Жўраева Нодирахон Қурбоновнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёғ-мой саноати корхоналари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3618
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02 
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саримсақов Дониёрбек Хомидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат  университети                     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой саноати корхоналари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “саноат корхоналарининг функсионал фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг кирувчи ресурслари: хом-ашё ва материаллар, ахборот, инсон ресурслари ва молиявий ресурслар ҳамда чиқувчи натижалари: маҳсулот, хизмат, фойда ва зарарлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни самарали уйғунлаштириш орқали корхонанинг рақобатбардош ва барқарор фаолият юрутишини таъминловчи функсиялар тизими сифатида такомиллаштирилган;
соҳа вакиллари ўртасида ёғ-мой маҳсулотлари сифати вазн коеффициенти аҳамиятини баҳолаш юзасидан ўтказилган сўровнома натижалари асосида ёғ-мой саноати корхоналарининг бошқарув фаолияти сифатини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи  умумлашган 𝐹0=0,39𝐹1+0,27𝐹2+0,18𝐹3+0,11𝐹4+0,01𝐹5+0,04𝐹6 кўрсаткичи шакллантирилган ҳамда уни амалий қўллаш механизми таклиф этилган;
ихтисослашув ва фан билан ҳамкорлик даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, ресурслар нархини ифодаловчи харажатлар кўрсаткичлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини интеграциялаш асосида ҳамда хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги нуқтаи назаридан гуруҳлаш натижасида ёғ-мой саноати корхоналари бошқарув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирувчи илмий-услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
ёғ-мой саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқариш методологияси рақобат устунлигини таъминловчи ёндашувни танлаш, рақобатбардошликни  таъминлаш механизмини жорий этиш ҳамда рақобатбардошлик омилларини мониторинг қилиш тизимини алгоритмик тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ёғ-мой саноати тармоғи корхоналарида хомашё таъминоти индекси учун юқори чегара Х1 ≤ 1,0, инвестициялар учун Х2 ≤ 500 млрд сўм, истеъмол учун Х3 ≤ 30 кг, бандлар сони учун Х4 ≤ 5000 киши ҳамда хомашё ресурси оралиқ чеклови  120000 ≤ Х1 ≤ 200000 чегаралар доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш  оптималлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “саноат корхоналарининг функсионал фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг кирувчи ресурслари: хом-ашё ва материаллар, ахборот, инсон ресурслари ва молиявий ресурслар ҳамда чиқувчи натижалари: маҳсулот, хизмат, фойда ва зарарлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни самарали уйғунлаштириш орқали корхонанинг рақобатбардош ва барқарор фаолият юрутишини таъминловчи функсиялар тизими сифатида такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик назарий-услубий материаллардан Олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Микроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда саноат корхоналарининг функсионал фаолиятини тизимли ёндашув асосида таҳлил қилиш, кирувчи ва чиқувчи ресурслар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни англаш ҳамда уларни оптимал бошқариш орқали корхонанинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш имконияти яратилган. 
соҳа вакиллари ўртасида ёғ-мой маҳсулотлари сифати вазн коеффициенти аҳамиятини баҳолаш юзасидан ўтказилган сўровнома натижалари асосида ёғ-мой саноати корхоналарининг бошқарув фаолияти сифатини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи  умумлашган 𝐹0=0,39𝐹1+0,27𝐹2+0,18𝐹3+0,11𝐹4+0,01𝐹5+0,04𝐹6 кўрсаткичи шакллантирилган ҳамда уни амалий қўллаш механизми таклиф этилганлиги бўйича илмий янгилик «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026-йил 27-январдаги ЭМ/3-46-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ёғ-мой саноати корхоналарида соҳа вакиллари баҳолари асосида маҳсулот сифати ва бошқарув жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш аниқлиги ортиб, бошқарув сифатини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичларини қўллаш орқали корхоналар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш имконияти кенгайиб бошқарув самарадорлигининг умумий сифат кўрсаткичини баҳолаш аниқлиги 8–12 фоизга ортган. 
ихтисослашув ва фан билан ҳамкорлик даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, ресурслар нархини ифодаловчи харажатлар кўрсаткичлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларини интеграциялаш асосида ҳамда хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги нуқтаи назаридан гуруҳлаш натижасида ёғ-мой саноати корхоналари бошқарув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирувчи илмий-услубий ёндашув ишлаб чиқилганлиги бўйича илмий янгилик «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026-йил 27-январдаги ЭМ/3-46-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ёғ-мой саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш стратегиялари ва соҳани барқарор ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имкониятларини амалий-услубий жиҳатдан кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган. 
     ёғ-мой саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқариш методологияси рақобат устунлигини таъминловчи ёндашувни танлаш, рақобатбардошликни  таъминлаш механизмини жорий этиш ҳамда рақобатбардошлик омилларини мониторинг қилиш тизимини алгоритмик тизимлаштириш асосида такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026-йил 27-январдаги ЭМ/3-46-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ёғ-мой саноати корхоналарида рақобат устунлигини шакллантиришга йўналтирилган бошқарув қарорларининг самарадорлиги ортиши, рақобатбардошликни таъминлаш механизмларининг изчил ишлаши йўлга қўйилиб, ҳудудий ёғ-мой саноати корхоналарида рақобатбардошлик даражаси 6–8 фоизга ортган. 
ёғ-мой саноати тармоғи корхоналарида хомашё таъминоти индекси учун юқори чегара Х1 ≤ 1,0, инвестициялар учун Х2 ≤ 500 млрд сўм, истеъмол учун Х3 ≤ 30 кг, бандлар сони учун Х4 ≤ 5000 киши ҳамда хомашё ресурси оралиқ чеклови  120000 ≤ Х1 ≤ 200000 чегаралар доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш  оптималлиги асосланиши бўйича илмий янгилик «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган   («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026-йил 27-январдаги ЭМ/3-46-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида белгиланган чекловлар доирасида ёғ-мой саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг оптимал ҳажми 347,8 минг тоннани ташкил этиб, бу амалдаги 198,46 минг тоннага нисбатан 75,2 % га юқори эканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish