Мамаджанова Нозима Адхамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ВР орқали тасаввур қилиш кўникмаларини ривожлантириш технологияси (инглиз тили ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped749.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хасанова Гулсанам Хусановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ганиева Дилдора Адхамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида бошланғич 3-4 синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришнинг диагностикаси тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги коммуникативлик, мотивасион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмаларини қиёсий таснифлаш ҳамда вербал муносабатни умумистеъмол ва контекст ибораларнинг ўзига хос ва фарқли хусусиятларини прогностик даражалаш асосида аниқлаштирилган;
инглиз тили фанидан ўтиладиган машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида тил ўзлаштириш босқичларини индивидуал ва шахслараро муносабатларда қайта алоқага кириш даражасини белгилаш тил ўрганишда қўрқув хиссини бартараф этиш, индивидуал фарқларнинг лингводидактик омилларнини таъсирчанлигини хисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
ўқувчиларни тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришда ўқувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаш даражаларининг мотивасион, аксиологик, этик, операцион ҳаракат, ҳиссий - иродавий компонентларини ҳисобга олиш тасаввур қилиш ва тушунчавий семантик аппаратини эгаллаш орқали асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришда ўқувчиларни индивидуал хусусиятлари, ўқув машғулатлари мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагноз қилишга йўналтирилган “CлассВР” платформасига ўқув материали билан бойитиш ўқув мақсадлари учун зарур бўлган лексик бирликларини семантика, синтагматика ва парадигматикага доир машқларни умумлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилида машғулотларида бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришга репродуктив ҳамда продуктив даражалари инглиз тили дарсларининг мониторига кўра сўзларни ҳис қилиш, идрок этиш, муҳум ўринларини аниқлаш, таҳмин қилиш, маълумотни визуаллаштириш ҳамда мавжуд билимлар билан янги маълумотларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР орқали ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришнинг диагностикаси тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги коммуникативлик, мотивасион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмалари амалиётдаги мутаносиблиги тизимли баҳолаш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларда амалий машғулотлар жараёнларига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 7 январдаги 01/11-1-9-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникативлик, мотивасион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмалари ҳам ривожлантирилган;
инглиз тили фанидан ўтиладиган машғулотларда ўқувчиларнинг тасаввур қилиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида тил ўзлаштириш босқичларини индивидуал ва шахслараро муносабатларда қайта алоқага кириш даражасини белгилаш тил ўрганишда қўрқув хиссини бартараф этиш, индивидуал фарқларнинг лингводидактик омилларини таъсирчанлигини хисобга олган ҳолда Наманган вилояти телеканалининг “Гул даста” ҳамда “Балли қизлар” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2026 йил 13-мартдаги 02-4/57-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини инновацион таълим теннологиялари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришда ўқувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаш даражаларининг мотивасион, аксиологик, этик, операцион ҳаракат, ҳиссий - иродавий компонентларини ҳисобга олиш тасаввур қилиш ва тушунчавий семантик аппаратини эгаллашдаги таҳлилларни “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳасида фойдаланилган (Исʻҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти 2026-йил 12 мартдаги маълумотномаси). Натижада инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг ВР технологияси асосида тасаввур қилиш кўникмаларини риволантиришга қаратилган машқлар мажмуи ва методик тавсиялари таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришда ўқувчиларни индивидуал хусусиятлари, ўқув машғулатлари мазмуни ўртасидаги репродуктив алоқадорлигига кўра мотив ва қизиқишларини диагноз қилишга йўналтирилган “CлассВР” платформасига ўқув материали билан бойитиш ўқув мақсадлари учун зарур бўлган лексик бирликларини семантика, синтагматика ва парадигматикага доир машқларни умумлаштириш тизими ҳамда инглиз тилида машғулотларида бошланғич синф ўқувчиларининг тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришга репродуктив ҳамда продуктив даражалари инглиз тили дарсларининг мониторига кўра сўзларни ҳис қилиш, идрок этиш, муҳим ўринларини аниқлаш, таҳмин қилиш, маълумотни визуаллаштириш ҳамда мавжуд билимлар билан янги маълумотларни интеграциялаш механизмаларини “Мактабгача ва бошланғич таълимда чет тили ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, № 377104 гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида тасаввур қилиш кўникмаларини ВР технологияси асосида ривожлантиришда репродуктив ҳамда продуктив даражалари ривожлантирилган.