Баймуратова Сарбиназ Махсетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ирония услубий усулини қорақалпоқ тилига таржима қилиш масалалари (Жейн Остиннинг “Приде анд Прежудиcе” романи мисолида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil6779.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Курамбаева Гуландам Каримбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сапарбаева Гуландам Машариповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жейн Остиннинг “Приде анд Прежудиcе” романидаги ирониявий стилистик усулнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва уни қорақалпоқ тилига таржима қилишдаги семантик, прагматик ҳамда стилистик эквивалентлик масалаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ирония стилистик категория сифатида фақат кулги ёки киноя воситаси эмас, балки бадиий матнда муаллиф позицияси, яширин баҳо, ижтимоий танқид ва прагматик мақсадни ифодаловчи кўп қатламли дискурсив ҳодиса сифатида асосланган;
Жейн Остиннинг “Приде анд Прежудиcе” романидаги ирониявий стилистик усул муаллиф баёни, қаҳрамонлар нутқи ва диалогик вазиятлар доирасида алоҳида таҳлил қилиниб, ирониянинг асарда ижтимоий муносабатларни баҳолаш, персонажлар характерини очиш, яширин танқидни ифодалаш ва ўқувчида эстетик таъсир уйғотишдаги функсионал-прагматик вазифалари илмий жиҳатдан асосланган;
ирониявий бирликларнинг қорақалпоқ тилига таржимасида асл матндаги яширин маъно, коннотатив юклама, диалогик оҳанг ва эстетик таъсирни сақлаш даражаси қиёсий таҳлил қилиниб, таржимада юзага келадиган семантик силжиш, прагматик сусайиш, стилистик нейтраллашув ва компенсация ҳолатлари илмий жиҳатдан тизимлаштирилган;
иронияни қорақалпоқ тилига адекват таржима қилишнинг самарали стратегиялари – контекстуал декодлаш, функсионал эквивалентлик, стилистик трансформация, прагматик компенсация, лингвомаданий қайта кодлаш ва персонаж нутқини индивидуаллаштириш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг таржима жараёнидаги амалий аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жейн Остиннинг “Приде анд Прежудиcе” романи мисолида ирония стилистик усулини қорақалпоқ тилига таржима қилиш масалаларини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалар асосида:
ирония стилистик категория сифатида нафақат кулги ёки кинояли нутқ воситаси, балки бадиий матнда муаллиф позицияси, яширин баҳоси, ижтимоий танқидий фикри ва прагматик мақсадини ифодаловчи кўп қатламли дискурсив ҳодиса сифатида илмий таснифига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган “Қорақалпоқ фолклори оламининг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 19-майдаги 221/1-сон маълумотномаси). Натижада, бу бадиий асарлардаги ирония ҳодисасининг ижтимоий-прагматик ва дискурсив хусусиятларини очиб беришда, шунингдек, қиёсий адабиётшунослик ва бадиий таржиманинг назарий масалаларини тадқиқ этишда илмий-услубий асос сифатида хизмат қилган;
Жейн Остиннинг “Приде анд Прежудиcе” романидаги ирониявий стилистик усул муаллиф баёни, қаҳрамонлар нутқи ва диалогик вазиятлар доирасида алоҳида таҳлил қилиниб, ирониянинг асарда ижтимоий муносабатларни баҳолаш, персонажлар характерини очиш, яширин танқидни англаш ва ўқувчига эстетик таъсир уйғотишдаги функсионал-прагматик вазифаларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий матнларда қўлланилган киноя воситаларини таржима қилиш, уларнинг миллий-маданий хусусиятларини сақлаш ҳамда таржимада стилистик адекватликни таъминлашга оид илмий маълумотларни тақдим этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 15-сентябрдаги 08-03/2117-сон маълумотномаси). Натижада, бу инглиз ва қорақалпоқ тиллари ўртасидаги маданий ва услубий алоқаларни очиб беришга, бадиий таржима сифатини оширишга ва асарнинг эстетик мазмунини ўқувчиларга тўлиқ етказишга хизмат қилган;
қорақалпоқ тилига таржимада ироник бирликларнинг асл матндаги яширин маъноси, коннотатив юклама, диалогик оҳанг ва эстетик таъсирни сақлаш даражаси қиёсий таҳлил қилиниб, таржимада пайдо бўладиган семантик силжиш, прагматик сусайиш, стилистик нейтраллашув ва компенсация ҳолатларини илмий жиҳатдан тизимлаштиришга қаратилган илмий натижалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг маънавий-маърифий конференциялари, китобхонликни тарғиб қилиш тадбирлари, Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида ўтказилган адабий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 11-сентябрдаги 79-сон маълумотномаси). Натижада, кинояни таржима қилишнинг лингвостилистик хусусиятлари тизимлаштирилиб, яширин маъно ва стилистик ўзгаришларни аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда таржимашунослик амалиётига жорий этилган;
иронияни қорақалпоқ тилига адекват таржима қилишнинг самарали стратегиялари – контекстуал декодлаш, функсионал эквивалентлик, стилистик трансформация, прагматик компенсация, лингвомаданий қайта кодлаш ва персонаж нутқини индивидуаллаштириш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг таржима жараёнидаги амалий аҳамиятига доир натижалардан телевидение ва радио дастурларида, шунингдек, ОАВ ходимлари, таржимонлар ҳамда муҳаррирлар фаолиятида бадиий матнларнинг таъсирчанлигини ошириш, кинояли мазмунни адекват етказиш ва коммуникатив уйғунликни таъминлашга хизмат қилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-апрелдаги 05-22/221-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий таржималарда киноянинг мазмуний, прагматик ва услубий хусусиятларини сақлаш самарадорлиги ошди, киноявий бирликларни таржима қилиш ва таҳлил қилишга оид таклифларнинг амалий татбиқи кенгайди ҳамда таржима маданиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган илмий-амалий ёндашувлар оммалаштирилган.