Жуманиязов Санжарбек Матрасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари тизимида инсон капитали шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асослари”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар номзоди, профессор, Дауменов Бердах Аймуратович;
юридик фанлар доктори, профессор Тургунов Ойбек Каримович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари тизимида инсон капитали шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асосларини комплекс илмий таҳлил қилиш, амалдаги қонунчилик ва халқаро тажриба асосида уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш шаффоф ва адолатли амалга оширилишини таъминлаш лозимлиги асослаб берилган;
давлат органининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини унга тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича юкланган стратегик ва устувор вазифаларни самарали ҳал этиш имкониятига ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конюнктурага мос равишда қаноатлантириш зарурлиги асосланган;
давлат органи ходимлари учун мансаб поўоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини одоб-ахлоқ сифатлари, иқтидори ҳамда кўникмаларини обектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш асослаб берилган;
давлат органи ходимларининг профессионал даражасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг узлюксиз таълим олишини ташкил этиш керакилги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган ва жорий этилган:
рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш шаффоф ва адолатли амалга оширилишини таъминлаш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 09-апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўўрисида Намунавий Низом”нинг 2 боб, 7 бандининг 5 хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик минлаш департаментининг 2026-йил 20- майдаги № 51-сон далолатномаси). Мазкур таклиф коррупсияни бартараф этиш ҳамда адолатли тизим яратиш, жараённи автоматлаштириш орқали инсон омилини камайтириб, ходимларнинг ҳақиқий салоҳияти ва билимига баҳо беришга хизмат қилади;
давлат органининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини унга тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича юкланган стратегик ва устувор вазифаларни самарали ҳал этиш имкониятига ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конюнктурага мос равишда қаноатлантириш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 09-апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўўрисида Намунавий Низом”нинг 2 боб, 7 бандининг 8 хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик минлаш департаментининг 2026-йил 20- майдаги № 51-сон далолатномаси). Мазкур таклиф стратегик мақсадларга тезроқ эришиш, ташқи ўзгаришларга тайёрлик, ресурсларни тўғри тақсимлаш ва давлат хизмати нуфузини оширишга хизмат қилади;
давлат органи ходимлари учун мансаб поўоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини одоб-ахлоқ сифатлари, иқтидори ҳамда кўникмаларини обектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 09-апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўўрисида Намунавий Низом”нинг 2 боб, 7 бандининг 9 хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик минлаш департаментининг 2026-йил 20- майдаги № 51-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тизим самарадорлиги, кадрлар қўнимсизлигининг камайиши, коррупсиянинг камайиши ва ходимлар адолат туйғуси, кучли мотивация, соғлом рақобат муҳити шакллантириш учун хизмат қилади;
давлат органи ходимларининг профессионал даражасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг узлюксиз таълим олишини ташкил этиш керакилги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 09-апрелдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўўрисида Намунавий Низом”нинг 2 боб, 7 бандининг 12 хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик минлаш департаментининг 2026-йил 20- майдаги № 51-сон далолатномаси). Мазкур таклиф хизмат кўрсатиш сифати ошириш, бюрократия ва хатоликлар камайтиш, кадрлар қўнимсизлиги олди олиш, кучли захира шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг “И. Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.