Эшанқулов Лазиз Норқобул ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс эстетик тафаккурида танқидийликни шакллантиришда кулги-ҳажвнинг коммуникатив аҳамияти”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fal367 Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий маслаҳтчи: Самадов Актамқул Рафиқович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Расмий оппонентлар: Маткаримова Жамила Дурдиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хусанов Боҳадир Эргашевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Ахметжанова Муқаддас Вахабовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат универистети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. шахс тафаккурида танқидийликни шакллантиришда кулги ва ҳажвийликнинг коммуникативлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажвийлик категориясини тизимлаштиришда ижобий ва салбийлик мезонлари асос қилиб олинса, кишилар кайфиятига салбий (манфий “-”) таъсир кўрсатувчи жиддийлик, вазминлик, шўхлик, ўйноқилик, қувлик, найранг, муболаға, контрас, когнитивлик – ўткир сатира, танқидийлик ва иронияга бой кулги ғарб ва шарқ жамиятларида ўзига хос ривожланганлиги аниқланди;
шарқона лутф, мутойиба, юморни миллий-маданий белги – кулгисеварлик этномаданий коди сифатида кўрсатиб, кулиш қобилияти, зукколик, ҳозиржавоблик, гуруҳий кулдириш қобилияти – аския ўзбек жамиятда илиқ-ижобий (“+” мусбат) қабул қилиниши очиб берилган;
Ўзбек миллий тафаккурида демократия элементларини олиб кириб, уни мустаҳкамлайдиган кулги ва ҳажв бир вақтнинг ўзида ҳам эстетик дидни ўстириши, ҳам ҳақиқий инсоний фожия, халқ кулгисининг маъносини англатиши конструктивлик асосида исботланган;
жамиятда ижтимоий иллат – коррупсиоген омиллар, имморализм ҳодисалари кишиларнинг салбий хатти-ҳаракатлари умумеътироф этилган ижобий-ахлоқий талабларга зид бўлса, миллий манфаатлар билан тўқнашса ижтимоий тафаккурда кулги-ҳажв орқали безарар танқид обектига айланиши очиб берилган;
эстетик тафаккурда ҳажвийлик саҳнадаги кулгили воқеа, кўнгил очувчи ҳолатдан, жамиятдаги ижтимоий зиддиятлар, ноинсоний хатти-ҳаракатларни кулги остига олиб, ижтимоий ихтилоф, тўқнашувларсиз, енгил танқид қилиш, рад этиш, фош қилиш йўли билан бартараф қилиниши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шахс эстетик тафаккурида танқидийликни шакллантиришда кулги-ҳажвнинг коммуникатив аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:
ҳажвийлик категориясини тизимлаштиришда ижобий ва салбийлик мезонлари асос қилиб олинса, кишилар кайфиятига салбий (манфий “-”) таъсир кўрсатувчи жиддийлик, вазминлик, шўхлик, ўйноқилик, қувлик, найранг, муболаға, контрас, когнитивлик – ўткир сатира, танқидийлик ва иронияга бой кулги ғарб ва шарқ жамиятларида ўзига хос ривожланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-2025 йилларга мўлжалланган дастурининг қуйидаги бандларини бажаришда, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-406-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини тегишлилиги бўйича таъминлаш”да, “Санъатим сенга, обод юртим!” ижодий кўрик-танлови, “Хуш кайфият” танлови, “Ўжар қайнона” (мусиқали комедия), “Танҳо юлдуз” (мусиқали комедия) каби маънавий-маданий тадбирлар дастур ссенарийларини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Маданият вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 02-12-18-1845-сон маълумотномаси) Натижада, шахс эстетик тафаккурини шакллантиришда ҳажвийлик санъатда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жамиятда бадиий-эстетик, миллий-маданий ижод жараёнда эстетик тафаккур кучаяди, чунки кулги ва ҳикмат қўшилган ҳолда инсонларни фикр юритишга, дунёқарашларини шакллантиришга ва такомиллаштиришга хизмат қилган. 
