Ташов Мизроб Махмудовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4. PhD/ Iqt 6244
Илмий раҳбар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети. 
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар:  Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туризмни инновацион ривожлантиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш мақсадида туризм соҳасини лойиҳавий бошқарув тизимига ўтказиш орқали 31 та туризм обектини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш асосида Самарқанд вилояти, Нуробод туманида “Нурбулоқ шаҳарчаси” санатория-курорт масканини ташкил этишда “Модерн десигн ин cреативе тоурисм” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари  асосланган;
 Самарқанд вилоятида жойлаштириш воситалари сонини 850 тага ва улардаги ўринлар сонини 20 мингтага, туризм хизматлари ҳажмини 750 миллион АҚШ долларига етказиш мақсадида Бухоро кўчасида намунавий пиёда туристик маршрутини ишлаб чиқиш орқали 13та тарихий кўчани туристик инфратузилмасини девирсификациялаш негизида, Заргарон - “заргарлар кўчаси”, Муборак - “маънавият ва зиёрат йўли”, Ғиждувон - “кулолчилик ва ҳунармандчилик кўчаси”, Бибихоним - “Темурийлар мероси ва меъморий улуғворлик йўли”, тематик консепсиясини яратиш асосида янги ёндашувга мувофиқ, кўчаларнинг тарихий номлари, ҳунармандчилик анъаналари ва маданий хусусиятларидан келиб чиқиб, махсус туристик брендни шаклантиришга “Самаркандъс ҳисториc стреец” усулидан фойдаланиш бўйича  таклифлар асосланган; 
Самарқанд вилоятининг ҳудудларини манзилли ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий обйктлар ҳолатини яхшилаш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида эски темир йўл депоси негизида "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузурида “Туризм таълим кампуси”ни барпо этиш асосида Самарқанднинг саноат шаклланишига оид моддий далилларни сақлаб қолиш ва туристларни жалб этишга хизмат қилувчи янги туристик ресурс яратишда “Самаркандъс Лоcомотиве Депот” мастер режасидан фойдаланиш бўйича  таклифлар далилланган; 
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш тенденсиялари ҳамда туристик инфратузилмасини такомиллаштиришга оид таъсир қилувчи кўрсаткичлари асосида эконометрик моделини қўлланган ҳолда мамлакатимиз ЯИМда туризмнинг улушининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш мақсадида туризм соҳасини лойиҳавий бошқарув тизимига ўтказиш орқали 31 та туризм обектини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш асосида Самарқанд вилояти, Нуробод туманида “Нурбулоқ шаҳарчаси” санатория-курорт масканини ташкил этишда “Модерн десигн ин cреативе тоурисм” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026-2027-йилларда туризм обектларининг фаолиятини лойиҳа бошқарув асосида ташкил этиш ва ривожлантириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-сентябрдаги 01-06-30-91-41-сон маълумотномаси).  Натижада лойиҳа бошқаруви асосида 31 та туризм обектининг ривожлантирилиши туризм инфратузилмасини тартибли ва манзилли шакллантириш, инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини назорат қилиш ва кутилаётган иқтисодий-ижтимоий натижаларни олдиндан белгилаш имконини берган; 
Самарқанд вилоятида жойлаштириш воситалари сонини 850 тага ва улардаги ўринлар сонини 20 мингтага, туризм хизматлари ҳажмини 750 миллион АҚШ долларига етказиш мақсадида Бухоро кўчасида намунавий пиёда туристик маршрутини ишлаб чиқиш орқали 13та тарихий кўчани туристик инфратузилмасини девирсификациялаш негизида, Заргарон - “заргарлар кўчаси”, Муборак - “маънавият ва зиёрат йўли”, Ғиждувон - “кулолчилик ва ҳунармандчилик кўчаси”, Бибихоним - “Темурийлар мероси ва меъморий улуғворлик йўли”, тематик консепсиясини яратиш асосида янги ёндашувга мувофиқ, кўчаларнинг тарихий номлари, ҳунармандчилик анъаналари ва маданий хусусиятларидан келиб чиқиб, махсус туристик брендни шаклантиришга “Самаркандъс ҳисториc стреец” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 10-июндаги ПҚ-219-сон “Самарқанд шаҳри тарихий марказининг миллий ва тарихий қиёфани сақлаб қолган ҳамда пиёдалар ҳудудига айлантирган ҳолда туризм ва хизмат кўрсатиш обектлари барпо этиладиган кўчалар” бўйича “Чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-сентябрдаги 01-06-30-91-41-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифлар натижасида, Самарқанд вилоятида жойлаштириш воситалари сонини 850 тага, улардаги ўринлар сонини 20 мингтагача ва туризм хизматлари ҳажмини 750 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича белгиланган стратегик мақсадларга эришишнинг муҳим ташкилий-иқтисодий механизмларидан бири бўлиб хизмат қилган; 
Самарқанд вилоятининг ҳудудларини манзилли ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий обйктлар ҳолатини яхшилаш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида эски темир йўл депоси негизида "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузурида “Туризм таълим кампуси”ни барпо этиш асосида Самарқанднинг саноат шаклланишига оид моддий далилларни сақлаб қолиш ва туристларни жалб этишга хизмат қилувчи янги туристик ресурс яратишда “Самаркандъс Лоcомотиве Депот” мастер режасидан фойдаланиш бўйича далилланган таклифлар 2026-йил 10-июндаги ПҚ-219-сон “Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-сентябрдаги 01-06-30-91-41-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий янгилик натижасида таълим–туризм–маданий мерос–тадбиркорлик интеграциясига асосланган “Туризм таълим кампуси” туризм обектининг мастер режасини ишлаб чиқилган; 
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш тенденсиялари ҳамда туристик инфратузилмасини такомиллаштиришга оид таъсир қилувчи кўрсаткичлари асосида эконометрик моделини қўлланган ҳолда мамлакатимиз ЯИМда туризмнинг улушининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 16-сентябрдаги 01-06-30-91-41-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий янгилик ёрдамида туризм соҳасининг ривожланиш динамикаси ва унга таъсир қилувчи омилларни миқдорий жиҳатдан баҳоланган ва 2030-йилгача туризмнинг ЯИМдаги улуши бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish