Фарамарзи Файзуллонинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихига оид муҳим манба (ХИВ–ХВ асрлар)” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослигидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tar747.
Илмий раҳбар: Буриев Аманулла, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Ўктамбек Абдулғаниевич – тарих фанлари доктори, профессор; Файзиев Хуршид Турғунович – тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асарида келтирилган Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг ХИВ–ХВ асрлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳофизи Абру илмий меросининг Темурийлар даври тарихнавислигининг назарий ва амалий жиҳатдан ривожланишида тутган ўрни кўрсатиб берилди. Муаррихнинг тарихни ёритишдаги ёндашуви қиёсий таҳлили асосида унинг тарихнавислик фаолиятига баҳо берилган;
“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари манбашунослик нуқтайи назаридан ўрганилиб, унинг тузилиши, ёзилиш услуби, умумий мазмуни ва мавзулари таҳлилий жиҳатдан ёритиб берилган. Асарнинг оригинал ва ишончли ҳамда компелятив қисмлари аниқланиб, таҳлилга тортилган;
Амир Темур ва баъзи бир Темурий шаҳзодаларнинг девонида турли вазифаларни бажарган амалдорларнинг аксарияти Қорачор нўённинг авлодларидан бўлганлиги аниқланди. Шу асосда мазкур авлод вакилларини ҳам Қорачорийлар хонадони сифатида сакрал хонадонлар қаторига киритиш мумкинлиги асослаб берилган;
Асарда Амир Темур томонидан бунёд этилган Самарқанд жомеъ масжидининг кириш эшиги пештоқини қайта тиклашга асос бўладиган ёзувлар ва Қуръони карим оятлари келтирилганлиги ҳамда ўз даврида мазкур масжид учун тайёрланган дарвоза, қандил ва гиламлар ҳақида муҳим маълумотлар мавжудлиги аниқланган;
Амир Темур, Мирзо Шоҳрух ва Мирзо Бойсунғурларнинг таржимайи ҳоли, шахсий фазилатлари, кундалик ишларининг режаси, илмий мажлислари ва бунёдкорлик фаолияти ҳамда даврнинг ижтимоий-иқтисодий маданий ҳаёти каби мавзуларга доир маълумотлар аниқланган. Яна бир муҳим жиҳати ушбу асарда ХИВ–ХВ асрларда Хитой, Эрон, Араб, Ҳинд ва Рус диёрларининг энг машҳур матолари-ю кийим-кечак турлари ҳақида берилган маълумотлар ҳам мавжуд эканлиги очиб берилган;
“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари ХВ асрда ёзилган бошқа тарихномалар билан қиёсий ўрганилиб, улар орасида тутган ўрнини кўрсатиб бериш асносида, Ҳофизи Абруга нисбат берилган “Муизз ал-ансоб” (“Иззат-икромли насаблар”) асари билан солиштирилиб, мазкур асар ҳам у томонидан ёзилганлиги қўшимча далиллар билан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат таворихи Бойсунғурий” асари Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихига оид муҳим манба (ХИВ–ХВ асрлар)” мавзусини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
Амир Темур даврига оид манбаларнинг, шу жумладан Ҳофизи Абру ва унинг илмий меросининг Эрон, Тожикистон ва Афғонистон мамлакатларида ўрганилишига доир маълумотлар ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида бажарилган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ПЗ-2017092838 рақамли “Амир Темур. Библиография. Биринчи китоб” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. Хусусан, тадқиқот иши доирасида тайёрлаб берилган материаллар мазкур библиографиянинг тегишли бобларини бойитишга хизмат қилган (ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейининг 2022-йил 24-февралдаги 01/1-8-46-сонли маълумотномаси);
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналидаги чиқишларда Амир Темур ва Темурийлар даврида ёзилган тарихий асарлар, хусусан, Ҳофизи Абру ва унинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асарини тадқиқ қилиш доирасида аниқланган янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 10-мартдаги 06-28-18-64-сонли маълумотномаси);
Ҳофизи Абру ва унинг илмий меросига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази мегалойиҳалари доирасида бажарилган “Ҳофизи Абру ва унинг илмий мероси”, “Низомиддин Шомий “Зафарнома” асари” ва “Ғиёсиддин Али ибн Жамолнинг “Рўзномаи ғазовоти Ҳиндистон” асари” номли медиалойиҳаларида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 2-декабрдаги 05-14/635-сонли гувоҳномаси).