Ахмедова Раъно Азиз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Ахборот-коммуникация тизими Ўзбекистон ёшлари фаровонлигини ошириш омили сифатида» 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/S139. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти,.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Акмал Гадаймуродович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшларининг фаровонлигини ошириш омили сифатида ахборот-коммуникация тизимини назарий -эмпирик таҳлил қилиш орқали мазкур тизимни такомиллаштиришга йўналган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лонгитюд тадқиқотлари мажмуига “ижтимоий рақамлаштирилган капитал” индикаторини киритиш орқали ёшлар фаровонлигини реал аниқлаш даражасини оширилига йўналтирилган «рақамли экотизим» консепсияси социологик асосланган;
ёшлар сунъий интеллектдан самарали фойдаланишида рақамли саводхонлик, мақсадга оид промптларни билиш, танқидий фикрлаш, фанлараро таҳлилларни амалга ошириш каби компетенсияларнинг аҳамияти социологик асосланган;
давлат институционал сиёсати ва ахборот-коммуникация технологияларининг тизимлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги ёшларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган платформа ишлаб чиқилган; 
ёшлар фаровонлигини оширишда ахборот-коммуникация тизими имкониятларидан фойдаланишга йўналтирилган комплекс ижтимоий механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар фаровонлигини тадқиқ этишда бутун дунё бўйлаб тўлқинларда ўтказиладиган Жаҳон қадриятлари сўрови (Wорлд Валуес Сурвей) логитюд тадқиқоти ёшлар фаровонлиги ҳақида маълумот бера олиши, шунингдек, ёшлар фаровонлигига доир барча кўрсаткичларни ўз ичига олиши очиб берилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 22-майдаги 2-13-21-2747-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар ёшлар фаровонлигини оширишда ахборот-коммуникация макони механизм сифатида фойдаланилиши имкониятлари ёш авлодга тақдим этилаётган имкониятлар, турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, давлат органларининг медиа марказлари ва маҳаллаларда ёшлар етакчилари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштиришда назарий ва услубий асосларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Ёшлар фаровонлиги кўрсаткичларини аниқловчи индикаторлар (бандлик, таълим, ўртача даромад, соғлиқ, ҳаётдан қониқиш, хавфсизлик ва АКТ имконияти); Wорлд Валуес Сурвей (Жаҳон қадриятлари тадқиқоти) асосидаги таҳлиллар; интернет ва АКТ орқали ёшларда стартап, фрилансерлик ва ташаббускорликни ривожлантириш ғоялари; ёшларнинг замонавий эҳтиёжларига мос медиа-коммуникация стратегиялари каби амалий жиҳатдаги таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар билан ишловчи ташкилотлар фаолиятида, хусусан ахборот-ресурс марказлари ва оммавий ахборот воситаларида фойдаланган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2025-йил 22-майдаги 02-02/310 сонли маълумотномаси). Диссертация натижалари асосида “Ёшлар ва рақамли трансформация”, “Ахборот маконида ёшларнинг иштироки”, “Ёшлар қадриятлари” мавзуларидаги кўрсатувлар ва таҳлилий чиқишлар тайёрлашда асосий манба сифатида фойдаланилган.
Ўзбекистондаги шароитларда ёшлар фаровонлигини аниқлаш бўйича асосий индикаторлар (бандлик, таълим, ўртача даромад даражаси, соғлиқ, ҳаётдан қониқиш, моддий аҳволнинг субектив баҳоси, хавфсизлик, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконияти) аниқлаб берилди, шунингдек, ёшлар турмуш даражасини ўрганишга йўналтирилган тадқиқотларда янги индикатор — «сунъий интеллект»ни киритиш таклифлари НТМ “ШКОЛА 21”нинг йиллик фаолият режасидаги 12- ва 13-бандларида ёшлар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда асос сифатида фойдаланилган (НТМ “ШКОЛА 21”нинг 2025-йил 8-апрелдаги 01-01/420 сонли ма'лумотномаси). Диссертация натижаларида асослаб берилган индикаторлар асосида ШКОЛА 21 томонидан ўтказилаётган хакатонлар ва идеатонлар орқали ёшларнинг фаровонлик даражаси ва ижтимоий фаоллигини ўлчовчи муайян мезонлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, “сун'ий интеллект” билан боғлиқ билим ва амалий кўникмаларни ўргатишга қаратилган маҳорат дарслари, тренинглар ва менторлик дастурлари ташкил этилиб, ёшларнинг инновацион салоҳияти реал амалий муҳитда қўлланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish