Худойкулов Ихтиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон ССР жанубий вилоятларида суд тизими ва суд органлари тарихи (1924-1991 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.3.PhD/Tar2044
Илмий раҳбар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси подполковниги, т.ф.д. доц. Қодиров Қувонч Баҳодирович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc. 03/2025.27.12.Tar. 11.01  
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Комолов Дилшод Пулатович ва тарих фанлари доктори, доцент Холиқназаров Худойберди Дилмуродович.                    
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон жанубий вилоятларида суд тизими ва суд органлари тарихини (1924-1991 йй.) ёритиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон, хусусан, жанубий вилоятларда суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш жараёни, маҳаллий кадрлар етишмовчилиги, қонунчиликнинг янгилиги, тергов ва суд жараёнларидаги ташкилий камчиликлар туфайли жиддий муаммоларга дуч келганлиги, қозилик судларини тугатилиб, халқ судларини ташкил этиш, суд тизимида маҳаллий кадрлар, хусусан, хотин-қизларни жалб этиш амалиёти кенгайгани ҳамда совет ҳуқуқий тизимида мафкуравий назорат кучайишига олиб келганлиги, 1930-1940-йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида юз берган ўзгаришлар тарихий ҳужжатлар ва архив манбалари асосида очиб берилган;
иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё каби жанубий вилоятларда суд-ҳуқуқ тизими фронт ортидаги ҳарбий ҳаракатлар, иқтисодий қийинчиликлар ва кадрлар етишмовчилиги шароитида фаолият юритиб, кадрларнинг фронтга сафарбар қилиниши, иш юкламасининг ортиши, муҳокама муддатларининг бузилиши, жазони кучайтириш тенденсияси билан бирга баъзи ҳолларда нотўғри оқловлар, суд қарорларини юқори органлар томонидан бекор қилиш каби муаммоларни бошдан кечирганлигига оид маълумотлар архив ҳужжатлари асосида далилланган;
ХХ асрниннг иккинчи ярмида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, фавқулодда тартиблар бекор қилиниши, халқ судялари ва маслаҳатчиларини сайлаш, уларнинг малакасини ошириш, суд тизимини қайта ташкил этиш ишлари олиб борилганлиги, урушдан кейинги йилларда ишларни чўзиб юбориш, қайта терговга қайтариш, прокурорлар иштирокининг камлиги, процессуал қонунбузарликлар каби камчиликлар кузатилган бўлса-да, марказлашув қисқартирилиб, суд мустақиллигига эътибор кучайтирилганлиги ёритиб берилган;
Ўзбекистон жанубий вилоятларида, хусусан Қашқадарё ва Сурхондарёда суд тизимида жиноят ишлари бўйича суд амалиётида ишларни ўз вақтида куриб чиқишда кечиқишлар, судялар етишмаслиги, тергов жараёнларининг юзакилиги, суд қарорларини бекор қилиш кўрсаткичининг юқорилиги, суд органлари мустақиллигининг чекланганлиги, ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, ишларни кечиктириш, суд қарорларини ижро этмаслик, процессуал қоидаларнинг бузилиши ва далилларни юзаки таҳлил қилиш каби жиддий муаммолар кузатилганлиги, суд қарорларини бекор қилиш улуши юқорилиги, суд ишлари сифатининг барқарор эмаслиги, кадрлар малакасининг етарли эмаслиги ҳамда ижро ишлари самарасизлиги каби ҳолатлар мавжуд манбалар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон жанубий вилоятларида суд тизими ва суд органлари тарихи (1924-1991 йй.)га оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон, хусусан, жанубий вилоятларда суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш жараёни, маҳаллий кадрлар етишмовчилиги, қонунчиликнинг янгилиги, тергов ва суд жараёнларидаги ташкилий камчиликлар туфайли жиддий муаммоларга дуч келганлиги, қозилик судларини тугатилиб, халқ судларини ташкил этиш, суд тизимида маҳаллий кадрлар, хусусан, хотин-қизларни жалб этиш амалиёти кенгайгани ҳамда совет ҳуқуқий тизимида мафкуравий назорат кучайишига олиб келганлиги, 1930-1940-йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида юз берган ўзгаришларга оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йилнинг 30-декабрдаги 01-33-1001-сон маълумотномаси).  
