Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Нилуфар Каримқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий яримўтказгичли толаларнинг физик хоссалари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/FM123.
Илмий раҳбар: Мамадалимов Абдуғафур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Андижон давлат университети, DSc.31.01.2019.FМ./Т.03.05.
Расмий оппонентлар: Илиев Халмурат Миджитович физика-математика фанлари доктори, профессор; Турсунов Икромжон Гуламжонович физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий яримўтказгичли пахта ва ипак толаларининг физик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хусусий ютилиш спектрини чегарасидан  пахта толаларининг тақиқланган зонасини оптик кенглиги Eg =3,20 эВ қийматга эга бўлиб, пахта толаларининг  навига боғлиқ эмаслиги ва йод билан легирланган «175Ф» ва «Гульбахор» навларининг яримўтказгичли пахта толаларининг классик  зонали диаграммалари аниқланган;
илк бор хусусий ютилиш полосаси (hν≥Eg)дан ёруғлик билан ёритилгандан сўнг йод билан легирланган «175Ф» навли пахта толаларида фотоўтказувчанликнинг  узоқ муддатли релаксацияси ва «чақнаши» аниқланган;
доимий равишда хусусий ёритилиб турилганда (hν≥Eg) фотоўтказувчанликнинг инфрақизил (ИҚ) сўниши илк маротаба кузатилган ва инфра қизил сўниш электронларни валент зонадан с-зона орқали Еt сатҳга ўтиши ва рекомбинацион марказлар орқали рекомбинация қилинишига боғлиқ эканлиги аниқланган;
илк бор дастлаб легирланмаган ва йод билан легирланган «Олтин-водий» ва «Арт.1-20696» навли ипак толаларини электр ўтказувчанлигининг температурага боғлиқлиги аниқланган;
илк бор янги «АТМ-1» навли пахта толаларида КMnO4 нинг диффузияси амалга оширилган ва бундай толаларда температура ортиши билан электр ўтказувчанлик Еt=1,4 эВ энергия активацияси билан экспоненциал равишда ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Табиий яримўтказгичли толаларнинг физик хоссаларини ўрганиш асосида:
табиий яримўтказгичли толаларнинг физик хоссаларини ўрганиш бўйича олинган натижалар ЁФ-2-5 рақамли «Табиий полимер толаларнинг яримўтказгичли хоссаларини текшириш» (2016-2017) илмий лойиҳасида полимер толаларнинг хоссаларини аниқлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 ноябрдаги  89-03-4070-сон маълумотномаси).  Илмий натижаларнинг қўлланиши пахта толаларининг структураси ва ташқи омилларини уларнинг яримўтказгичли хоссаларига таъсирини аниқлашга имкон берган;
пахта толаларининг структураси ва ташқи омилларини яримўтказгичли хоссаларига таъсирини аниқлаш бўйича олинган натижалар ФМ-2-323А рақамли «Пахта толаларининг структураси ва ташқи омилларини уларнинг яримўтказгичли хоссаларига таъсирини текшириш» (2004-2006) илмий лойиҳасида пахта толаларининг фотоўтказувчанлик спектрларини ва яримўтказгич хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 ноябрдаги 89-03-4070-сон маълумотномаси). Илмий натижалар қўлланиши яримўтказгичли табиий толалар физикаси соҳасининг тадқиқот йўналишини намоён қилиш ҳамда дискрет электрон асбоблар яратишга  имкон берган;
пахта ва ипак толаларининг яримўтказгичли хоссаларини аниқлаш бўйича олинган  натижалар А.Т.Мамадалимов, С.Ш.Рашидова, А.А.Холмуминов муаллифлигидаги «Полимер толалар физикаси» (Тошкент «Университет», 123 бет, 2009 й.) ўқув қўлланмасининг 5-боб 3- параграфига (106–108-бетлар) ҳамда А.А.Хоlmuminov муаллифлигидаги «Polimerlar fizikasi» (Тошкент, «Университет», 250 бет, 2015 й.) ўқув қўлланмасининг 9-боб 1-параграфига (179-180-бетлар) киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish