Ҳамдамов Улуғбек Ҳасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек автобиографик романлари поетикаси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4082.
Илмий раҳбар: Шофиев Обиджон Бахтиёрович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Султонова Нилуфар Нарзуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида Шукрулло Юсупов, Алишер Мирзо автобиографик романлари мисолида автобиографик романларнинг табиати, унинг тадрижий такомили, поетик хусусиятларини тизимли равишда ўрганиш, уларнинг бадиий-назарий асосларини аниқлаш, муаллиф-қаҳрамон муносабати ҳамда ҳаётий ҳақиқатнинг бадиий матнга кўчиш механизмларини тизимли таҳлил қилиш, шу қаторда, автобиографик романларнинг миллий адабиёт тараққиётидаги ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётшунослигида илк бор автобиографик романларнинг генезиси ва тараққиёт босқичлари жаҳон адабиётидаги назарий қарашлар билан қиёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ этилиб, миллий автобиографик романларнинг шаклланиш қонуниятлари тизимлаштирилган;
ўзбек автобиографик романларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг ўзаро муносабат механизмлари очиб берилган ҳамда ҳужжатлиликнинг бадиий функсияси, “автобиографизм” феноменининг асар эстетик қимматини ва сюжет ишончлилигини белгиловчи етакчи омил сифатидаги ўрни илмий асосланган;
ўзбек автобиографик романлари поетикасида сюжет ва композиция уйғунлиги масаласи Шукруллонинг “Кафансиз кўмилганлар”, Алишер Мирзонинг “Каллахоналик йигитча”, “Мусаввир” романлари мисолида ретроспектив хронотоп ҳамда хотира вақти нуқтайи назаридан таҳлил қилиниб, воқеалар баёни архитектоникасидаги ўзига хос миллий ҳамда индивидуал-услубий хусусиятлар далилланган;
автобиографик асарларда “муаллиф образи”нинг иккиланган табиати ҳам ижодкор, ҳам бош қаҳрамон сифатидаги функсияси Шукрулло, Алишер образлари асосида таҳлилга тортилиб, ёзувчи маҳоратининг бадиий матндаги характерлар мантиғи ҳамда субектив руҳий кечинмалар орқали ижтимоий давр тарихини ёритишдаги консептуал аҳамияти очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув таҳлилида автобиографик романлардан фойдаланиш тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек адабиётшунослигида илк бор автобиографик роман жанрининг генезиси ва тараққиёт босқичлари жаҳон адабиётидаги назарий қарашлар билан қиёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ этилиб, миллий автобиографик романларнинг шаклланиш қонуниятлари тизимлаштирилганига оид илмий хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 4-апрелдаги №190/1 маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўзбек автобиографик романларида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқиманинг ўзаро муносабат механизмлари очиб берилган бўлиб, ҳужжатлиликнинг бадиий функсияси, “автобиографизм” феноменининг асар эстетик қимматини ва сюжет ишончлилигини белгиловчи етакчи омил сифатидаги ўрни илмий асослаб берилганига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 4-майдаги 04/1-2535-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима муносабати, ҳужжатлиликнинг хос функсиялари, автобиографизмнинг атама, тушунча ва поетик моҳият сифатидаги илдизлари каби материаллар билан бойитилган;
автобиографик асарларда “муаллиф образи”нинг иккиланган табиати (ҳам ижодкор, ҳам бош қаҳрамон сифатидаги функсияси) таҳлилга тортилиб, ёзувчи маҳоратининг бадиий матндаги характерлар мантиғи ҳамда субектив руҳий кечинмалар орқали ижтимоий давр тарихини ёритишдаги консептуал аҳамияти очиб берилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган адабий-маʼрифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда ёш ижодкорлар билан ташкил этилган учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 12-майдаги 01-03/199-сон маълумотномаси). Бу илмий-назарий хулосалар натижалари кўрсатувларнинг илмий-маърифий савиясини ошириш билан бирга, бадиий адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамиятини кенгроқ ёритишга хизмат қилган.