Бердалиев Жавоҳир Жаҳонгир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ролини ошириш ё'ллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5394
Илмий раҳбар: Хўжамуродов Асқаржон Жалолович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Рустамов Мақсуд Сувонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алладустов Рустам Джонмуродович PhD, доцент .
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети (ГулДУ)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари томонидан акциядорларга ҳисобланган дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги “депо” ҳисобрақамлари орқали тўлаш тартибини жорий этиш бўйича таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари томонидан эмиссия қилинадиган корпоратив қимматли қоғозларни бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида листингдан ўтказишнинг “дуал листинг” механизмини жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишлари ҳамда кузатув кенгаши мажлисларида акциядорларнинг шахсини ишончли идентификация қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмлари асосида масофавий электрон овоз бериш тартибини жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли, савдо ҳажми ва бозор капитализацияси даражасининг ўзгариш динамикасини 2030 йилга қадар прогнозлаш ҳамда прогноз кўрсаткичларини аниқлаш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ролини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятлари томонидан акциядорларга ҳисобланган дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги депо ҳисобрақамлари орқали тўлаш тартибини жорий этиш бўйича таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти фаолиятида қоʼлланилган. “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамиятининг 2026-йил 30-мартдаги 01/11-07-218-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари томонидан акциядорларга ҳисобланган дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги “депо” ҳисобрақамлари орқали тўлашнинг ягона ва шаффоф механизми шаклланган;
акциядорлик жамиятлари томонидан эмиссия қилинадиган корпоратив қимматли қоғозларни бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида листингдан ўтказишнинг “дуал листинг” механизмини жорий этишга доир таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти фаолиятида қоʼлланилган. “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамиятининг 2026-йил 30-мартдаги 01/11-07-218-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари томонидан эмиссия қилинадиган корпоратив қимматли қоғозларнинг маҳаллий ва хорижий капитал бозорларида бир вақтнинг ўзида муомалада бўлиши таъминланишига хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси (УзНИФ) нинг ИПО-си маҳаллий “Тошкент” РФБ да ва халқаро “Лондон” фонд биржаси ЛСЕ листингига бир вақтда киритилди); 
акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишлари ҳамда кузатув кенгаши мажлисларида акциядорларнинг шахсини ишончли идентификация қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмлари асосида масофавий электрон овоз бериш тартибини жорий этишга доир таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти фаолиятида қоʼлланилган. “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамиятининг 2026-йил 30-мартдаги 01/11-07-218-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишлари ва кузатув кенгаши мажлисларида акциядорларнинг шахсини ишончли идентификация қилиш, овоз бериш жараёнининг шаффофлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда масофавий иштирок этиш имконияти ошишига хизмат қилган;
акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли, савдо ҳажми ва бозор капитализацияси даражасининг ўзгариш динамикасини 2030 йилга қадар прогнозлаш ҳамда прогноз кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ишлаб чиққан таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти фаолиятида қоʼлланилган. “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамиятининг 2026-йил 30-мартдаги 01/11-07-218-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар бозоридаги роли, савдо ҳажми ва бозор капитализацияси даражасининг ўзгариш динамикасини 2030 йилга қадар илмий асосда прогнозлаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish