Бекимбетов Конисбай Мирзабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда балиқчилик ва балиқ хўжалигининг тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Tar600.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисод фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор. Утемуратов Бахрам Бекмуратович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон ҳудудида балиқчилик ва балиқ хожалигининг тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Совет ҳокимиятининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш эҳтиёжлари туфайли Қорақалпоғистонда балиқчилик соҳасини жадаллаштиришга бўлган интилиш натижасида Мўйноқ гўшт-балиқ-консерва комбинати қурилиши жадал тугатилиб, Жанубий Оролдаги йирик балиқчилик саноатининг ривожланишига асос бўлганлиги тасдиқланган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Мўйноқ консерва комбинатида техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланмаганлигига қарамасдан гўшт ва балиқ консервалари, шунингдек, тошбақа консервалари ишлаб чиқарилганлиги, 1950-1960- йилларда Орол денгизида балиқ захираларини кўпайтириш ва балиқчиликни сақлаб қолиш бўйча илмий ёндашувни шакллантириш уринишлари иқтисодий мақсадга мувофиқликдан воз кечилганлиги ва антропоген таъсир туфайли балиқ овлаш миқдорининг пасайиши ва қисқариши кузатилганлиги таъкидланган;
Орол денгизининг қуриши ва балиқ овлашнинг камайиши, шунингдек, Қорақалпоғистонда табиий сув ҳавзалари, ирригация каналлари ва коллектор-дренаж тармоғини ўз ичига олган суғориш тизимларининг ривожланиши ҳовуз балиқчилигининг ривожланишига ва сунъий балиқ етиштиришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга сабаб бўлганлиги исботланган;
1970-1980-йилларда Мўйноқ балиқ-консерва комбинати Орол денгизида денгиз балиқ захираларининг кескин камайиши натижасида четдан келтирилган океан ва сунъий етиштирилган балиқларга боғлиқ бўлиб қолган, аммо 1990-йилларда иқтисодий алоқаларнинг узилиши ва балиқ хомашёси таъминотининг йўқлиги натижасида ушбу корхона ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганлиги асосланган.
Тадқиқот амалий натижалари: Диссертацияда келтирилган материаллар, шунингдек маълумотлар, таклиф ва хулосалар бугунги кунда балиқчилик соҳасини ривожлантиришда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий ривожланиши, тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш имкониятларини аниқлашга ёрдам беради; амалий тавсиялар республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам бериши мумкин, бу янги иш ўринларини яратиш ва замонавий ёндашувлар асосида инфратузилмани яхшилаш, туризмни ривожлантириш бўйича ишларнинг кўламини кенгайтириш, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга катта ҳисса қўшади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, унда Қорақалпоғистон балиқчилик ва балиқ хожалигининг тарихини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот усулларини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистонда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида балиқ етиштириш лойиҳаларининг тарихий ва илмий асосларини яратиш аҳамиятини аниқлаш жиҳатидан ҳам зарурдир.
Тадқиқот натижаларининг амалий қийматидан Қорақалпоғистоннинг яқин тарихига оид янги тадқиқотларда фойдаланиш мумкин. Диссертация материалларидан ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва электрон нашрларни ишлаб чиқишда ҳамда республика иқтисодий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Мўйноқ гўшт-балиқ-консерва комбинати қурилиши, Жанубий Оролда балиқчилик саноатининг ривожи ва инқирозига оид илмий хулосалар ПЗ-20170915198 “Қорақалпоқ жамиятидаги ижтимоий кўрсатмалар трансформацияси: тарих ва амалиёт” амалий лойиҳасида назарий-амалий манба сифатида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-ноябрдаги 687/1-сонли маълумотномаси).
Оролнинг қуриши, балиқ овининг камайиши, ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларининг кенгайиши ҳамда ҳовуз балиқчилиги ривожига оид маълумотлар “Қорақалпоғистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий жараёнларнинг тарихий ретроспективаси (1946–1991-йиллар)” фундаментал лойиҳасида, жумладан Орол фожиаси ва 1980-йиллардаги балиқчиликни тиклаш ҳаракатларини таҳлил этишда қўлланган (2025-йил 3-ноябрдаги 686/1-сонли маълумотнома).
Тадқиқот натижалари ва тавсиялари Орол денгизи тарихи музейини балиқчилик ҳамда Мўйноқ гўшт-балиқ консерва комбинати тарихига оид янги маълумотлар билан бойитишда қўлланган (2026-йил 25-февралдаги 59-сонли маълумотнома) ва музейда илмий-амалий тадбирлар ташкил этилишига хизмат қилган;
Тадқиқот маълумотлари Қорақалпоғистон телерадиоканалининг қорақалпоқ тилидаги “Мерос” дастури орқали жамоатчилик, олимлар ва ёшлар орасида тарғиб этилган (2026-йил 5-мартдаги 05-22/133-сонли маълумотнома). Муаллифнинг Мўйноқ комбинати тарихига оид чиқишлари экологик маданият, ватанпарварлик ва миллий ғурурни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Амударё ҳавзаси ва Оролбўйида балиқчилик билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, касбий анъаналар ва маданий меросга оид маълумотлар Қорақалпоғистон туризм бошқармаси фаолиятида қўлланган (2025-йил 17-декабрдаги 01-13/04-381-сонли маълумотнома), тарихий-маърифий, этнографик ва экологик туризм йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилган.