Уморова Дилноза Одилбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм жадидларининг педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Бошланғич таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped9478.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Уморова Дилноза Одилбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: Салаева Мухаббат Сабуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муродов Адҳам Илҳом ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм жадидларининг педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини Хоразм жадид маърифатпарварлари қарашлари асосида ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари компетенсиявий, аксиологик ва фаолиятга йўналтирилган замонавий ёндашувлар билан интеграциялашган ҳолда талабаларнинг креатив фикрлаши, бадиий тафаккури ва мустақил фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик жараён субектлари ўртасидаги интерактивлик, интенсивликни таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
Хоразм жадид маърифатпарварлари қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модели компетенсиявий, интегратив ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида проблем-басед леарнинг, прожеcт-басед леарнинг, cасе-студй, cоллаборативе талим методлари, Падлет ва Неарпод виртуал платформалари ҳамда муаллифликдаги “Жадид креатив таълим” рақамли таълим дастурига интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
Хоразм жадид маърифатпарварлари педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикаси шахсга йўналтирилган, фаолиятга йўналтирилган, интегратив ва рақамли-педагогик ёндашувлар, жадид педагогикасининг тарихийлик, маърифийлик, миллийлик ҳамда ижодкорлик тамойиллари, креатив топшириқлар тизими, муаллифлик рақамли таълим дастури ва сунъий интеллект воситаларининг дидактик имкониятларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Хоразм жадид маърифатпарварлари педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикасининг самарадорлиги тажриба-синов ишлари орқали аниқланди, натижаларининг ишончлилиги математик-статистик методлар асосида асосланди ҳамда олинган натижаларга таянган ҳолда талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм жадидларининг педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикаси бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини Хоразм жадид маърифатпарварлари қарашлари асосида ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини компетенсиявий, аксиологик ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар интеграцияси асосида аниқлаштиришга оид илмий янгиликлардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун яратилган “Бошланғич таълим педагогикаси” ўқув қўлланмасидаги “Хоразм жадидларининг педагогик қарашлари” мавзусини ишлаб чиқишда ҳамда унда Хоразм жадидларининг педагогик мероси ва унинг бадиий-креатив компетенсияларни ривожлантиришдаги дидактик имкониятларини ёритишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 7060-5869-c4б9-эб82-6фб9-0739-5681-сон маълумотномаси, ариза рақами 258820050). Натижада ўқув қўлланманинг назарий мазмуни бойитилиб, талабаларнинг креатив фикрлаш, бадиий тафаккур ва мустақил педагогик хулосалар чиқариш компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти такомиллаштирилган;
Хоразм жадид маърифатпарварлари қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик моделни проблем-басед леарнинг, прожеcт-басед леарнинг, cасе-студй, cоллаборативе леарнинг методлари, Падлет ва Неарпод платформалари ҳамда муаллифликдаги “Жадид креатив таълим платформаси” билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгиликлардан “Бошланғич таълим педагогикаси” ўқув қўлланмасининг амалий машғулотлари учун креатив топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ва мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 7060-5869-c4б9-эб82-6фб9-0739-5681-сон маълумотномаси, ариза рақами 258820050). Натижада амалий машғулотлар мазмуни жадидлар педагогик меросига асосланган креатив топшириқлар билан бойитилиб, талабаларнинг бадиий-креатив ва касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
Хоразм жадид маърифатпарварлари педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини шахсга йўналтирилган, фаолиятга йўналтирилган, интегратив ва рақамли-педагогик ёндашувлар ҳамда сунъий интеллект воситаларининг дидактик имкониятлари асосида такомиллаштиришга оид илмий янгиликлардан бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Жадид креатив таълим платформаси”ни яратишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 1-июндаги 11-05-3150/04-сон маълумотномаси). Натижада бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи рақамли таълим ресурслари базаси бойитилиб, талабаларнинг креатив фикрлаш ва инновацион фаолият кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.
Хоразм жадид маърифатпарварлари педагогик қарашлари асосида талабаларнинг бадиий-креативлик компетенсияларини ривожлантириш методикасининг самарадорлигини тажриба-синов ишлари ва математик-статистик методлар асосида асослашга оид илмий янгиликлар ҳамда тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023–2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Компаративистика” электрон платформасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 1-июндаги 11-05-3150/04-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг педагогик имкониятлари ва ўқув-методик ресурслари бойитилиб, таълим жараёнининг самарадорлиги оширилган.