Рахмонова Дилнавоз Шавқиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик нутқнинг социопрагматик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тилларидаги материаллар асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5355.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий раҳбар: Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Азиза, филология фанлари доктори, доцент; Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инглиз ва ўзбек тилларидаги академик нутқнинг социопрагматик хусусиятларини бевосита академик матнлар ва бадиий асарлар нутқида воқеланишини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда миллий-маданий ва ижтимоий тафовутларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
антропосентрик парадигмада академик нутқнинг прагматик тавсифи, нутқ иштирокчиларининг ижтимоий ва когнитив муносабатлари, оламнинг лисоний манзарасида нутқ иштирокчиларининг психолингвистик муносабати инглиз ва ўзбек академик нутқида қиёсий жиҳатдан аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида академик нутқнинг когнитив ва социопрагматик жиҳатлари ҳамда антропосентрик парадигмада академик нутқнинг прагматик таҳлили асосида нутқ иштирокчиларининг ижтимоий ва когнитив муносабатлари тадбиқ этилган;
инглиз ва ўзбек тилларида академик нутқни воқелантирувчи лексик бирликларнинг когнитив хусусиятлари, инглиз ва ўзбек академик нутқидаги социопрагматик аспектлар динамикаси устида олиб борилган изланишлар натижасида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги академик нутқ материаллари асосида нутқий илтифот, мулойимлик, ижтимоий ҳокимият ҳамда коммуникатив масофа стратегияларининг социопрагматик хусусиятлари тизимли қиёсий таҳлил қилиниб, илмий мулоқотда ижтимоий масофа ва ҳокимият муносабатларининг ифодаланишида маданиятлараро прагматик фарқлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг асосий илмий хулосалари ва натижалари қатор инновацион, амалий ва илмий лойиҳалар ҳамда маданий-маърифий ишланмаларда жорий этилди:
Антропоцентрик парадигма доирасида академик нутқ илмий мулоқот субектининг коммуникатив мақсади, когнитив позицияси ва ижтимоий ролларининг бирлиги сифатида талқин қилинган ҳамда инглиз ва ўзбек академик нутқи прагматик жиҳатдан инсон омили устун бўлган коммуникатив тизим сифатида тадқиқот натижалари, давлат илмий-техник дастурлари ва амалий лойиҳаларда самарали қўлланилган. Жумладан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-октябр № 04/1-5111-сонли маълумотномаси) инглиз ва ўзбек тилларида академик нутқнинг социопрагматик ва когнитив хусусиятларини аниқлаш, лойиҳанинг илмий-назарий ва методик дастурини шакллантириш ҳамда электрон платформа контентини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилди. Натижада, тадқиқот давомида олинган маълумотлардан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган электрон ўқув луғатлари, илмий мақолалар, маъруза матнлари ва дарсликлар мазмунини тузишда бевосита фойдаланилган;
академик нутқни воқелантирувчи лексик бирликларнинг когнитив хусусиятлари очиб берилган, уларнинг илмий тафаккурни вербаллаштиришдаги ўрни аниқланган, муаллифлик позицияси, баҳоловчи муносабат ва далиллаш стратегияларини шакллантириш механизмини 2021-2023-йилларда амалга оширилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳасининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-октябр №04/1-5110-сонли маълумотномаси) методологик асоси бўлади. Натижада инглиз ва ўзбек академик нутқининг когнитив ва социопрагматик жиҳатлари ҳамда антропоцентрик парадигма доирасидаги прагматик тавсифи нутқ иштирокчиларининг ижтимоий ва когнитив муносабатларини очиб беришда қўлланилган, бу эса таълим жараёнида нутқий компетенсияни ривожлантиришнинг назарий ва амалий асосларини бойитган;
қиёсий таҳлил асосида инглиз ва ўзбек академик нутқининг социопрагматик хусусиятлари ўрганилди, илмий дискурсда ижтимоий масофа, институционал ҳокимият ва мулоқот мақсадини ифодалаш усулларидаги фарқлар тизимини 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-январ № 04/1-75-сонли маълумотномаси) илмий-услубий асос сифатида қўлланилди. Натижада лойиҳа материалларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилган, ўқув луғатларини яратиш учун илмий-назарий асос бўлган, шунингдек, лойиҳа матнларини методологик ва назарий жиҳатдан бойитган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги академик нутқ материаллари асосида нутқий илтифот, мулойимлик, ижтимоий ҳокимият ҳамда коммуникатив масофа стратегияларининг социопрагматик хусусиятлари тизимли қиёсий таҳлил қилиниб, илмий мулоқотда ижтимоий масофа ва ҳокимият муносабатларининг ифодаланишида маданиятлараро прагматик фарқлар аниқланишида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатилган “Агар” кўрсатувини тайёрлашда амалиётда очиб берилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 20-март 2025-йил, 26-20/184-сон маълумотномаси). Натижада, тиллардаги академик нутқда нутқий хушмуомалаликни ифодалаш моделлари, коммуникатив жиҳатдан аниқланди.