Реипназарова Сарбиназ Ажиниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ташқи таъсир сиёсий технологиялари контекстида Марказий Осиё ривожланишнинг замонавий тенденсиялари (Қозоғистон мисолида)” (Современные тенденции центральноазиацкого развития в контексте политических технологий внешнего воздействия (на примере Казахстана)), 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ss675
Илмий раҳбар: сиёсий фанлар номзоди, доцент Бахадиров Мурат Махмудович 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.S.24.02
Расмий оппонентлар: Саттаров Фаридун Фотехович – сиёсий фанлар доктори, профессор; Хўжанов Бахром Адирбаевич – сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: сиёсий фанлар.
II. Тадқиқот мақсади: Қозоғистон Республикасининг сиёсий жараёнларига ташқи таъсир кўрсатиш сиёсий технологиялари ва уларнинг таъсирини комплекс ўрганиш, шунингдек, глобал рақобат босими шароитида барқарор сиёсий институтларни шакллантириш истиқболларини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1. Ташқи таъсир кўрсатиш сиёсий технологияларининг кенгайтирилган консепсияси шакллантирилди. Мазкур консепсия доирасида улар глобал ўзаро боғлиқлик шароитида сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишнинг комплекс механизми сифатида талқин қилиниб, геосиёсий, институционал, ахборот-коммуникацион ва инструментал даражаларни қамраб олувчи кўп даражали тизим сифатида кўриб чиқилди.
2. Қозоғистон Республикасининг сиёсий жараёнларига ташқи таъсир кўрсатишнинг асосий механизмлари ва технологиялари аниқланди ҳамда тизимлаштирилди. Улар институционал, ахборот-медиавий, донорлик-тармоқ ва иқтисодий-сиёсий воситаларни ўз ичига олади. Шунингдек, ташқи таъсир шароитида давлатнинг сиёсий заифликларини шакллантириш ва барқарор тарзда қайта ишлаб чиқаришга мазкур механизмларнинг тизимли таъсири назарий жиҳатдан асосланди.
3. Қозоғистон Республикасининг ҳимояловчи ва ҳужумкор сиёсий-технологик воситаларининг интеграциялашган модели ишлаб чиқилди. Мазкур модел институционал резилентлик, стратегик коммуникациялар, киберхавфсизлик ва тармоқ дипломатияси механизмларини ўз ичига олади ҳамда ташқи сиёсий, ахборот ва мафкуравий таҳдидларни аниқлаш ва зарарсизлантиришга йўналтирилган.
4. Ташқи босим шароитида Қозоғистон Республикасининг сиёсий институтлари истиқболдаги ривожланишининг ссенарийлари ишлаб чиқилди. Стратегик автономия ва институтлар барқарорлигини оширишга қаратилган мувозанатли сиёсий ривожланиш йўналишлари асосланди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: 
Диссертация тадқиқотининг натижалари Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва таҳлилий тузилмалари фаолиятида амалий қўлланилди. Хусусан, диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва назарий жиҳатдан асосланган қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси фаолиятида Марказий Осиё мамлакатларидаги ташқи сиёсий жараёнлар, ташқи таъсир омиллари, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларини таҳлилий баҳолашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2026-йил 12-февралдаги 048-5-08/110-сон далолатномаси). Бундан ташқари, тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятига жорий этилиб, минтақавий хавфсизлик ва сиёсий барқарорлик масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш, ташқи таъсир контекстида нодавлат акторлар фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот оқимлари ва рақамли платформаларни мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2026-йил 5-мартдаги 03-1/301-сон далолатномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish