Лолаев Шухрат Алиқобил ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид насрида ижтимоий-ахлоқий муаммоларнинг бадиий талқини”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil.2194. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Дамин Тўраев, филология фанлари доктори, профессор; Нодира Афоқова, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Жадид адабиёти миллий насрида акс этган таълим-тарбия, диний бидъат ва хурофотлар, ижтимоий тенгсизлик, хотин-қизлар ҳуқуқлари, жамият таназзули ва истиқболи каби ижтимоий-ахлоқий муаммоларнинг бадиий талқинини тизимли очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
усули жадид мактаблари учун яратилган, М.Абдирашидхоновнинг «Адибус-соний», Ҳамзанинг «Қироат китоби», А.Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» каби дарсликлар ижтимоий-маънавий муаммолар билан боғлиқ наср намуналари таҳлилга тортилган ва уларнинг миллий наср ривожидаги ўрни илмий далилланган;
жадид адабиётида миллий насрнинг шаклланиши, генезиси, тарихий тараққиёти А.Фитратнинг «Мунозара», «Ҳинд сайёҳи» асарлари мисолида асослаб берилган;
жадид адабиётидаги янгича поетик тафаккурнинг шаклланишида миллий наср намуналарининг аҳамияти, жанр хусусиятлари «миллий ҳикоя», хусусан, «Улоқда», «Жувонбоз», «Қурбони жаҳолат», «Дўхтур Муҳаммадиёр», «Новвой қиз», «Қор қўйнида лола», «Ойдин кечаларда», «Гавҳарой» ҳамда «миллий роман»лар «Янги саодат ёхуд миллий роман», «Бефарзанд Очилдибой», «Ўткан кунлар» кабиларда тасвирланган ижтимоий-ахлоқий масалаларнинг миллат маиший ҳаётидаги ўрни далилланган;
жадид насри бадиий воқеликларида акс этган ижтимоий-ахлоқий муаммоларнинг ижодкор бадиий эстетик идеали билан уйғунлиги «Ўткан кунлар» асари мисолида асослаб берилган, тегишли илмий-назарий хулосалар чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг асосий хулосалари ва илмий топилмаларини амалиётга татбиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
жадид адабиётидаги «миллий ҳикоя», хусусан, «Улоқда», «Жувонбоз», «Қурбони жаҳолат», «Дўхтур Муҳаммадиёр», «Новвой қиз», «Қор қўйнида лола», «Ойдин кечаларда», «Гавҳарой» ҳамда «миллий роман»лар «Янги саодат ёхуд миллий роман», «Бефарзанд Очилдибой», «Ўткан кунлар» кабиларда тасвирланган ижтимоий-ахлоқий масалаларнинг миллат маиший ҳаётидаги ўрни далилланган. Ушбу хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли «Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2026-йил  4-майдаги 04/1-2534-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек жадид адабиётининг ижтимоий-ахлоқий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
жадид адабиётидаги янгича поетик тафаккурнинг шаклланишида миллий наср намуналарининг аҳамияти ифодаланган ҳамда жадид адабиётида миллий насрнинг шаклланиши, генезиси, тарихий тараққиёти асослаб берилган. Ушбу илмий натижалар ва материаллар давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги замонавий адабиётшуносликка оид хулосалардан 2021-2023-йилларга мўлжалланган «Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)» мавзусидаги фундаментал  тадқиқот  лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 4-майдаги 197/1 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек жадид адабиётининг ижтимоий-ахлоқий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
жадид насри бадиий воқеликларида акс этган ижтимоий-ахлоқий муаммоларнинг ижодкор бадиий эстетик идеали билан уйғунлиги «Ўткан кунлар» асари мисолида асослаб берилган ҳамда тегишли илмий-назарий хулосалар чиқарилган. Ушбу илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган адабий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда ёш ижодкорлар билан ташкил этилган учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 12-майдаги 01-03/200-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган хулосалар, далиллар ва фикрлар ижтимоий-фалсафий ва адабий-тарихий жиҳатдан ўрганувчилар учун муҳим манба бўлиши кўрсатилган. Бу эса кўрсатув ҳамда адабий тадбирларнинг илмий-маърифий савиясини ошириш билан бирга, бадиий адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамиятини кенгроқ ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish