Маликова Уғилой Абдурасул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар билан операцияларни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.1.PhD/Iqt5036
Илмий раҳбар: Ботиров Азамат Ахмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар билан операцияларни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корпоратив облигациялар эмиссияси ва акцияларни қайта сотиб олиш операцияларининг рентабеллик коеффициентини аниқлашнинг такомиллаштирилган методикасини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
акциялар эмиссияси ва жойлаштириш жараёнида инвесторлар иштирокини кенгайтириш мақсадида “капитал жозибадорлиги индекси”ни қўллаш таклиф этилган;
корпоратив облигациялар эмиссияси ва уларни жойлаштириш самарадорлигини реал молиявий салоҳият билан боғлиқ ҳолда баҳолаш учун DSCР (Дебт Сервиcе Cовераге Ратио) асосидаги интеграллашган баҳолаш тизимини татбиқ этиш таклиф этилган;
қимматли қоғозлардан шакллантириладиган инвестиция портфеллари бўйича рискни функсионал минималлаштириш ва даромадлиликни оптималлаштириш мақсадида “портфолио волатилитй ратио” моделини ишлаб чиқиш чиқиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар билан операцияларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
корпоратив облигациялар эмиссияси ва акцияларни қайта сотиб олиш операцияларининг рентабеллик коеффициентини аниқлашнинг такомиллаштирилган методикасини ишлаб чиқиш таклифи Агробанк АТБда облигациялар эмиссияси ва акцияларни қайта сотиб олиш орқали молиялаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилди. (Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 11 декабрдаги 28-15/156 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида қарорлар фақат номинал фоиз харажатлари ёки бозор нархи асосида эмас, балки капитал баҳоси (WАCC), риск ва даромад, ликвидлик эффекти ҳамда акциядорлик жамияти бизнес қийматининг ўзгариши билан интеграцияланган ҳолда баҳоланишига эришилди ҳамда капитал WАCC 1,5 фоиз пунктга пасайди, акциялар қиймати 8% га ошди, облигацияларнинг фоиз харажатлари 0,8 п.п.га қисқарди ва капитал йўқотиш хавфи 20% га камайди. Бу орқали эса корхоналарда акциядорлик қийматининг ўсиши, молиявий самарадорликнинг ортиши ва капитал бозорида рақобатбардошликнинг кучайиши таъминланмоқда;
акциялар эмиссияси ва жойлаштириш жараёнида инвесторлар иштирокини кенгайтириш мақсадида “капитал жозибадорлиги индекси”ни қўллаш таклифи Агробанк АТБда акциялар эмиссияси жараёнида инвесторлар фаоллигини ошириш ва бозор талабини шакллантириш мақсадида жорий этилди. (Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 11 декабрдаги 28-15/156 - сонли маълумотномаси). Натижада акциялар жойлаштиришда инвесторлар сони 12 % га ошиб, жойлаштириш муддати 15 кунга қисқарди ҳамда қўшимча акциялар чиқариш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида “капитал жозибадорлиги индекси”дан фойдаланиш орқали капитал самарадорлигининг ошишига эришилмоқда;
корпоратив облигациялар эмиссияси ва уларни жойлаштириш самарадорлигини реал молиявий салоҳият билан боғлиқ ҳолда баҳолаш учун DSCР (Дебт Сервиcе Cовераге Ратио) асосидаги интеграллашган баҳолаш тизимини татбиқ этиш таклифи Агробанк АТБда облигациялар эмиссияси самарадорлигини реал молиявий салоҳият асосида аниқлаш мақсадида жорий этилди. (Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 11 декабрдаги 28-15/156 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида облигация чиқарувчилар бўйича қарз хизматини қоплаш имкониятини оширишга, эмиссиявий қарорларда кредит рискига камайтиришга хизмат қилди;
қимматли қоғозлардан шакллантириладиган инвестиция портфеллари бўйича рискни функсионал минималлаштириш ва даромадлиликни оптималлаштириш мақсадида “портфолио волатилитй ратио” моделини ишлаб чиқиш таклифи Агробанк АТБда қимматли қоғозлар портфели рискини камайтириш ва даромадлиликни оптимал даражада таъминлаш орқали инвестиция самарадорлигини ошириш мақсадида қўлланилди. (Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 11 декабрдаги 28-15/156 - сонли маълумотномаси). Мазкур модел волатилликнинг дисперсия-ковариация асосидаги ҳисобини даромадлилик билан бирлаштирган ҳолда рискка нисбатан қайтарилаётган рентабелликни реал вақт режимида баҳолашга имкон беради. ПВР модели асосида портфел таркиби қайта конфигурация қилингач, умумий портфел волатиллиги 8,6 % га қисқарди ва активлар балансланиши натижасида портфелнинг йиллик рентабеллиги 11,3 % га ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish