Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Асрор Базаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Моделлаштирилган кремний нанозарраларининг структураси ва электрон хусусиятлари», 01.04.07–Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM186.
Илмий раҳбар: Ташметов Маннаб Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор; Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний кластерларининг геометрик ва структура параметрларининг назарий ҳисоблашлар асосида компьютер моделларини тузиш ва оптималлаш ҳамда нуқсонли ҳолатларнинг шакллантирилган нанозарраларнинг хоссалари ва барқарорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Si3-Si8 типидаги кремний кластерлари учун учбурчакли тузилиш ва унинг асосдаги фазовий конфигурациялар характерли, гидрогенланган кичик кластерлар учун эса олмоссимон геометрия характерли бўлган тетраэдрик боғларга эга циклик шаклларга ўтувчи тармоқланган структуралар кузатилиши аниқланган;
асосида тўрт, беш ва еттита атомдан иборат тўғри кўпбурчаклар ётадиган кластерлар ўсиш жараёнининг оптимизациясидан кейин ичи ковак тузилишини сақлаб қолмаслиги, гексагонал асосли кластерлар учун эса кремнийнинг ичи ковак кластерларининг барқарор ўсиши сақланиб қолиши кўрсатилган;
илк бор кластер структураларининг сирт ҳолатига сезгирлиги аниқланган ва сиртдаги орбиталларни водород билан пассивация ва сиртни реконструкция қилиш Si29 ва Si38 кремний кластерларининг геометрик ўлчамлари ва электрон структураларини мос равишда 0.71-1.09 нм оралиғида, таъқиқланган зона кенглигини эса 1.02-2.85 эВ оралиғида ўзгартириши кўрсатилган;
Si29H24 кластер ичидаги вакансия Si29 дагига нисбатан барқарор экани ва вакансия атрофидаги узилган боғларни водород билан тўлиқ тўйинтириш кластерларнинг дастлабки конфигурациясини сақлаган ҳолда барқарор VН4 комплекс шаклланишига олиб келиши топилган;
ичида вакансияси бўлган кластерларда водород атомлари сонини 4 тагача ошириб борилганда тақиқланган зона кенглигининг 0,98 эВ гача ошиб бориши, водород атомларидан бири уч марказли Si-H-Si боғ ҳосил қилиши, айни вақтда қолган водород атомлари кремний атомларига қаттиқ боғланиб ковалент қутбланган боғлар ҳосил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Моделлаштирилган кремний нанозарралари структуралари ва электрон хоссаларини аниқлашдан олинган натижалар асосида:
соф Si3-Si8 ва гидрогенланган кичик кластерлар учун аниқланган геометрик структуралар, атомлараро масофалар ва боғланиш энергиялари қийматлари мувозанат ҳолати атомлараро масофалари ва боғланиш энергиялари бўйича натижалари етакчи хорижий илмий журналларда (Journal of Applied and Computational Mathematics, 2017; Journal of Computational nanotechnology, 2016; International Journal of Scientific Research in Science and Technology (IJSRST), 2016; Journal of Modeling and Numerical Simulation of Material Science, 2016; Journal of Nanosystems: Physics, Chemistry, Mathematica, 2016) кучли яқинлашиш усулларининг қўлланиш соҳасини жиддий тарзда аниқлаштириб олишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши кремний кичик кластерларининг структура-энергетик характеристикаларини аниқлаш имконини берган;
асосида тўртта, бешта ва еттита атом ётган кластерлар оптимизациядан кейинги ўсиш жараёнида ичи ковак тузилишни сақлаб қолмаслиги, гексагонал асосли кластерларда эса ичи ковак тузилишли кремний кластерларининг барқарор ўсишига доир аниқланган ҳолатлар ва сиртдаги орбиталларни водород билан пассивация қилиш, сиртни реконструкция қилиш Si29 ва Si38 кремний кластерларида геометрик ўлчамлар ҳамда электрон структураларни мос равишда 0,71–1,09 нм оралиғида, тақиқланган зона кенглигини эса 1,02–2,85 эВ оралиғида ўзгартириши ОТ-Ф2-77 рақамли «Яримўтказгичли асбоблар ишочлилигини структуранинг ички нуқсонларини ҳисобга олган ҳолда моделлаштириш асосида башорат қилиш усулларини такомиллаштириш» (2017–2021) фундаментал лойиҳасида яримўтказгичнинг сиртости қатламларида жойлашадиган беқарор нуқтавий нуқсонлар физик механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 июндаги 89-03-2496-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши яримўтказгичли тузилмалардаги фарқланиш чегараси ва беқарор нуқтавий нуқсонларда флуктуацияларни аниқлаш имконини берган;
Si29H24 кластер ичидаги вакансия барқарор эканлиги ва кластерларнинг дастлабки конфигурациясини сақлаган ҳолда барқарор VН4 комплекс шаклланишига олиб келиши, ичида вакансияси бўлган кластерларда водород атомлари сони 4 тагача ошириб борилганда тақиқланган зона кенглигининг 0,98 эВ гача ошиб бориши, водород атомларидан бири уч марказли Si-H-Si боғ ҳосил қилиши ФА-Ф4-Ф061 рақамли «Наноўлчамли кремний структураларини  олишни ион-плазма технологиясини ишлаб чиқиш» (2015–2017) лойиҳасида олинаётган кремний нанозарраларнинг хусусиятлари ва структураларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2019 йилнинг 10 июндаги 2/1255-1661-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши барқарор наноўлчамли кремний структураларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish