Абдусаламов Джамшид Абдусаламовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм ва меҳмондўстлик индустриясини ривожлантиришда ташкилий-институционал асослардан самарали фойдаланиш орқали иқтисодий усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5609
Илмий раҳбар:    Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуҳамидов Сарвар Адхамович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Етакчи ташкилот:    Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм ва меҳмондўстлик индустриясини ривожлантиришда ташкилий-институционал асослардан самарали фойдаланиш орқали иқтисодий усулларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилаш мақсадида амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари негизида тадбиркорлик субектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланиши асосида хавф даражаси юқори – баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари, хавф даражаси ўрта – баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари, хавф даражаси паст – баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Оффенсес cоммиттед бй бусинесс энтитиес ин тҳе тоурисм” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар далилланган;
турагентлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш мақсадида туризм фаолиятининг “чиқиш туризми” йўналишидаги фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширганлиги, туроператор билан шартнома тузмасдан туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилганлиги, ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот етказилмаганлиги, мижозга турагентнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, турагент раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бермаганда, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирмаганлиги, фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш бўйича амалга оширмаганлиги хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Травел Агенcй Перформанcе Индиcаторс” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган; 
жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш мақсадида туризм соҳасида маълумотга ва малака сертификатларига эга бўлган ходимлар мавжуд бўлмаганлиги, жойлаштириш воситалари номерларини онлайн банд қилиш халқаро сервисларга уланмаганлиги, ваколатланган назорат органларининг ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш хулосалари мавжуд бўлмаганлиги, халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганлиги, мувофиқлик сертификати сертификатлаштириш обектида турмаганлиги ёки у учинчи шахсларга берилганлиги, меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига қуйидаги маълумотларнинг барчаси жойлаштирилмаганлиги, меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчининг талабига кўра қуйидагиларнинг барчасини ўз ичига олувчи шартнома тузилмаганлиги, меҳмонхона хизматларини доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатʼи назар кўрсатилмаганлиги хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Перформанcе оф Аccоммодатион Эстаблишменц” моделидан қўллаш афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
туризм ва меҳмондўстлик индустриясини ривожлантириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, ташкилий-институционал асослардан самарали фойдаланиш орқали туризм соҳасида хизматлар ҳажмини ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм ва меҳмондўстлик индустриясини ривожлантиришда ташкилий-институционал асослардан самарали фойдаланиш орқали иқтисодий усулларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилаш мақсадида амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари негизида тадбиркорлик субектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланиши асосида хавф даражаси юқори – баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари, хавф даражаси ўрта – баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари, хавф даражаси паст – баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субектлари хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Оффенсес cоммиттед бй бусинесс энтитиес ин тҳе тоурисм” моделидан фойдаланиш бўйича далилланган таклифлар 2026-йил 6-июндаги 8-мҳ-сон “Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида” ги “Низоми”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-июлдаги 02-17/7093-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида паст хавфли тадбиркорлик субектларида ўтказиладиган ортиқча текширишлар сонини 15 % га қисқартириш имконини берган;
турагентлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш мақсадида туризм фаолиятининг “чиқиш туризми” йўналишидаги фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширганлиги, туроператор билан шартнома тузмасдан туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилганлиги, ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот етказилмаганлиги, мижозга турагентнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, турагент раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бермаганда, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирмаганлиги, фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш бўйича амалга оширмаганлиги хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Травел Агенcй Перформанcе Индиcаторс” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 6-июндаги 8-мҳ-сон “Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида” ги “Низоми”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-июлдаги 02-17/7093-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида турагентлик хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфи мавжуд субектларни рақамли мониторинг орқали барвақт аниқлаш аниқлигини 15% га ошириш ҳамда назорат жараёнларида инсон омили таъсирини сезиларли даражада камайтириш имконини берган;
жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш мақсадида туризм соҳасида маълумотга ва малака сертификатларига эга бўлган ходимлар мавжуд бўлмаганлиги, жойлаштириш воситалари номерларини онлайн банд қилиш халқаро сервисларга уланмаганлиги, ваколатланган назорат органларининг ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш хулосалари мавжуд бўлмаганлиги, халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганлиги, мувофиқлик сертификати сертификатлаштириш обектида турмаганлиги ёки у учинчи шахсларга берилганлиги, меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига қуйидаги маълумотларнинг барчаси жойлаштирилмаганлиги, меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчининг талабига кўра қуйидагиларнинг барчасини ўз ичига олувчи шартнома тузилмаганлиги, меҳмонхона хизматларини доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатʼи назар кўрсатилмаганлиги хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари асосида “Перформанcе оф Аccоммодатион Эстаблишменц” моделидан қўллаш афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 6-июндаги 8-мҳ-сон “Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида” ги “Низоми”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-июлдаги
 02-17/7093-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жойлаштириш воситалари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этмаслик хавфини тизимли ва эрта аниқлаш ҳамда ташриф буюрувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятлари оширилди;
туризм ва меҳмондўстлик индустриясини ривожлантириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, ташкилий-институционал асослардан самарали фойдаланиш орқали туризм соҳасида хизматлар ҳажмини ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилган 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “ЙЎл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-июлдаги 02-17/7093-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф ва прогноз параметрларининг амалиётга жорий этилиши натижасида, ташкилий-институционал механизмларни оптималлаштириш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали туризм соҳасида хизматлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган даврда 36%га ўсиши илмий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish