Заретдинова Несибели Курбанбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-демографик жараёнларнинг социологик таҳлили» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/S46
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви  академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор 
 Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Матибаев Тошпулат Болтабоевич, социология фанлари доктори, профессор Отамурадов Сарвар Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Аликариев Нуриддин Сафаркариевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасидаги ижтимоий-демографик жараёнларнинг замонавий ривожланиш шароитида уларни комплекс социологик таҳлил қилиш, ушбу жараёнларнинг динамикаси ва барқарорлигини белгилаб берувчи омилларни аниқлаш орқали мазкур тизимни янада такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистоннинг миллий ва ментал хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий шароитларини эътиборга олиб, ижтимоий-демографик барқарорликни таъминлашга қаратилган комплексли Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-демографик барқарорлик Концепцияси (туғилиш даражаси пасайиши, миграция, аҳоли қариши) ишлаб чиқилган;
 ҳудуднинг ижтимоий-демографик вазиятини комплекс баҳолашга йўналтирилган туғилиш, ўлим, миграция, ишсизлик, таълим ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини қамраб олувчи, ҳудуднинг демографик хавф даражасини аниқлаш имконини берувчи янги, махсус социодемографик хавфсизлик индекси ишлаб чиқилган;
 Қорақалпоғистондаги ижтимоий-демографик жараёнларни аниқ ва самарали таҳлил қилишда демографик ўзгаришларга таъсир этувчи ижтимоий ва иқтисодий омилларни бирлаштирган ҳолда ҳудуднинг келгуси демографик тенденцияларини прогноз қилиш имконини берувчи интеграл социологик модел яратилган;
Қорақалпоғистоннинг ёшлар тузилмаси ва меҳнат ресурслари салоҳиятини ҳисобга олиб, социодемографик дивидендни олиш ва ундан фойдаланиш имкониятлари (ёшлар ва аёллар бандлиги, таълим, миграция ва гендер тенглиги) орқали дивиденднинг амалга ошириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлиги социологик асослантирилган;
Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ижтимоий-экологик контекстини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли демографик прогноз (2026-2040 йй.) параметрларини аниқлашга қаратилган 2026-2040-йилларга мулжалланган демографик прогноз параметрлари социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-демографик жараёнларнинг социологик таҳлили бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-демографик жараёнларнинг социологик таҳлили асосида: Социодемографик хавфсизлик индексидан Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси “Демография, меҳнат ва гендер статистикаси” бўлими амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинди. Таклиф қилинган прогноз қийматлари минтақада демографик ўзгаришларни тартибга солиш ҳамда истиқболдаги мақсадли, узоқ ва қисқа муддатга стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бошқарма бошлиғининг 2025-йил 1-декабрдаги №01/2-09-06-1212 сонли Маълумотномаси);
Социологик илмий мактабларнинг ижтимоий-демографик жараёнларга оид назарий ёндошувлари асосида Индексли умумлашма маълумотлар туфайли аҳоли фикрида демографик хавфлар сезиларли даражада юқори баҳоланиши ҳамда Қорақалпоғистон бўйича экологик стресс ва миграциянинг долзарблиги республика кўрсаткичларидан 1,4 баробар юқорилиги (95 % CИ) аниқланди. Бу натижалар тегишли вазирликлар томонидан 2025-2027 йиллар учун минтақавий ижтимоий-иқтисодий дастурни қайта кўриб чиқишда инобатга олиш учун топширилди. Н.Заретдинованинг диссертация доирасидаги илмий натижалари «Ижтимоий фикр» Маркази тадқиқот фаолиятига амалий равишда жорий этилди ва жамоатчилик фикри мониторинги такомиллаштириш учун хизмат қилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 7-ноябрдаги №01-16/221 сонли Маълумотномаси).
Қорақалпоғистондаги ижтимоий-демографик жараёнларни аниқ ва самарали таҳлил қилишда демографик ўзгаришларга таъсир этувчи ижтимоий ва иқтисодий омилларни бирлаштирган ҳолда ҳудуднинг келгуси демографик тенденсияларини прогноз қилиш имконини берувчи интеграл модел яратилган. Ушбу модел 2030-йилгача Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш Концепцияси 5-6-7 бандларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 12-ноябрдаги №02-04/9-11/3892 сонли Маълумотномаси).
Қорақалпог'истоннинг ўзига хос ижтимоий-экологик контекстини ҳисобга ўлган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли демографик прогноз (2026-2040 йй.) параметрларини аниқлашга қаратилган ҳамда 2026-2040 йилларга мўлжалланган демографик прогноз параметрлари социологик асослантирилган интеграл модел институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятига қабул қилинди. Мазкур прогноз параметрлари ва уч сценарийли (оптимистик, реалистик, пессимистик) модел Оролбўйи минтақасида оилаларнинг истиқболдаги ижтимоий-демографик хулқ- атворини тизимли баҳолаш, оила фаровонлиги даражасини ошириш ва демографик хавфларни олдиндан прогноз қилиш бўйича институтимиз томонидан ҳукумат учун тайёрланадиган мақсадли концепциялар ҳамда концептуал ё'налишлар базасини шакллантиришда фойдаланилди. Тадқиқотчининг ижтимоий-экологик омилларни демографик ўзгаришлар билан бирлаштирган ушбу интеграл модели Орол инқирози шароитида оила институти барқарорлигини та'минлаш ва минтақавий ижтимоий сиёсатни узоқ муддатли режалаштиришнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилди (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 7-июлдаги №01-09-33/59 сонли Далолатномаси).
Қорақалпоғистоннинг ёшлар тузилмаси ва меҳнат ресурслари салоҳиятини ҳисобга олиб, социодемографик дивидендни олиш ва ундан фойдаланиш имкониятлари (ёшлар ва аёллар бандлиги, таълим, миграция ва гендер тенглиги) орқали дивиденднинг амалга ошириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлиги социологик асослантирилган илмий янгилиги Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг амалий-тадқиқот фаолиятига қабул қилинди.
 Мазкур илмий янгилик ва таклиф этилган амалга ошириш механизмлари Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Оролбўйи минтақасида оила фаровонлиги даражасини ошириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини таъминлаш ҳамда гендер тенглиги стратегияларини шакллантиришга қаратилган концептуал йўналишлар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилди. Муаллиф томонидан асослаб берилган ижтимоий самарадорлик мезонлари минтақавий меҳнат бозори барқарорлиги ва инсон капиталини ривожлантириш дастурларига илмий замин бўлиб хизмат қилди.
 Муаллифнинг ёшлар тузилмаси потенциали ва меҳнат ресурсларининг ҳаракатчанлигини бошқаришга оид ушбу социологик ёндашуви бошқарма фаолиятида минтақавий демографик сиёсат ва ижтимоий барқарорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилди (Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2026-йил 7-июлдаги №02-08/679 сонли Маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish