Эшқуватов Азизжон Зохид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Акциядорлик жамиятларида молиявий инвестицияларни самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.2PhD/Iqt 7001
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Абсаламов Акрам Толиббоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Шохжаҳон Баходир ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини инвестиция даромадлилиги, инвестиция ликвидлиги, молиявий хавф, инвестиция портфели барқарорлиги ҳамда капитал тузилмасига таъсир кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш усули  ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятлари учун молиявий инвестиция портфелини бошқаришнинг стратегик, ликвид ва ҳимояловчи активларга ажратилиб, уларнинг улуши корхонанинг пул оқими, қарз юкламаси ва операцион фойдасига мос равишда белгиланишига асосланган мослашувчан модел ишлаб чиқилган;
молиявий инвестициялар самарадорлигини оширишда “даромадлилик–ликвидлик–хавф” учлиги асосида портфелни қайта мувозанатлаштиришга қаратилган комплекс ёндашув таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида ички молиявий ресурсларни (бўш пул маблағлари, валюта активлари ва молиявий даромадлар) сафарбар этиш ва уларни инвестиция фаолиятига трансформация қилиш механизми таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида: 
акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини инвестиция даромадлилиги, инвестиция ликвидлиги, молиявий хавф, инвестиция портфели барқарорлиги ҳамда капитал тузилмасига таъсир кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш усули  ишлаб чиқилди (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти 2026-йил 21-май 23-1343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, акциядорлик жамиятида 2024-йилга нисбатан 2025-йилда узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳажми 437 089,96 млн. сўмдан 612 194,12 млн. сўмга ошиб, қарийб 40 фоизлик ўсиш таъминланган;
акциядорлик жамиятлари учун молиявий инвестиция портфелини бошқаришнинг стратегик, ликвид ва ҳимояловчи активларга ажратилиб, уларнинг улуши корхонанинг пул оқими, қарз юкламаси ва операцион фойдасига мос равишда белгиланишига асосланган мослашувчан модел ишлаб чиқилди (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти 2026-йил 21-май 23-1343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, акциядорлик жамиятида 2025-йилда 2024-йилга нисбатан қисқа муддатли инвестициялар 1 469,99 млн. сўмдан 2 506,46 млн. сўмга ошиб, 70,5 фоизлик ўсиш таъминланди. Шу билан бирга, узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 612 194,12 млн. сўмгача етиб, инвестиция сиёсатининг узоқ муддатли стратегик йўналишга эга эканлиги тасдиқланган;
молиявий инвестициялар самарадорлигини оширишда “даромадлилик–ликвидлик–хавф” учлиги асосида портфелни қайта мувозанатлаштиришга қаратилган комплекс ёндашув таклиф этилди (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти 2026-йил 21-май 23-1343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, акциядорлик жамиятида 2025-йилда 2024-йилга нисбатан қисқа муддатли инвестициялар ҳажми 70,51 фоизга ошгани, молиявий хавф даражаси эса 4,67 фоиз пунктга пасайишига эришилган;
акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида ички молиявий ресурсларни (бўш пул маблағлари, валюта активлари ва молиявий даромадлар) сафарбар этиш ва уларни инвестиция фаолиятига трансформация қилиш механизми ишлаб чиқилди (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти 2026-йил 21-май 23-1343-сон маълумотномаси). Мазкур механизмни амалиётга жорий этиш натижасида 2025-йилда 2024-йилга нисбатан пул маблағлари ҳажми 301 100,51 млн. сўмдан 364 427,64 млн. сўмга ошиб, пассив ликвид ресурсларнинг инвестиция активларига йўналтирилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish