Абдирасулов Муслимбек Ҳусниддиновичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Марказий Осиё давлатларининг ёшларга оид давлат сиёсатининг қиёсий таҳлили, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss477.
Илмий раҳбар: Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.Ss.01.01
Расмий оппонентлар: Байриева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Холмахматов Азим Ҳазратқулович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Осиё давлатларининг ёшларга оид давлат сиёсатининг қиёсий таҳлили асосида илғор тажрибаларни аниқлаш ва мамлакатимизда ушбу йўналишни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиё давлатларининг ёшлар сиёсати умумий тарихий ва маданий илдизларга эга бўлса-да, ҳар бир мамлакатда у миллий давлат қурилиши модели ва сиёсий идеологияга мос равишда шаклланганлиги аниқланиб, Ўзбекистонда ёшлар сиёсати миллий тикланиш ва ислоҳотлар ғояси асосида ижтимоий-сиёсий фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, Қозоғистонда “миллий бирлик” ва “инновацион ривожланиш” ғоялари устувор бўлиб, ёшларни иқтисодий модернизация жараёнларига интеграция қилиш мақсад қилингани, Қирғизистонда демократик иштирок ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш тамойиллари етакчи аҳамият касб этиб, ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлашга йўналтирилганлиги, Тожикистонда эса ёшлар сиёсати миллий қадриятлар ва анъанавий маданий асослар билан уйғун ҳолда сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида амалга оширилаётгани ҳамда Туркманистонда мафкуравий парадигма давлат ғоясига боғланган ҳолда ёшларни давлатчилик қадриятларига садоқат руҳида тарбиялашга қаратилганлиги илмий асосланган;
Марказий Осиё давлатларида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг ягона институционал платформаси (халқаро ташкилот шаклида)ни яратиш ҳамда минтақадаги ёшларни ягона стратегик ёндашувларини шакллантириш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган;
Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини оширишга қаратилган минтақавий “Ёшлар дипломатияси платформаси”ни ташкил этиш ҳамда унинг доирасида ёшлар етакчилари, фаоллар ва давлат сиёсатини шакллантирувчи мутасаддилар учун тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва глобал ёшлар ташаббусларига интеграцияловчи лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари илмий асосланган;
Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, ёшлар сиёсати соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, таклиф ва ташаббусларни илгари суриш имконини берувчи “Ёшлар сиёсий форуми”ни доимий фаолият юритувчи минтақавий сиёсий платформа сифатида ташкил этиш зарурати илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
Марказий Осиё давлатларининг ёшлар сиёсати умумий тарихий ва маданий илдизларга эга бўлса-да, ҳар бир мамлакатда у миллий давлат қурилиши модели ва сиёсий идеологияга мос равишда шаклланганлиги аниқланиб, Ўзбекистонда ёшлар сиёсати миллий тикланиш ва ислоҳотлар ғояси асосида ижтимоий-сиёсий фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган бўлса, Қозоғистонда “миллий бирлик” ва “инновацион ривожланиш” ғоялари устувор бўлиб, ёшларни иқтисодий модернизация жараёнларига интеграция қилиш мақсад қилингани, Қирғизистонда демократик иштирок ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш тамойиллари етакчи аҳамият касб этиб, ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлашга йўналтирилганлиги, Тожикистонда эса ёшлар сиёсати миллий қадриятлар ва анъанавий маданий асослар билан уйғун ҳолда сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида амалга оширилаётгани ҳамда Туркманистонда мафкуравий парадигма давлат ғоясига боғланган ҳолда ёшларни давлатчилик қадриятларига садоқат руҳида тарбиялашга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 15 сентябрдаги 01/25-сонли далолатномаси) фойдаланилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йилга мўлжалланган Халқаро алоқалар бўйича иш режасининг 4-бўлими “Марказий Осиё давлатлари билан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ҳамкорлик” номли бўлимининг 16-19-бандларини ишлаб чиқишга асос бўлган.
Марказий Осиё давлатларида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш мақсадида минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг ягона институционал платформаси (Халқаро ташкилот шаклида)ни яратиш ҳамда минтақадаги ёшларни ягона стратегик ёндашувларини шакллантириш мақсадга мувофиқлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқ фаолиятида (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2025-йил 20 сентябрдаги 2/10-23-сонли далолатномаси) фойдаланилган. Натижада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқнинг 2025 йил учун ишлаб чиқилган “Ёшлар билан ишлаш дастури”нинг 10-20-бандларини ишлаб чиқишга асос бўлган.
Шу билан бирга, тадқиқот ишининг Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, ёшлар сиёсати соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, таклиф ва ташаббусларни илгари суриш имконини берувчи “Ёшлар сиёсий форуми”ни доимий фаолият юритувчи минтақавий сиёсий платформа сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи (Ўзбекистон Ёшлари ишлари агентлигининг 2025-йил 12 ноябрдаги 05/01-21-6090-сонли далолатномаси) Ёшлари ишлари агентлигининг Иш режасига киритилиб, хар йили мазкур форумни ўтказишга асос бўлди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини оширишга қаратилган минтақавий “Ёшлар дипломатияси платформаси”ни ташкил этиш ҳамда унинг доирасида ёшлар етакчилари, фаоллар ва давлат сиёсатини шакллантирувчи мутасаддилар учун тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва глобал ёшлар ташаббусларига интеграцияловчи лойиҳаларни амалга оширишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 15 сентябрдаги 01/26-сонли далолатномаси) фойдаланилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йилга мўлжалланган Халқаро алоқалар бўйича иш режасининг 4-бўлими “Марказий Осиё давлатлари билан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ҳамкорлик” номли бўлимининг 20-25-бандларини ишлаб чиқишга асос бўлди.
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини оширишга қаратилган минтақавий “Ёшлар дипломатияси платформаси”ни ташкил этиш ҳамда унинг доирасида ёшлар етакчилари, фаоллар ва давлат сиёсатини шакллантирувчи мутасаддилар учун тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва глобал ёшлар ташаббусларига интеграцияловчи лойиҳаларни амалга оширишга тўғрисидаги таклифи (Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 01 декабрдаги 709/25-сонли далолатномаси) асосида Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказида ёшлар ташкилотлари иштирокида платформанинг амалий лойиҳалари ишлаб чиқилди ва тестдан ўтказиш режаси тасдиқланди.
Марказий Осиё минтақасидаги ёшлар учун ягона стратегик ёндашувларни шакллантириш ҳамда ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг ягона институционал платформаси — “Марказий Осиё Ёшлар ҳамкорлиги Кенгаши (CАЙC – Cентрал Асиан Ёутҳ Cооператион Cоунcил)”ни яратиш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Халқаро ташкилот шаклидаги CАЙC платформаси яратилди ва унинг фаолияти учун асосий консептуал ҳужжатлар ишлаб чиқилди. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 01 декабрдаги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 24 ноябрдаги 04-37-4993-сонли далолатномаси). Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишнинг механизмлари сифатида ёшлар сиёсатининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ёшлар ташкилотлари, ёшлар лойиҳалари ва дастурлари, молиялаштириш манбалари, кўнгиллилар фаолияти, тадқиқот марказлари, кадрлар тайёрлаш ва ёшлар сиёсатини баҳолаш индекси тўғрисидаги таклифидан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30.11.2024 йил кунидаги 801-сонли (Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 26 декабрдаги 33/2564 сонли далолатномаси) ҳамда “Таълим муассасаси – маҳалла учун маънавият ўчоғи” шиори остида мардлик, жасорат, оила, маҳалла ва Ватанга муҳаббат туйғуларини ёшлар орасида кенг оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 11.08.2023 йил кунидаги 357/13-хдфу Қарори ишлаб чиқилганлиги. (Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 24-ноябрдаги 33/2157 сонли далолатномаси). Натижада, ушбу Қарорлар асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси,
хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмлари белгиланди.