Камолиддинов Фаррух Бурхониддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Форс кўрфази араб давлатларининг Ўзбекистон Республикаси билан ижтимоий-иқтисодий алоқалари” мавзусидаги 07.00.03 – Жаҳон тарихи ихтисослигидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar1606.
Илмий раҳбар: Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович, тарих фанлари доктори, профессор,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Шерали Темиралиевич – тарих фанлари доктори, доцент; Икромов Шавкат Искандарович– тарих фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликнинг шаклланиши, ривожланиш хусусиятлари ва асосий йўналишларини аниқлаш, унинг истиқболли жиҳатларини илмий асослаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг 1991-2025 йиллардаги ривожланиши илк бор уч босқичга: 1991-2000-йиллар дипломатик алоқаларининг йўлга қўйилиши ва ҳуқуқий-меъорий асосларнинг яратилиши; 2001-2016-йиллар институционал ҳамкорлик ва геоқитисодий прагматизм ҳамда 2017-2025-йиллар стратегик шериклик ва инвестициявий фаоллашув босқичлари сифатида даврлаштирилиб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос шаклланиш омиллари, ривожланиш хусусиятлари ва устувор йўналишлари илмий асослаб берилган;
Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш динамикаси ҳамда савдо ва инвестиция оқимларининг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий архиви, Жаҳон банки WИЦ, УН Cомтраде ҳамда Форс кўрфази араб давлатлари расмий статистика органлари маълумотлар базалари асосида қиёсий таҳлил қилинб, Форс кўрфази араб давлатлари тараққиёт жамғармалари ва молия инцтитутларининг транспорт, энергетика, соғлиқани сақлаш ва таълим соҳаларидаги лойиҳалари орқали Ўзбекистонинг иқтисодий модернизация ва ижтимоий ривожланишидаги институционал роли исботланган;
Форс кўрфази араб давлатлари билан ижтимоий-гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари: зиёрат туризми, таълим грантлари, илмий алмашинувлар ва маданий лойиҳалар тизимлаштирилиб, улар дастлаб дипломатик ва иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватловчи гуманитар дипломатия воситаси сифатида шакллангани, 2017 йилдан кейин эса Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсати ҳамда Форс кўрфази араб давлатлари ташқи сиёсатининг трансформацияси таъсирида икки томонлама муносабатларнинг мустақил стратегик йўналишга айлангани аниқланган;
Форс кўрфази араб давлатларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан ташқи сиёсати кўп тармоқли ва дифференциялашган ҳамкорлик модели сифатида талқин қилиниб, ҳар бир давлатнинг устувор йўналишлари: Саудия Арабистонининг ҳаж ва умра ҳамда тараққиёт жамғармалари, Бирлашган Аараб Амирликларининг инвестиция ва “яшил” энергетика, Қатарнинг стратегик-сиёсий шериклик, Кувайт ижтимоий инфратузилма, Ўмон илмий-маданий алоқалар, Баҳрайн дипломайик мулоқатни ривожланиш йўналишларидаги устуворликлари қиёсий таҳлил асосида тизимлаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Форс кўрфази араб давлатларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан сиёсати ва икки минтақа ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг шаклланиши ва ривожланиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, замонавий ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича илмий натижалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги “О'збекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тарих билан танишув” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда қўлланилди (“Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 29-апрелда берилган 01-30/284-сонли маълумотномаси). Натижада, Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг тарихий ривожланиш босқичларини ва уларнинг ҳозирги ҳолатини кенг жамоатчиликка илмий асосда етказишга хизмат қилган.
Форс кўрфази араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, ташқи савдо ҳамкорлигининг шаклланиши ва ривожланиш тенденциялари бўйича тадқиқот натижалари Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан, паррандачилик маҳсулотларининг Форс кўрфази араб мамлакатлари бозорларига экспорт салоҳиятини баҳолаш учун ишлатилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 8-июндаги 04/15-3671-сонли қарори). Натижада, диссертацияда тақдим этилган таҳлилий материаллар ва хулосалар минтақанинг экспорт салоҳиятини аниқлаш ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилди.
Форс кўрфази араб мамлакатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш босқичлари, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-гуманитар ва савдо-иқтисодий хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгаши фаолиятида қўлланилди (Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгашининг 2026-йил 9-июндаги 02-02-96-сонли далолатномаси). Натижада, тадқиқотда баён этилган топилмалар ва тавсиялар партия тизими ходимларининг ижтимоий-сиёсий билим ва кўникмаларини оширишга, шунингдек, халқаро муносабатлар ва миллий манфаатлар масалалари бўйича таҳлилий ишларни такомиллаштиришга ёрдам берди.