Каржавова Хуршида Абдумаликовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt914
Илмий маслаҳатчи: и.ф.д., проф. Н.У.Арабов.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислом Тухлиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салаев Санʼат Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “замонавий маҳалла” тушунчасининг иқтисодий мазмуни фуқароларнинг географик яқинлиги, ижтимоий бағрикенглик, ўзаро ёрдам ва жамоавий масъулият тамойилларига асосланган, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва жамоа салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган маҳаллий ҳамжамият бирлиги жиҳатидан такомиллаштирилган;
маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолаш усули маҳалла даражасида эҳтиёжларни баҳолаш тизимини хизматларни стандарт тарзда эмас, балки ҳар бир ҳудуднинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб режалаштириш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолаш усули ижтимоий хизматлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг таъсир даражалари “экспертлар консенсуси”га кўра “кучсиз” (5-6 балл), “ўртача” (7-8 балл) ва “кучли” (9-10 балл) мезонлар бўйича гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;
маҳаллаларда оилаларни “ижтимоий шартнома” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш тизими оиланинг ўртача киши бошига даромади минимал истеъмол харажатлари қийматининг 0,7 қисмигача бўлган ҳолатларни устувор, 0,7-1,0 оралиғини ўрта, 1,0 дан юқори даражани профилактик кузатув гуруҳи сифатида баҳолаш мезонини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида ижтимоий хизматлар бозорининг ривожланиши ва унга та'сир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида соғлиқни сақлаш тизимида хизмат кўрсатиш ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “замонавий маҳалла” тушунчасининг иқтисодий мазмунини фуқароларнинг географик яқинлиги, ижтимоий бағрикенглик, ўзаро ёрдам ва жамоавий масъулият тамойилларига асосланган, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва жамоа салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган маҳаллий ҳамжамият бирлиги жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Меҳнат бозори инфратузилмаси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2022-йил 30-декабрда ўтказилган йиғилиши 6-сон баённомаси, рўйхатга олиш рақами №114) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маҳаллий ҳамжамият бирлиги жиҳатидан такомиллаштирилган “замонавий маҳалла” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолаш усули маҳалла даражасида эҳтиёжларни баҳолаш тизимини хизматларни стандарт тарзда эмас, балки ҳар бир ҳудуднинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб режалаштириш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш асосида такомиллаштириш таклифидан “2026-2030-йилларда ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш” дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-майдаги 04-03-18/376-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарали инструментларини қўллаш имконини берган;
маҳалла тизимида ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолаш усули ижтимоий хизматлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг таъсир даражалари “экспертлар консенсуси”га кўра “кучсиз” (5-6 балл), “ўртача” (7-8 балл) ва “кучли” (9-10 балл) мезонлар бўйича гуруҳлаш асосида такомиллаштириш таклифидан “2026-2030-йилларда ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш самарадорлигини ошириш” бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-майдаги 04-03-18/376-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маҳаллаларда ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш ва истиқболлаштириш бўйича қабул қилинаётган бошқарув қарорлари оптималлиги даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
маҳаллаларда оилаларни “ижтимоий шартнома” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш тизими оиланинг ўртача киши бошига даромади минимал исте'мол харажатлари қийматининг 0,7 қисмигача бўлган ҳолатларни устувор, 0,7-1,0 оралиғини ўрта, 1,0 дан юқори даражани профилактик кузатув гуруҳи сифатида баҳолаш мезонини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифидан “2026-2030-йилларда ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш самарадорлигини ошириш” бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-майдаги 04-03-18/376-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маҳалла тизимида ижтимоий шартномани амалга ошириш жараёнида шаффофликни ошириш, маълумотлар алмашувини тезлаштириш ва ҳудудлар бўйича тенг имкониятлар яратишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида ижтимоий хизматлар бозорининг ривожланиши ва унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида соғлиқни сақлаш тизимида хизмат кўрсатиш ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “2026-2030-йилларда ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш самарадорлигини ошириш” бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-майдаги 04-03-18/376-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткич-ларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида тиббий хизматлар ҳажмини – 39,0%га, соғлиқни сақлаш тизимида асосий капиталга инвестициялар ҳажмини – 42,8%га ошишига муайян даражада хизмат қилишини аниқлаш имконини берган.