Турсинбаев Азизбек Халмурзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органларининг идоралараро ҳамкорлигининг маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Бердимуратова Гулназ Мурат қизи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: 
юридик фанлар доктори (DSc), профессор А.А.Холбутаев. 
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент С.Б.Аманиязова; 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги малака ошириш институтини.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи органларининг идоралараро ҳамкорлигининг маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини комплекс тарзда таҳлил қилиш, шунингдек, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят содир қилган, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганларни доимий назорат қилиб туриш мақсадида, уларнинг рўйхати шакллантирилиб, мазкур рўйхатлар асосида уларни тоифаларга ажратган ҳолда якка тартибдаги (индивидуал) профилактика тадбирлари ташкил этиш зарурлиги асослаб берилди;
профилактика тадбирларида аниқланган қаровсиз ва назорациз вояга етмаганларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига қонуний асосларда жойлаштириш чоралари кўрилиши ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган;
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахсларга) топширилган боланинг таълим олиши, хулқ-атвори ва оилавий муҳитини бир йил давомида инспектор-психологлар, профилактика инспекторлари, маҳалла вакиллари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш зарурлиги асослаб берилди;
вояга етмаганларни хорижий давлатларда назорациз қолдириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида хорижда бўлиб турган вояга етмаганларнинг рўйхатини мунтазам шакллантириш, уларнинг ота-оналари ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар билан ижтимоий-профилактик ишларни ташкил этиш ҳамда вояга етмаганларни яшаш манзилига қайтариш бўйича аниқ ҳуқуқий чораларни белгилаш зарурлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган ва жорий этилган:
жиноят содир қилган, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганларни доимий назорат қилиш мақсадида уларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, мазкур рўйхатлар асосида уларни тоифаларга ажратган ҳолда якка тартибдаги (индивидуал) профилактика тадбирларини ташкил этиш ҳақидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Йўриқноманинг 2-бандининг биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2026 йил 14 июлдаги 07-04/10-07/2707-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ижро этувчи органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга, шунингдек уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашишга хизмат қилади;
профилактика тадбирларида аниқланган қаровсиз ва назорациз вояга етмаганларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига қонуний асосларда жойлаштиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Йўриқноманинг 2-бандининг тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2026 йил 14 июлдаги 07-04/10-07/2707-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши профилактика тадбирларида аниқланган қаровсиз ва назорациз вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш жараёнларини тартибга солишга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахсларга) топширилган боланинг таълим олиши, хулқ-атвори ва оилавий муҳитини бир йил давомида инспектор-психологлар, профилактика инспекторлари, маҳалла вакиллари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тоғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Йўриқноманинг 2-бандининг бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2026 йил 14 июлдаги 07-04/10-07/2707-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши марказдан оиласига қайтарилган болаларнинг ижтимоий муҳитга мослашишини таъминлашга, уларнинг таълим олиши ва хулқ-атворини самарали назорат қилишга, шунингдек оилавий шароитларини яхшилаш борасида мутасадди идоралар (инспектор-психологлар, маҳалла вакиллари ва таълим муассасалари) ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади;
вояга етмаганларни хорижий давлатларда назорациз қолдириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида хорижда бўлиб турган вояга етмаганларнинг рўйхатини мунтазам шакллантириш, уларнинг ота-оналари ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар билан ижтимоий-профилактик ишларни ташкил этиш ҳамда вояга етмаганларни яшаш манзилига қайтариш бўйича аниқ ҳуқуқий чораларни белгилаш тоғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 31-январдаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Йўриқноманинг 2-бандининг олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2026 йил 14 июлдаги 07-04/10-07/2707-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши хорижий давлатларда қаровсиз ва назорациз қолаётган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ягона рўйхатини юритишга, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан таъсирчан ижтимоий-профилактик ишларни ташкил этишга, шунингдек болаларни хавфсиз равишда яшаш манзилига қайтариш бўйича мутасадди идораларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва кучайтиришга хизмат қилади
Мазкур диссертация тадқиқоти Республика фан ва технологиялар ривожланишининг И “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шаклантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши бўйича бажарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish