Исахонов Жаъфархон Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жамиятда ижтимоий муносабатлар тизимида ёшлар манфаатларини таъминлашнинг фалсафий масалалари, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fa1149
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Аликулов Куват Хақназарович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. жамиятда ижтимоий муносабатлар тизимида ёшлар манфаатлари устуворлигини таъминлашнинг фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда ижтимоий муносабатлардаги синфий, миллий, гуруҳий, шахслараро, тузилмалараро алоқаларда ёшлар манфаатларини таъминлашнинг ўзаро эквивалентлик, детерминантлик ва доминантлик хусусиятлари аниқланган;
ижтимоий муносабатларда ёшлар ўзига хос ижтимоий медиатор сифатида интерфаол, инновацион ва интеграторлик вазифаларни бажарувчи, профессионализм, рационаллик ва генератив имкониятларга эга бўлган ижтимоий гуруҳ сифатида тавсифланган;
жамиятда ёшлар манфаатларининг шахсий, моддий, маънавий, гуруҳий, ҳудудий, ғоявий, диний, ижтимоий, миллий, умуминсоний манфаатлари каби атрибутив шаклларининг релевант ва перманент хусусиятлари ўрганилган;
ёшлар ижтимоий манфаатларига салбий таъсир этувчи девиация, деградация, стагнация, гедонизм, индивидуализм каби деструктив факторларни бартараф этишнинг эпистемологик, аксеологик ва акмеологик жиҳатлари таҳлил этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жамиятда ижтимоий муносабатлар тизимида ёшлар манфаатлари устуворлигини таъминлаш билан боғлиқ илмий масалани ижтимоий-фалсафий тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Диссертациядаги жамиятда ижтимоий муносабатлардаги синфий, миллий, гуруҳий, шахслараро, тузилмалараро алоқаларда ёшлар манфаатларини таъминлашнинг ўзаро эквивалентлик, детерминантлик ва доминантлик хусусиятлари аниқланлигига оид илмий асосланган таҳлил-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия – 2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлар” 16-банди “Ёшларни умуммиллий ғоялар остида бирлаштириш, тарғибот ишларини креатив усулларда амалга ошириш, ижтимоий фаол, ҳуқуқий-сиёсий, иқтисодий саводхон ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш мақсадида Марказ ҳузурида “Янги куч” – ёш маърифатпарварлар ҳаракати клубини ташкил қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 12-февралдаги 10/70-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар жамиятда ижтимоий муносабатлар тизимида ёшлар манфаатлари устуворлигини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишга хизмат қилган.
Диссертациядаги ижтимоий муносабатларда ёшлар ўзига хос ижтимоий медиатор сифатида интерфаол, инновацион ва интеграторлик вазифаларни бажарувчи, профессионализм, рационаллик ва генератив имкониятларга эга бўлган ижтимоий гуруҳ сифатида тавсифланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик Партияси фаолиятида фойдаланилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик Партиясининг 2024-йил 5-сентябрда ИХ Қурултойида тасдиқланган 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг И.“Баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш” бўлимининг 1.1.“Маънавий тарбия ва сифатли таълим” йўналишидаги “Юксак маънавиятли, шу билан бирга, билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, ахлоқий фазилатларга, кенг дунёқараш ва тафаккурга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлган ватанпарварларни тарбиялаш ва вояга йетказиш”га қаратилган 1-бандини шакллантириш ҳамда дастурга алоқадор чора-тадбирлар ссенарийларини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 28-январдаги 02/02-11-сонли маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлашда ёшлар ижтимоий манфаатларини рўёбга чиқариш жараёни юзасидан илмий-назарий ғоялар тарғиботида ва бу борадаги илғор консепсияларни халқимиз эътиборига етказишда тегишли ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Диссертациядаги жамиятда ёшлар манфаатларининг шахсий, моддий, маънавий, гуруҳий, ҳудудий, ғоявий, диний, ижтимоий, миллий, умуминсоний манфаатлари каби атрибутив шаклларининг релевант ва перманент хусусиятлари ўрганилганлигига оид илмий хулосалардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари” номли 2021-2022-йилларда бажарилган 07-рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Хусусан, мазкур грант юзасидан тузилган давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик режасининг “Жиззах вилоятининг ҳудудларда ёшлар муаммоларини аниқлаш ҳал этишга қаратилган таҳлилий ишларни ташкил этиш, чора-тадбирлар кўриш учун тааллуқли давлат ва жамоат ташкилотларига тавсиялар киритиш” деб номланган 2-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят “Истиқбол” Минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 10-январдаги 04-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот иши натижалари жамиятда барқарорликни таъминлаш тизимида ёшлар ижтимоий ва маънавий манфаатларини рўёбга чиқариш жараёнининг илмий-ижтимоий таҳлилини амалга тегишли ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ёшлар ижтимоий манфаатларига салбий таъсир этувчи девиация, деградация, стагнация, гедонизм, индивидуализм каби деструктив факторларни бартараф этишнинг эпистемологик, аксеологик ва акмеологик жиҳатлари таҳлил этилганлигига оид илгари сурилган илмий-методологик ғояларидан, таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси фаолиятида 2023-йилда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, 2024-йилда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган ёшлар ва уларнинг манфаатларига қаратилган мақсадлар ижросини таъминлаш, бу борада мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш юзасидан “Ёшлар ва ҳуқуқ”, “Бунёдкорлик”, “Ёшлар ва маҳалла”, “Адолат мезонлари” деб номланган телевидение туркум кўрсатувлари ва “Ҳуқуқий дарсхона” радиоешиттиришлари ссенарийсини тузишда ҳамда ижодий чиқишларини илмий-ғоявий ташкиллаштиришда фойдаланилди (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-январдаги 15/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур хулосалар ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш, ёшлар ижтимоий манфаатларини рўёбга чиқариш ва бу борада инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда халқимиз эътиборига етказишда тегишли ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган.