Sayt test rejimida ishlamoqda

Ермуханбетова Роза Абдумусаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I.Умумий маълумотлар.    

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Моносахаридларнинг айрим аминлар ва алколоидлар билан бирикмалари синтези ва уларнинг хоссалари», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Газалиев Арстан Мавленович  Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси академиги, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Органик синтез ва кўмир кимёси институти, Қозоғистон Халқлар дўстлиги университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 16.07.2013.Т.08.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зайнутдинов Умаржон Насрутдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Туртабаев Сарсенбек Койшабаевич, техника фанлари доктори, профессор; Махсумова Ойтўра Сиддиқовна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Ўсимликлардан моносахаридлар ажратиб олиш, моносахаридларни кимёвий модификация қилиш, улар асосида таркибида углевод, амин ҳамда алкалоид фрагментларини сақловчи бирикмаларни синтез қилиш ва технологиясини яратишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

полисахаридлар гидролизининг кинетик қонуниятлари ҳароратга, полисахаридлар-нинг эритмаси концентрациясига, кислота табиати ва концентрациясига боғликлиги аниқланган;

N-гликозид ва N-ксилозид ҳосилалари баъзи бир алкалоидлар асосида синтез қилиниб, уларнинг тузилиши аниқланган;

тетраацетилглюкопиранозилизотиоцианатнинг цитизин, L-эфедрин ва D-псевдо-эфедрин билан таъсир реакциялари ўрганилиб, улар асосида тиомочевина ҳосилалари олинган;

N-алкалоид тиокарбамин кислотасининг углевод сақловчи эфирини цитизин, L-эфедрин ва D-псевдоэфедрин алкалоидларни триэтиламин иштирокида олтингугурт углероди билан таъсир эттирилиб, кейинчалик 1-дезокси-2,3,4,6-тетра-О-ацетил-β-D-глюкопиранозилбромидни алкиллаб дитиоуретанлар олинган;

бирламчи алифатик, ароматик ва гетероциклик қаторидаги аминлар асосида олтингугурт ва галоген сақловчи N-аминогликозиднинг янги поли-функционал ҳосилалари олинган, уларнинг ҳосил бўлиши мумкин бўлган аномер формалари аниқланган;

маҳаллий хомашёлардан таркибида бир вақтда углевод,  амин ва алкалоид фрагментлари бўлган биологик фаол моддалар синтези технологик параметрлари ишлаб чиқилган ва уларнинг қўлланиш соҳалари аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

N-(2,3,4,6-тетра-О-ацетил-β-D-глюкопиранозил)цитизин, N-(2,3,4-три-О-ацетил-b-D-ксилопира-нозил)-N-цитизинилтиомочевина, N-цитизиноди-тиокарбамин кислотасининг N-(2,3,4,6-тетра-О-ацетил- b-D-глюкопиранозил) эфири, N-цитизин-β-D-глю-копиранозиламин, N-(5-бромпиринидил-2)-b-D-глюкопиранозиламинларнинг синтез қилиб олиш технологияси ва қўлланилиши «Фитохимия» Халқаро илмий-ишлаб чиқариш холдингда (Далолатнома 023-сон, 18.05.2015 й), «Ана-жер» илмий ишлаб-чиқариш бирлашмасида (Далолатнома 15.10.2015 й.), «Қозоғистон Республикаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш» давлат ишлаб-чиқариш корхонасида (Далолатнома 147-08-сон 15.04.2015 й.) ишлаб чиқаришга жорий этилган. Иқтисодий самара 1 кг маҳсулотдан 120000 тенгени (400 $ АҚШ) ташкил этади (11.11.2015 й., 05/976-сон хат).

Yangiliklarga obuna bo‘lish