Трапова Гулираъно Набижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Турли тизимли тилларда “яхшилик” ва “ёмонлик” консептларининг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6621.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтжанов Жеткербай Элубаевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абидова Рохатой Худайбергановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ, рус ва инглиз паремиологиясидаги “яхшилик ва ёмонлик” консептининг лингвокултурологик таҳлили асосида умуминсоний ва миллий ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвокултурологик консептларга комплекс тавсиф берилиб, паремиологиянинг миллий маданият ва оламнинг лисоний манзарасининг энг муҳим манбаси сифатидаги роли асослаб берилган;
турли тизимли тилларда “яхшилик” ва “ёмонлик” консептларининг лексик-семантик хусусиятлари, шу жумладан инглиз паремиологиясининг миллий-маданий ўзига хослиги аниқланган;
консептнинг тушунчавий ва қадриятли таркибий қисмлари, турли тизимли тиллардаги оламнинг паремиологик манзарасидаги семантик кўчимлар ва окказионал маъноларни очиб берилган;
турли тизимли тилларда “яхшилик” ва “ёмонлик” ҳақидаги паремияларни таржима қилишдаги қийинчиликларнинг таснифи ва лингвомаданий контекстни ҳисобга олган ҳолда уларни бартараф этиш йўллари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
лингвокултурологик консептларга комплекс тавсиф берилиб, паремиологиянинг миллий маданият ва оламнинг лисоний манзарасининг энг муҳим манбаси сифатидаги роли ҳамда турли тизимли тилларда “яхшилик” ва “ёмонлик” ҳақидаги паремияларни таржима қилишдаги қийинчиликларнинг таснифи ва лингвомаданий контекстни ҳисобга олган ҳолда уларни бартараф этиш йўллари ҳақидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклори оламининг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 19-майдаги 220/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ фолклори намуналаридаги ахлоқий консептларнинг миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган ҳамда паремияларнинг дунё лисоний манзарасини шакллантиришдаги роли ҳақидаги назарий хулосалар фолклор асарларининг лингвистик табиатини тадқиқ этишга доир маълумотлар билан такомиллаштирилган;
турли тизимли тилларда “яхшилик” ва “ёмонлик” консептларининг лексик-семантик хусусиятлари, шу жумладан инглиз паремиологиясининг миллий-маданий ўзига хослиги ҳақидаги хулосалардан “Қорақалпоғистон” телеканалининг “Қайирли тан” дастурида, радио каналнинг “Тилга эътибор - элга эътибор” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2026-йил 18-майдаги 05-22/247-сон маълумотномаси). Натижада, турли тизимли тиллардаги этик консептларнинг миллий-маданий табиати ҳамда паремияларнинг дунё лисоний манзарасини шакллантиришдаги роли ҳақидаги маълумотлар билан кўрсатув ва эшиттиришлар мазмуни бойитилган;
консептнинг тушунчавий ва қадриятли таркибий қисмлари, турли тизимли тиллардаги оламнинг паремиологик манзарасидаги семантик кўчимлар ва окказионал маъноларнинг таҳлилига оид илмий натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ Адабиёти тарихи давлат музейида ўтказилган адабий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпогʻистон Республикаси бўлимининг 2026-йил 21-сентябрдаги 01-13/116-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнларда паремияларнинг қўлланилиш имкониятлари, консептларнинг қадриятли жиҳатлари ҳамда сўзнинг семантик кўчимлари орқали ифодаланадиган миллий ўзига хослик ҳақидаги илмий тасаввур-тушунчаларнинг бойитилишига эришилган.