Маманова Сайёра Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий таълим муассасалари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштириш (51010304–Туризм йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped13120.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобархон Юлдашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашев Бобиржон Боходирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданий эҳтиёж, қадриятларга муносабат, ижтимоий-маданий мослашувчанлик каби сифатларни ривожлантириш, компетенсиявий, аксиологик ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувларни қўллаш, тарихий-маданий мерос, туризм этикаси, замонавий хизмат кўрсатиш талабларини аниқлаш орқали туризм йўналиши ўқувчиларининг умуммаданий компетенсия структураси мазмунан бойитилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантиришнинг когнитив, аксиологик, шахсий-коммуникатив ва фаолият компонентлари интеграциясига асосланган фаолиятли модели маданий мулоқот, касбий вазиятлар таҳлили, ҳамкорликда қарор қабул қилиш, рефлексив баҳолаш элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти симуляцион таълим (касбий-маданий вазиятлар), маданиятлараро тренинг (маданиятлараро мулоқот) ва тажрибавий таълим (амалий фаолият) асосида ташкил этилган интерфаол таълим методларини “ТоурCултуре ЭДУ” электрон таълим платформаси имкониятлари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни баҳолаш воситалари ва кўрсаткичлари (когнитив, аксиологик, шахсий-коммуникатив ва фаолият) асосида маданий билимларни ўзлаштириш, қадриятларга муносабатни билдириш, маданиятлараро мулоқотга киришиши ҳамда касбий вазиятлардаги фаолиятини комплекс баҳолашга қаратилган мезонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
маданий эҳтиёж, қадриятларга муносабат, ижтимоий-маданий мослашувчанлик каби сифатларни ривожлантириш, компетенсиявий, аксиологик ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувларни қўллаш, тарихий-маданий мерос, туризм этикаси, замонавий хизмат кўрсатиш талабларини аниқлашга қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онгининг шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 21-сентябрдаги 04/11-27594-сонли маълумотномаси). Натижада, умуммаданий компетенсиянинг ижтимоий-маданий ва аксиологик принциплари асослаб берилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантиришнинг когнитив, аксиологик, шахсий-коммуникатив ва фаолият компонентлари интеграциясига асосланган моделини таълим жараёнига татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онгининг шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 21-сентябрдаги 04/11-27594-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув модулларини ўқитишнинг дидактик ва методик таъминоти такомиллшатирилди;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти симуляцион таълим (касбий-маданий вазиятлар), маданиятлараро тренинг (маданиятлараро мулоқот) ва тажрибавий таълим (амалий фаолият) асосида ташкил этилган интерфаол таълим методикаси “Академик кўникмалар ва касбий компетентлик” номли дарслик мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-июлдаги № 2072-066а-587д-c75б-9c65-3242-4100-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур методика туризм йўналиши ўқувчиларини умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида умуммаданий компетенсияни баҳолаш воситалари ва кўрсаткичлари (когнитив, аксиологик, шахсий-коммуникатив ва фаолият) асосида маданий билимларни ўзлаштириш, қадриятларга муносабатни билдириш, маданиятлараро мулоқотга киришиши ҳамда касбий вазиятлардаги фаолиятини комплекс баҳолаш усуллари ТоурCултуре ЭДУ дастурий таъминоти мазмунида акс эттирилган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш ва Глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 13-августдаги 01/01-01-750-сонли маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот туризм йўналиши ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.