Тўраев Анвар Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро туркманларининг этномаданиятида анъанавийлик ва ўзгариш жараёнлари”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tar2717
Илмий раҳбар: Қорёғдиев Зуфар Охунжонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақарни: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппанентлар: тарих фанлари доктори, профессор Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Искандаров Шерзод Абдуғанивич.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро туркманларининг этномаданиятида анъанавийлик ва ўзгариш жараёнларини элшунослик маълумотлари асосида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркманларнинг сўнги беш юз йил давомида Бухоро воҳасига кўчишлари ўлкада юз берган табиий, иқтисодий, сиёсий сабаблар билан боғлиқлиги, кўчиш жараёнлари бир вақтда, ягона сиёсий тизим ёки талаблар орқали амалга ошмаганлиги, аксарият кўчиб келган туркманлар ўзларига воҳадаги чўл ва дашт ҳудудларини макон қилиб олганликлари, ўзбеклар билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларга киришиш жараёнлари тарихий манбалар ва элшунослик маълумотлари асосида аниқланди;
Туркман этнонимининг маъноси “турк одами”, “асоси турк” эканлиги, Бухоро вилоятининг ўн бирта туманидан тўққизтасида туркманларнинг чандир, човдур, хидирели, салур, саят ва оғар каби уруғларига мансуб аҳоли мавжудлиги, шу уруғ номларини ўз ичига олган топонимлар ҳам ҳозирги кунда сақланиб қолганлиги, бироқ сон жиҳатидан туркманларнинг асосий қисми айнан ушбу уруғ номлари билан аталадиган манзилгоҳларда эмас, балки уруғ номи билан аталмайдиган бошқа масканларда истиқомат қилиши исботланди;
16-19-юзйилликлар давомида туркманлар хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган чорвачилик 20-юзйилликнинг биринчи ярмига келиб нисбатан камайгани, бунинг ўрнига чорва боқиш учун мўлжалланган ерларни ўзлаштириб жамоа хўжаликлари тузилишига қаратилган совет ҳукуматининг аграр сиёсати натижаси ўлароқ туркманларнинг экин-тикинчиликка ўтиши, шунингдек бўйрабофлик, гиламдўзлик каби этноҳудудий хусусиятлар касб этган ўзига хос бошқа хўжалик машғулот турлари шакллангани далилланди;
Бухоро туркманларининг моддий ва маънавий маданияти, хусусан турар жойлари, кийим-кечак, таомлари, оилавий қадрияти, никоҳ тўйи, мотам маросимлари билан асрлар давомида атрофдаги этносларнинг маданияти ўртасидаги ўхшаш ёки фарқли жиҳатлари қиёсланиб, бу жараёнларда туркман миллий маданий марказининг ижтимоий-маънавий ҳаётда тутган ўрни, қардош миллат вакиллари ўртасидаги дўстона муносабатни таъминлашдаги аҳамияти таҳлил қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухоро туркманларининг этномаданиятида анъанавийлик ва ўзгариш жараёнлари” мавзуси тадқиқоти асосида олинган илмий натижалар ва амалий натижалардан:
Туркманларнинг сўнги беш юз йил давомида Бухоро воҳасига кўчишлари ўлкада юз берган табиий, иқтисодий, сиёсий сабаблар билан боғлиқлиги, кўчиш жараёнлари бир вақтда, ягона сиёсий тизим ёки талаблар орқали амалга ошмаганлиги, аксарият кўчиб келган туркманлар ўзларига воҳадаги чўл ва дашт ҳудудларини макон қилиб олганликлари, ўзбеклар билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларга киришиш жараёнлари тарихий манбалар ва элшунослик маълумотларига доир илмий асосланган хулосалардан “Ўзбекистон” телеканали “Оʻзбекистон умумий уйимиз”, “Биз биргамиз” каби теледастур ва коърсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 16-мартдаги 05-09-446-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро туркманларининг кўчиш тарихи, уруғ таркиби ва яшаш масканларини илмий асосда ўрганиш, этномаданият ва ҳудудий анъаналарни тадқиқ этишда муҳим манба сифатида хизмат қилган.
Туркман этнонимининг маъноси “турк одами”, “асоси турк” эканлиги, Бухоро вилоятининг ўн бирта туманидан тўққизтасида туркманларнинг чандир, човдур, хидирели, салур, саят ва оғар каби уруғларига мансуб аҳоли мавжудлиги, шу уруғ номларини ўз ичига олган топонимлар ҳам ҳозирги кунда сақланиб қолганлиги, бироқ сон жиҳатидан туркманларнинг асосий қисми айнан ушбу уруғ номлари билан аталадиган манзилгоҳларда эмас, балки уруғ номи билан аталмайдиган бошқа масканларда истиқомат қилиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида амалиётда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 21-апрелдаги 37-01-14/747-сон маълумотномаси). Мазкур диссертация ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар соҳасига оид халқаро конференция, семинар, давра суҳбатлари, маданий-гуманитар соҳаларидаги тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланилган.
16-19-юзйилликлар давомида туркманлар хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган чорвачилик 20-юзйилликнинг биринчи ярмига келиб нисбатан камайгани, бунинг ўрнига чорва боқиш учун мўлжалланган ерларни ўзлаштириб жамоа хўжаликлари тузилишига қаратилган совет ҳукуматининг аграр сиёсати натижаси ўлароқ туркманларнинг экин-тикинчиликка ўтиши, шунингдек бўйрабофлик, гиламдўзлик каби этноҳудудий хусусиятлар касб этган ўзига хос бошқа хўжалик машғулот турлари шаклланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида амалиётда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 21-апрелдаги 37-01-14/747-сон маълумотномаси). Мазкур диссертация ишидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар соҳасига оид халқаро конференция, семинар, давра суҳбатлари, маданий-гуманитар соҳаларидаги тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланилган.
Бухоро туркманларининг моддий ва маънавий маданияти, хусусан турар жойлари, кийим-кечак, таомлари, оилавий қадрияти, никоҳ тўйи, мотам маросимлари билан асрлар давомида атрофдаги этносларнинг маданияти ўртасидаги ўхшаш ёки фарқли жиҳатлари қиёсланиб, бу жараёнларда туркман миллий маданий марказининг ижтимоий-маънавий ҳаётда тутган ўрни, қардош миллат вакиллари ўртасидаги дўстона муносабатни таъминлаш бўйича илгари сурилган илмий-назарий ёндашувлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларига мўлжалланган Сайловолди дастурларида ёшларнинг тарихий онги ва минтақавий қадриятларни шакллантиришда ҳамда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашда, бошқа тарғибот-ташвиқот тадбирларида фойдаланилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2026-йил 20-майдаги 02-06-37-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар партиянинг маънавий-маърифий фаолиятини мазмунан бойитишга, миллий маданий меросни асраш ва тарғиб қилишга, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳамда жамиятда миллий ўзлик ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.