Ишниязов Зохид Нормаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтачилик тармоғини ривожлантириш ва экологик мувозанатни таъминлашнинг иқтисодий асослари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt1877
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази”
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Раҳматилло Аъложонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтачилик тармоғини ривожлантиришда экологик мувозанатни таъминлашнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтачилик соҳаси фаолияти билан боғлиқ экологик ифлосланиш кўламини назорат қилиш, тупроқ, сув ва атмосферага зарарли таъсир даражасини камайтириш тадбирларини баҳолаш учун пахтачилик тармоғи фаолияти билан боғлиқ 100 баллик асосдаги “Яшил иқтисодий самарадорлик рейтинги” тизимидан фойдаланиш таклиф қилинган;
пахтачилик соҳаси фаолияти билан боғлиқ салбий оқибатлар сифатида юзага келувчи тупроқ таркиби, сув ҳавзалари, атмосфера ҳамда ғўза генетик манбасининг экологик ифлосланиш йўналишлари доирасида пахтачилик соҳасининг замонавий илм-фан асосида ривожланиши келтириб чиқарувчи атроф муҳит экологик ифлосланиши таснифи ишлаб чиқилган;
экологик тадбирларни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Ҳудудий инновацион жамғарма” таклиф қилинган, экологик инновацион лойиҳаларга буюртмалар портфели шаклланиши механизми ҳамда янги агротехнологияларни экологик баҳолаш механизми таклиф қилинган ҳамда агротехник тадбирларга “пахта экин майдонлари тупроғи экологик ҳолати ёмонлашиши” ва “атомосфера ифлосланиши даражаси” бўйича экологик жиҳатдан баҳо бериш имконини берувчи услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
пахтачилик соҳасида экологик муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларини жорий этиш, шунингдек, тупроқ экологик ҳолатларини яхшилаш омилларидан самарали фойдаланиш асосида бир гектар ғўза экин майдони ҳисобига сув сарфининг ўзгариши бўйича 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтачилик тармоғини ривожлантириш ва экологик мувозанатни таъминлашнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтачилик соҳаси фаолиятида экологик ифлосланиш кўламини назорат қилиш, тупроқ, сув ва атмосферага зарарли таъсир даражасини камайтириш тадбирларини баҳолашда тармоқ фаолияти билан боғлиқ 100 баллик асосдаги “Яшил иқтисодий самарадорлик рейтинги” тизими бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (23.02.2026 й., 06/26-4-05/1194-сон маълумотнома). Бу таклиф мавжуд экологик муаммоларга аниқ баҳо бериш ва тегишли қарорлар қабул қилиш аниқлигини 25-30 фоизга ошириш имконини беради;
пахтачиликда юзага келувчи атроф-муҳитнинг экологик ифлосланиши доирасида соҳанинг замонавий илм-фан асосида ривожланишини атроф-муҳит экологик ифлосланиши таснифи билан боғлиқ ҳолда таъминлаш бўйича таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган (23.02.2026 й., 06/26-4-05/1194-сон маълумотнома). Тавсиялар соҳани ривожлантириш билан боғлиқ ҳудудий дастурларни шакллантиришда катта аҳамиятга эга бўлиб, мазкур дастурлар ижросини таъминлаш самарадорлигини 15-20 фоизгача оширади;
экологик тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштиришга ихтисослашган “Ҳудудий инновацион жамғарма” ташкил этиш, соҳа олимлари томонидан берилаётган буюртмалар салмоғини 15%, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазирлик ва идоралар таклиф қилдиган буюртмалар салмоғини 55% ва экологик инновацион лойиҳаларга буюртмалар портфелини шакллантириш механизми Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотларида фойдаланиш учун қабул қилган (23.02.2026 й., 06/26-4-05/1194-сон маълумотнома). Тавсиялар соҳага ажратилаётган маблағлар самарадорлигини сезиларли оширади;
пахтачиликда мавжуд ва янги агротехнологияларга экологик баҳо бериш (экспертиза) механизми таклиф қилинган ҳамда агротехник тадбирларга “пахта экин майдонлари тупроғининг экологик ҳолати ёмонлашиши” ва “атомосфера ифлосланиши даражаси” бўйича экологик жиҳатдан баҳо бериш бўйича услубий тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланиш учун қабул қилган (23.02.2026 й., 06/26-4-05/1194-сон маълумотнома). Тавсиялар, экологик муаммолар ечимларига қаратилган ечимлар ишлаб чиқиш кўламини 20-25 фоизгача оширишга имкон беради.