Аметова Нуржамал Кудайбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят содир этган шахсларга қўшимча жазоларни тайинлаш ва ижро этиш муаммолари” мавзусидаги 12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1070
Илмий раҳбар: Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Комил Бахтиярович – юридик фанлар доктори, профессор; Миршаева Камола Олимовна – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган қўшимча жазоларни тайинлаш амалиётининг таъсирчанлигини ошириш, ушбу санксияларнинг кўзланган ҳуқуқий мақсадларга эришишдаги реал натижадорлигини илмий мезонлар асосида баҳолаш, шунингдек миллий жиноят қонунчилигини изчил такомиллаштиришга қаратилган пухта асосланган хулоса ва таклифлар тизимини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пробация институти жиноий жазоларни либераллаштиришга, озодликдан маҳрум қилиш чораларига мурожаат қилмасдан ҳам шахс хулқ-атворини назорат қилиш имконини яратиши сабабли пробация назоратидаги шахс деганда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш тарзидаги жиноий жазоларга ҳукм қилинган, шартли ҳукм асосида жазоланган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган ҳамда пробация ҳисобига олинган шахс тушунилиши илмий жиҳатдан асосланган;
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жиноий жазоси ижросининг самарадорлиги пробация назоратидаги шахс томонидан суд белгилаган чекловларга қатъий риоя этилиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, бундай риоя этилишини таъминлаш алоҳида назорат механизмларини талаб этиши сабабли, суд томонидан белгиланган тақиқлар (чекловлар) ижросини назорат қилиш суд қарорини ваколатли органларга ҳамда маҳкум фаолият юритаётган ташкилотга юбориш, шунингдек қарор ижросининг тизимли мониторинги орқали амалга оширилиши зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган;
жазони ижро этиш жараёнида самарадорликни ошириш ва назорат механизмларини кучайтириш заруратидан келиб чиқиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо ижроси маҳкумнинг доимий яшаш манзили бўйича ички ишлар органлари тизимидаги пробация бўлинмалари томонидан амалга оширилиши лозимлиги асослантирилган;
пробация назоратидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганларнинг тегишли чекловга риоя қилинишини таъминлаш, жиноий жазо ижроси устидан самарали ва узлюксиз назоратни йўлга қўйиш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини кучайтириш мақсадида, бундай шахслар транспорт воситасини бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган ёки жазо ўташ жараёнида ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш юзасидан мурожаат қилган ҳолларда пробация бўлинмалари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан зудлик хабардор қилинишига оид мажбуриятни белгилаш зарурати асослантирилган.
маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, қўшимча жазоларнинг ижросини ҳам кучайтириш мақсадида, маҳалла ҳудудида яшовчи, расмий бандликка эга бўлмаган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган, қайта ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки қўшимча санксия талабларини бузиш эҳтимоли юқори бўлган ёшлар қатлами ҳамда пробация ҳисобида турувчи субектлар орасида тезкор-қидирув хизматлари билан ҳамкорликда манзилли профилактик тадбирларни мунтазам равишда йўлга қўйиш масалалари илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот илмий натижалари асосида:
пробация институти жиноий жазоларни либераллаштиришга, озодликдан маҳрум қилиш чораларига мурожаат қилмасдан ҳам шахс хулқ-атворини назорат қилиш имконини яратиши сабабли пробация назоратидаги шахс деганда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш тарзидаги жиноий жазоларга ҳукм қилинган, шартли ҳукм асосида жазоланган, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган ҳамда пробация ҳисобига олинган шахс тушунилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ-938-сонли Қонуни 3-модда моддасини ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 9-июлдаги 3/дн-145-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши пробация назоратидаги шахснинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, пробация органлари фаолиятини тартибга солиш, ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш ҳамда жазо ижросининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жиноий жазоси ижросининг самарадорлиги пробация назоратидаги шахс томонидан суд белгилаган чекловларга қатъий риоя этилиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, бундай риоя этилишини таъминлаш алоҳида назорат механизмларини талаб этиши сабабли, суд томонидан белгиланган тақиқлар (чекловлар) ижросини назорат қилиш суд қарорини ваколатли органларга ҳамда маҳкум фаолият юритаётган ташкилотга юбориш, шунингдек қарор ижросининг тизимли мониторинги зарурати тўғрисидаги таклифдан 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ–938-сонли Қонуни 3-моддасининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 9-июлдаги 3/дн-145-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан боғлиқ суд қарорларининг ижросини кафолатлаш, пробация назоратидаги шахс белгиланган чекловларга риоя қилишини самарали назорат этиш ҳамда ваколатли органлар билан иш жойи маъмурияти ўртасида мувофиқлаштирилган ҳамкорликни шакллантиришга хизмат қилган;
жазони ижро этиш жараёнида самарадорликни ошириш ва назорат механизмларини кучайтириш заруратидан келиб чиқиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо ижроси маҳкумнинг доимий яшаш манзили бўйича ички ишлар органлари тизимидаги пробация бўлинмалари томонидан амалга оширилиши лозимлигига оид таклифдан ЖИК 21-моддасини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 9-июлдаги 3/дн-145-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг татбиқ этилиши муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазонинг аниқ ҳам самарали ижросини таъминлаш, пробация органларига ижро ваколатларини юклаш орқали ижро тизимини марказлаштириш, шунингдек маҳкум устидан узлюксиз назоратни ташкил этиш имкониятини яратган;
пробация назоратидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганларнинг тегишли чекловга риоя қилинишини таъминлаш, жиноий жазо ижроси устидан самарали ва узлюксиз назоратни йўлга қўйиш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини кучайтириш мақсадида, бундай шахслар транспорт воситасини бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган ёки жазо ўташ жараёнида ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш юзасидан мурожаат қилган ҳолларда пробация бўлинмалари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан зудлик хабардор қилинишига оид мажбуриятни белгилаш зарурати ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 20-августдаги 3670-сон буйруғи билан тасдиқланган “Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги йўриқноманинг 3-боб 15-банди 5-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти юридик таъминлаш бошқармасининг 2025-йил 30-сентябрдаги 33/03-01/3383-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жазони ижро этишдаги самарадорликни кучайтириш ҳамда пробация назоратидаги шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек транспорт хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1 сонли қарорининг ижроси бўйича ушбу йўналишда олиб борган тадқиқотларимиз натижалари ва илгари сурган илмий таклифларимиз Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ўзининг ижобий аксини топди. Хусусан, асосий эътиборни маҳалла ҳудудида яшовчи, ишсиз, доимий машғулот турига эга бўлмаган, қайта жиноят содир этиш ёки қўшимча жазо талабларини бузиш эҳтимоли юқори бўлган ёшлар ва профилактик ҳисобда (шу жумладан, жазо ижро этиш инспексияси ҳисобида) турувчи шахслар ўртасида тезкор хизматлар билан ҳамкорликда манзилли профилактик тадбирлар ташкил этиб бориш тўғрисидаги таклифимиз ўзининг амалий ечимини топди. Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги 02-09/13-01/47-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган низомнинг 4-иловаси, 1-боби, 8-бандини шакллантиришда тўғридан-тўғри асос бўлиб хизмат қилган.