Ғофурова Шахрибону Комол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини бошқаришда профессионал компетентликни ривожлантириш”, 08.00.13 - “Менежмент” .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3330.
Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc. 20/13.05.2020.1.23/01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ғойибназаров Боходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ходжаева Нодирахон Абдурашидовналар.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматчиларнинг профессионал компетенцияларини рақамли трансформация шароитида компетенциявий йондашув асосида такомиллаштириш йўлларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилардaн ибoрaт:
давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини бошқаришнинг назарий-методологик ёндашувини ишлаб чиқилди;
Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини ривожлантиришдаги асосий тизимли муаммолар биринчи маротаба комплекс тарзда тизимлашилди ва аниқлаб берилди;
давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини бошқаришнинг интеграцияланган модели ишлаб чиқилди;
давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини комплекс баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат фуқаролик хизматчилари профессионал компетенцияларини бошқаришнинг компетенциявий ёндашув, рақамли HR-технологиялар ҳамда рақамли трансформация шароитида давлат бошқарувига қўйилаётган замонавий талаблар интеграциясига асосланган назарий-методологик ёндашувни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан амалга оширилаётган давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида ишлаб чиқилиб (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2025 йил 16 октябрдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини комплекс баҳолашнинг ягона методик ёндашуви шакллантирилди, компетенциявий баҳолаш механизмлари комплекс баҳолаш сессиялари ҳамда ўрта ва юқори бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш ўқув модулларига интеграция қилиниб, давлат хизматчиларини баҳолаш ва ривожлантириш жараёнларининг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилди.
Давлат фуқаролик хизматчилари профессионал компетенцияларини ривожлантиришдаги асосий тизимли муаммоларни аниқлаш ва тизимлаштиришга оид илмий натижаларни давлат фуқаролик хизмати амалиётига татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг давлат хизматчиларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2025 йил 16 октябрдаги 7-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида 2025 йил 6–11 март кунлари 5158 нафардан ортиқ респондент иштирокида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари асосида давлат фуқаролик хизмати учун энг муҳим ҳисобланган ТОП–10 компетенциялар аниқланди, компетенциялар модели илмий жиҳатдан асосланди ҳамда профессионал компетенцияларни ривожлантириш тизимидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалий механизмларни ишлаб чиқиш имконияти яратилди.
Давлат хизматчиларининг профессионал компетенцияларини шакллантириш, шахсийлаштирилган профессионал ривожланиш ҳамда фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш механизмларини бирлаштирувчи интеграциялашган бошқарув моделини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2025 йил 16 октябрдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида компетенцияларни диагностика қилишдан тортиб индивидуал ривожланиш ва рақамли мониторинггача бўлган яхлит бошқарув контури шакллантирилди, ишлаб чиқилган компетенциялар тузилмаси assessment.argos.uz платформасига интеграция қилиниб, компетенциялар профилларини автоматик юритиш, баҳолаш натижаларини кадрлар аналитикаси тизими билан уйғунлаштириш ҳамда далилларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми йўлга қўйилди.
Assessment-технологиялари, KPI-индикаторлари ҳамда янги рақамли кўникмаларга мослаштирилган «Шахсий профессионал ривожланиш картаси» асосида комплекс баҳолаш методикасини давлат фуқаролик хизмати амалиётига жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг давлат хизматчиларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида ишлаб чиқилган, (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг 2025 йил 16 октябрдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида давлат фуқаролик хизматчилари учун компетенцияларга асосланган янги assessment стандартлари шакллантирилди ва амалиётга татбиқ этилди, мазкур методология асосида 1329 нафар юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари шахсий-профессионал диагностикадан ўтказилиб, уларнинг компетенциялари баҳоланди ҳамда компетенциялар портфеллари шакллантирилди. Шунингдек, «Шахсий ривожланиш картаси»ни амалиётга татбиқ этиш орқали давлат хизматчиларининг индивидуал ривожланишини режалаштириш ва касбий ўсишини узлуксиз мониторинг қилишнинг самарали механизми яратилди.