шарқона лутф, мутойиба, юморни миллий-маданий белги – кулгисеварлик этномаданий коди сифатида кўрсатиб, кулиш қобилияти, зукколик, ҳозиржавоблик, гуруҳий кулдириш қобилияти – аския ўзбек жамиятда илиқ-ижобий (“+” мусбат) қабул қилиниши очиб берилганлигига оид илмий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-2025-йилларга мўлжалланган дастурининг қуйидаги бандларини бажаришда, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-406-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини тегишлилиги бўйича таъминлаш”да, “Санъатим сенга, обод юртим!” ижодий кўрик-танлови, “Хуш кайфият” танлови, “Ўжар қайнона” (мусиқали комедия), “Танҳо юлдуз” (мусиқали комедия) каби маънавий-маданий тадбирлар дастур ссенарийларини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Маданият вазирлигининг 2025-йил 3-апрелдаги 02-12-18-1845-сон маълумотномаси) Натижада, шахс эстетик тафаккурини шакллантиришда ҳажвийлик санъатда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жамиятда бадиий-эстетик, миллий-маданий ижод жараёнида эстетик тафаккур кучаяди, чунки кулги ва ҳикмат қўшилган ҳолда инсонларни фикр юритишга, дунёқарашларини шакллантиришга ва такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбек миллий тафаккурида демократия элементларини олиб кириб, уни мустаҳкамлайдиган кулги ва ҳажв бир вақтнинг ўзида ҳам эстетик дидни ўстириши, ҳам ҳақиқий инсоний фожия, халқ кулгисининг маъносини англатиши конструктивлик асосида исботланганлигига оид хулосалардан ҳамда таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091548 - сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаи фундаментал илмий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда самарали фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 2026-йил 13-майдаги 04-сон маълумотномаси). Натижада, шахс эстетик тафаккурида кулги-ҳажвнинг коммуникатив ролини ошириш ва уни баҳолаш механизмларини илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилган.
жамиятда ижтимоий иллат – коррупсиоген омиллар, имморализм ҳодисалари кишиларнинг салбий хатти-ҳаракатлари умумеътироф этилган ижобий-ахлоқий талабларга зид бўлса, миллий манфаатлар билан тўқнашса ижтимоий тафаккурда кулги-ҳажв орқали безарар танқид обектига айланиши очиб берилганлигига оид хулосалардан ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 13-февралдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, шахс эстетик тафаккурида танқидийликни шакллантиришда кулги ва ҳажв воситалари маданиятнинг ажралмас унсури сифатида инсон ақл-заковатини теранлаштирувчи, ижтимоий воқеликни англаш ва баҳолашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
эстетик тафаккурда ҳажвийлик саҳнадаги кулгили воқеа, кўнгил очувчи ҳолатдан, жамиятдаги ижтимоий зиддиятлар, ноинсоний хатти-ҳаракатларни кулги остига олиб, ижтимоий ихтилоф, тўқнашувларсиз, енгил танқид қилиш, рад этиш, фош қилиш йўли билан бартараф қилиниши аниқланганлигига оид назарий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024 - йил 22 - декабр эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини ҳамда 15-январда эфирга узатилган “Олтин халқа” кўрсатувларини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси 2025-йил 13-майдаги 01-07/194-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган илмий фикр ва мулоҳазалар ёшларнинг эстетик тафаккурида танқидийликни шакллантиришда кулги-ҳажв воситаларининг аҳамияти беқиёс бўлиб, улар орқали инсон жамиятдаги ижтимоий ҳодисаларни чуқурроқ англайди, уларнинг моҳиятини танқидий нуқтайи назардан баҳолай олади ва кулги-ҳажв инсон тафаккурини фаоллаштиради, эстетик дидни шакллантиради ва коммуникатив жараёнларда ижтимоий онгни юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish