Абдурахмонов Дилмурод Акрамалиевишнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантириш методикаси (педагогика фанлари мисолида), 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7388.
Илмий раҳбар: Хонкулов Улуғбек Хурсаналиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Отаханов Нурилло Абдумаликович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринов Баҳромжон, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“касбий компетенсия” ва “когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва илмий-консептуал таҳлили асосида касбий-педагогик фаолияти тузилмаси асосий ва қўшимча педагогик функсияларни (бошқариш, ташкил этиш, лойиҳалаш, методик таъминлаш, технологик) таснифлаш ҳамда умумкасбий ва соҳага йўналтирилган таянч компетенсиялар (когнитив, ижтимоий)ни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда касбий компетентлигини ривожлантириш архитектоникаси акмеологик мезонлар (касбий мотивация, шахсий-касбий сифатлар, ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик, касбий билим ва тафаккур)ни когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш талаблари ва педагогик жараёнга ижодий ёндашув методологияси билан интегратив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали бўлажак педагогларда касбий компетентлигини ривожлантириш модели инновацион-креатив таълимни модернизациялаш шароитида уларнинг касбий-педагогик тайёргарлиги мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда креативлик сифатлари, ижодий қобилиятлар ва кўникмаларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали бўлажак педагогларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг когнитив (касбий билимга йўналганлик), касбий фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи эмоционал (касбий муносабат ва эҳтиёж) ва касбий фаолиятда аксиологик муносабатни қарор топтиришнинг хулқ-атвор (касбий кўникмаларга доир) компонентлари социоцентрик қадриятларнинг интеграцияси асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантириш методикаси (педагогика фанлари мисолида) мавзуси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“касбий компетенсия” ва “когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш” тушуншаларининг мазмун-моҳияти ва илмий-консептуал таҳлили асосида касбий-педагогик фаолияти тузилмаси асосий ва қўшимча педагогик функсияларни (бошқариш, ташкил этиш, лойиҳалаш, методик таъминлаш, технологик) таснифлаш ҳамда умумкасбий ва соҳага йўналтирилган таянч компетенсиялар (когнитив, ижтимоий)ни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган РЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-ноябрдаги
11-05-6227/04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантириш модели, методик ва технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак педагогларда касбий компетентлигини ривожлантириш архитектоникаси акмеологик мезонлар (касбий мотивация, шахсий-касбий сифатлар, ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик, касбий билим ва тафаккур)ни когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш талаблари ва педагогик жараёнга ижодий ёндашув методологияси билан интегратив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган РЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-ноябрдаги11-05-6227/04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши боʻлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик асослари ва имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали бўлажак педагогларда касбий компетентлигини ривожлантириш модели инновацион-креатив таълимни модернизациялаш шароитида уларнинг касбий-педагогик тайёргарлиги мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда креативлик сифатлари, ижодий қобилиятлар ва кўникмаларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган
РЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-ноябрдаги11-05-6227/04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантириш модели, методик ва технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали бўлажак педагогларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг когнитив (касбий билимга йўналганлик), касбий фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувши эмоционал (касбий муносабат ва эҳтиёж) ва касбий фаолиятда аксиологик муносабатни қарор топтиришнинг хулқ-атвор (касбий кўникмаларга доир) компонентлари социоцентрик қадриятларнинг интеграцияси асосида очиб берилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган РЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-ноябрдаги 11-05-6227/04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши боʻлажак педагогларда когнитив ва креатив фаолиятни интеграциялаш орқали касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик асослари ва имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган.