Абдурасулов Жавлон Абдурайим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ўзбекистон Республикасининг замонавий ташқи сиёсатида Афғонистон вектори (Афганистанский вектор в современной внешней политике Республики Узбекистан)”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ss662
Илмий раҳбар: Социология фанлари доктори, профессор Сеитов Азамат Пулатович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.S.24.02
Расмий оппонентлар: Хайдаров Абдусамат Ахатович - сиёсий фанлар доктори, профессор; Акмалов Шоислом Икрамович- сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: сиёсий фанлар.
II. Тадқиқот мақсади: Ўзбекистон Республикасининг замонавий ташқи сиёсатида Афғонистон йўналиши трансформациясининг минтақавий тараққиёт ҳамда хавфсизликка таъсирини комплекс таҳлил қилиш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ҳамда хавфсизлик соҳасидаги ташаббусларни баҳолаш ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1. Ўзбекистон–Афғонистон муносабатларининг 1991–2025-йиллардаги ривожланиш жараёни даврий-сиёсий таҳлил асосида тизимлаштирилиб, мазкур йўналишнинг босқичма-босқич эволюцияси очиб берилди.
2.Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида Афғонистон йўналишининг трансформацияси хавфсизликка асосланган эҳтиёткор ёндашувдан иқтисодий прагматизм, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни уйғунлаштирган комплекс ташқи сиёсий моделга ўтиш сифатида асосланди.
3.Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги ташқи сиёсати илк бор ПЕСТЛЕ методи асосида комплекс баҳоланиб, мазкур йўналишни ҳар томонлама ўрганишнинг илмий-услубий модели таклиф этилди.
4.«Мулоқот орқали барқарорлик» консепсияси доирасида Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан дипломатик ёндашуви минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлашнинг самарали сиёсий механизми сифатида асосланди.
5.Миллий хавфсизлик, транспорт-транзит, энергетика ва минтақалараро интеграция манфаатлари уйғунлиги асосида Афғонистон векторининг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги стратегик ўрни очиб берилди. Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича кўп томонлама дипломатияси мамлакатнинг минтақадаги конструктив, ташаббускор ва масъулиятли сиёсий актор сифатидаги мақомини мустаҳкамловчи омил сифатида баҳоланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: Ушбу диссертация натижалари илмий, таҳлилий ва таълим фаолиятида акс эттирилган ҳамда давлат идоралари ва эксперт тузилмаларининг модернизация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, институционал ислоҳотлар ва ташқи сиёсат ўзаро таъсирларини амалга оширишдаги амалий ишларида ҳам қўлланилиши мумкин. Тадқиқотда ишлаб чиқилган такилфлар ва хулосалари таҳлилий материалларни тайёрлашда ва сиёсатшунослик ҳамда халқаро муносабатлар фанларини ўқитишда ўқув жараёнида қўлланилди, бу эса олинган натижаларнинг амалий қўлланилишини тасдиқлайди (Оʻзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 02-16/9390-сонли далолатномаси; Марказий Осиё халқаро институтининг 2026-йил 3-июлдаги маълумотномаси ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025-йил 17-июлдаи01-27/304 -сонли далолатномаси).