Хонкелдиева Комилахон Равшанжон қизитнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13- “Менежмент” ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt619.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Носиров Илҳом Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни самарали бошқариш методологиясини янада такомиллаштиришга қаратилган, илмий ҳамда амалий аҳамиятга эга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарини бошқариш тизимида режалаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, стратегик ва инновацион бошқарув, меҳнат салоҳияти, узлюксизлик тамойилларини тизимлаштириш орқали корхоналар рақобатбардошлигини ошириш самарадорлик меъзонлари ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни баҳолаш услубиёти маҳсулот таннархи, фойда, табиий ресурслар таннархнинг ортиши, фан ва тараққиётга кетган харажатларни ҳисобга олган ҳолда умумий харажатлар салмоғи H_rt=T_n+F+T_n*(O+Y-K_rt )-(F_db*X_db ) кўп тармоқли индикаторлар боғланиши асосида такомиллаштирилган;
тўқимчилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш захиралари таъминот занжирини ва функсияларини белгиловчи блокчейн технологиясидан фойдаланиш асосидаги бошқариш механизми ишлаб чиқилган;
тўқимчилик саноати корхоналари бошқарувини оптималлаштиришга йўналтирувчи рақамли эгизак моделлаштириш ва 3Д моделлаштириш асосида бошқарув самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган бошқарув методологияси такомиллаштирилган;
тўқимачилик саоати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 2030-йилгача бўлган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарини бошқариш тизимида режалаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, стратегик ва инновацион бошқарув, меҳнат салохияти, узлюксизлик тамойилларини тизимлаштириш орқали корхоналар рақобатбардошлигини ошириш самарадорлик меъзонлари ишлаб чиқилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 4 майдаги 01/06-628-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида бошқарув жараёнларини стратегик режалаштириш ва инновацион ёндашув асосида ташкил этиш самарадорлиги ошиб, корхоналар рақобатбардошлигини баҳолаш ва бошқариш тизимининг аниқлик даражаси 10–12 фоизга ортишига хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида рақобатбардошликни баҳолаш услубиёти маҳсулот таннархи, фойда, табиий ресурслар таннархнинг ортиши, фан ва тараққиётга кетган харажатларни ҳисобга олган ҳолда умумий харажатлар салмоғи H_rt=T_n+F+T_n*(O+Y-K_rt )-(F_db*X_db ) кўп тармоқли индикаторлар боғланиши асосида такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 4 майдаги 01/06-628-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида рақобатбардошликни комплекс баҳолаш тизими такомиллаштирилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги 12–15 фоизга ортишига эришилган;
тўқимчилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш захиралари таъминот занжирини ва функсияларини белгиловчи блокчейн технологиясидан фойдаланиш асосидаги бошқариш механизми ишлаб чиқилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 4 майдаги 01/06-628-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш захиралари ҳаракати устидан назорат даражаси ошиб, ортиқча захиралар ҳажми ҳамда логистика йўқотишлари 10–14 фоизга камайишига хизмат қилган;
тўқимчилик саноати корхоналари бошқарувини оптималлаштиришга йўналтиривчи рақамли эгизак моделлаштириш ва 3Д моделлаштириш асосида бошқарув самарадорлигини оширишнинг интеграциялашган бошқарув методологияси такомиллаштирилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 4 майдаги 01/06-628-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида захираларни бошқариш жараёнларининг шаффофлиги ва оперативлиги ошиб, омбор логистикасининг самарадорлиги 13–16 фоизга ортишига эришилган;
тўқимачилик саоати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи 2030-йилгача бўлган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг таҳлилий фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 12 февралдаги 04/06-3055-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2030 йилгача прогнозлаш аниқлиги ошиб, тармоқни стратегик режалаштириш самарадорлиги 15–18 фоизга ортишига хизмат қилган.