Абдимуратова Назира Каниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасининг рекреацион ва туристик ресурсларини баҳолаш”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Gr445.
Илмий раҳбар: Эмбергенов Наурıзбай Жанабаевич, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2026.10.04.Gr.04.11.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Мавлонов Ахмаджон Муҳаммадович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида рекреация ва туризм ресурсларини иқтисодий географик баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистоннинг рекреация ва туризм ресурсларини табиий-географик, маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий омилларни интеграциялашган тизим асосида баҳолаш имконини берувчи интеграл баҳолаш методикаси такомиллаштирилди ва баҳолаш натижалари асосида рекреация ва туризм соҳаси ҳудудий раёнлаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг рекреацион ва туристик ресурслари иқтисодий геофрафик жиҳатдан баҳоланиб, уларнинг жойлашуви ва туризм инфратузилмасини ўзида акс эттирувчи “Қорақалпоғистон Республикасининг рекреацион ва туристик ресурслари картаси” ва “Қорақалпоғистон Республикасининг рекреацион ва туристик раёнлаштирилиш картаси” мавзусидаги карталари ишлаб чиқилган;
минтақанинг рекреация ва туризм соҳаси ривожланишига таъсир кўрсатувчи табиий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар ўртасидаги боғлиқлик Пирсон корреляция коеффициенти усулида аниқланиб, уларнинг соҳа ҳудудий ривожланишига таъсир даражаси илмий жиҳатдан асосланган;
рекреацион ва туристик кўрсаткичларни прогноз қилиш бўйича илмий асосланган ёндашув ишлаб чиқилиб, экстраполяция усули асосида туристлар оқими ва туризм хизматлари ҳажмининг келажакдаги динамикаси 2040-йилгача прогноз қилинди ҳамда тадқиқот натижаларига асосланиб туризм соҳасини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикасида рекреация ва туризм соҳасини баҳолаш, ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистоннинг рекреация ва туризм ресурсларини табиий-географик, маданий-тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий омилларни интеграциялашган тизим асосида баҳолаш имконини берувчи интеграл баҳолаш методикаси ишлаб чиқилганлиги ва баҳолаш кўрсаткичлари асосида рекреация ва туризм соҳасининг ҳудудий раёнлаштирилишининг амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 21-февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини 2026-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-70-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2026-йил 29-апрелдаги 02.01/18-8-1981-сон маълумотномаси). Натижада, рекреация ва туризм салоҳиятини комплекс баҳолаш, ҳудудларнинг туристик раёнлаштириш ва туризм ривожланишининг устувор йўналишларини аниқлаш имконияти яратилган;
Республиканинг рекреация ва туризм ресурслари ҳамда туристик маршрутларини акс эттирувчи “Рекреация ва туризм ресурслари ва маршрутлари”га бағишлаб ишлаб чиқилган 1:1000000 масштабли мавзули карталар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2026-йил 15-майдаги 01-12/04-133-сон маълумотномаси). Ушбу карта ҳудуднинг туристик салоҳиятини визуал баҳолаш, янги туристик маршрутлар ишлаб чиқиш ва туризмни ҳудудий режалаштиришга хизмат қилган;
минтақанинг рекреация ва туризм соҳаси ривожланишига таъсир этувчи табиий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик Пирсон корреляция коеффициенти усулида аниқланиб, уларнинг соҳанинг ҳудудий ривожланишига таъсир даражаси илмий жиҳатдан асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябр кунги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2026-йил 15-майдаги 01-12/04-133-сон маълумотномаси). Натижада, туризм соҳаси ривожланишига таъсир этувчи табиий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқлиги аниқланган ва у соҳани ривожлантириш параметрларини белгилаш имконини берган;
туристлар оқими ва туризм хизматлари ҳажмининг 2040-йилгача ишланган прогнози ва унинг натижаларга асосланиб туризм соҳасини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий тавсиялари Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ҳудудий ташкил этиш ва стратегик жиҳатдан ривожлантиришда қўлланилади. (Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2026-йил 15-майдаги 01-12/04-133-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада рекреация ва туризмни ривожлантиришда инвестиция ва маркетинг қарорларини илмий асосда қабул қилиш, ресурсларни самарали фойдаланиш ва соҳага тегишли чора-тадбирларнинг манзиллилигини таъминлаш имконини берган.