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё каби жанубий вилоятларда суд-ҳуқуқ тизими фронт ортидаги ҳарбий ҳаракатлар, иқтисодий қийинчиликлар ва кадрлар етишмовчилиги шароитида фаолият юритиб, кадрларнинг фронтга сафарбар қилиниши, иш юкламасининг ортиши, муҳокама муддатларининг бузилиши, жазони кучайтириш тенденсияси билан бирга баъзи ҳолларда нотўғри оқловлар, суд қарорларини юқори органлар томонидан бекор қилиш каби муаммоларни бошдан кечирганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йилнинг 30-декабрдаги 01-33-1001-сон маълумотномаси).
ХХ асрниннг иккинчи ярмида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, фавқулодда тартиблар бекор қилиниши, халқ судялари ва маслаҳатчиларини сайлаш, уларнинг малакасини ошириш, суд тизимини қайта ташкил этиш ишлари олиб борилганлиги, урушдан кейинги йилларда ишларни чўзиб юбориш, қайта терговга қайтариш, прокурорлар иштирокининг камлиги, процессуал қонунбузарликлар каби камчиликлар кузатилган бўлса-да, марказлашув қисқартирилиб, суд мустақиллигига эътибор кучайтирилганлигига доир маълумотлардан Қашқадарё вилояти судида ташкил етилган давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти судининг 2026-йил 16-февралдаги маълумотномаси).
Ўзбекистон жанубий вилоятларида, хусусан Қашқадарё ва Сурхондарёда суд тизимида жиноят ишлари бўйича суд амалиётида ишларни ўз вақтида куриб чиқишда кечикишлар, судялар етишмаслиги, тергов жараёнларининг юзакилиги, суд қарорларини бекор қилиш кўрсаткичининг юқорилиги, суд органлари мустақиллигининг чекланганлиги, ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, ишларни кечиктириш, суд қарорларини ижро этмаслик, процессуал қоидаларнинг бузилиши ва далилларни юзаки таҳлил қилиш каби жиддий муаммолар кузатилганлиги, суд қарорларини бекор қилиш улуши юқорилиги, суд ишлари сифатининг барқарор эмаслиги, кадрлар малакасининг етарли эмаслиги ҳамда ижро ишлари самарасизлиги каби ҳолатларга доир маълумотлардан Қашқадарё вилояти судида ташкил етилган давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти судининг 2026-йил 16-февралдаги маълумотномаси). Ўзбекистон, хусусан, жанубий вилоятларда суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш жараёни, тергов ва суд жараёнларидаги муаммолари, халқ судларини ташкил этиш, суд тизимида кадрлар, хусусан, хотин-қизларни жалб этиш амалиёти, турли тарихий даврларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида юз берган ўзгаришлар тарихий ҳужжатлар ва архив манбалари асосида очиб беришда;
ХХ асрнинг иккинчи ярмида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суд-ҳуқуқ тизимида муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, фавқулодда тартиблар бекор қилиниши, халқ судялари ва маслаҳатчиларини сайлаш, уларнинг малакасини ошириш, суд тизимини қайта ташкил этиш ишлари олиб борилганлиги, урушдан кейинги йилларда ишларни чўзиб юбориш, қайта терговга қайтариш, прокурорлар иштирокининг камлиги, процессуал қонунбузарликлар каби камчиликлар кузатилган бўлса-да, марказлашув қисқартирилиб, суд мустақиллигига эътибор кучайтирилганлигини ёритиб беришда фойдаланилди. 
“Ушбу натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарихи бўйича ички ишлар ходимларини хабардор қилиш ва уларнинг бу борадаги билимларини оширишга ижобий таъсир кўрсатди. (Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг 2026-йил 6-январдаги 5412-65-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish