Қурбонов Шухрат Бекметовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудларида аҳоли турмуш сифатининг ижтимоий-географик таҳлили: назария, методика, амалиёт”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Gr71.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2026.10.04.Gr.04.11.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Хайитбой Абдуғаниевич, география фанлари доктори, доцент; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёд фанлари доктори, профессор; Мавланов Ахмаджон Муҳаммадович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудларида аҳоли турмуш сифатини комплекс баҳолаш, унинг ҳудудий табақаланиш омил ва қонуниятларини аниқлаш ҳамда тегишли тафовутларни юмшатиш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг турли даражадаги маъмурий-ҳудудий бирликлари (вилоят, қишлоқ ва шаҳар туманлари, шаҳарлар)ни баҳолашда қўллашга мўлжалланган аҳоли турмуш сифати таркибий компонентлари ва уларнинг кўрсаткичлари тизими асосланган; 
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри) аҳоли турмуш сифатининг табиий-экологик омиллари (иқлим шароити ва ресурслари, аероекологик ҳолат, ер ресурслари салоҳияти, сув билан таъминланганлиги, гидроекологик вазият) баҳоланган; 
Республика ҳудудлари ва уларнинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий (12 та параметр) ва ижтимоий-инфратузилмавий (12 та параметр) кўрсаткичлари бўйича рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон ҳудудлари, қишлоқ ва шаҳар туманлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий кўрсаткичлари бўйича рейтинг ўринларининг 2015-2020-2024 йиллар оралиғидаги динамикаси ҳамда ҳудудлараро тафовутлар даражасининг ўзгариш тенденсияларини аниқлаш учун математик-статистик кўрсаткичлар тизими (максимал ва минимал кўрсаткичларнинг нисбати, максимал ва ўртача арифметик кўрсаткичлар нисбати, минимал ва ўртача арифметик кўрсаткичлар нисбати, ҳудудлар кўрсаткичларининг тарқоқлик даражаси) ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон Республикаси 14 та ҳудуди, 206 та қишлоқ ва шаҳар туманлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий компонентларини бирлаштирувчи интеграл рейтинги ишлаб чиқилган ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларда аҳоли турмуш сифати иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий компонетларининг ўзаро мутаносиблиги миқдорий баҳолаш коеффициенти ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон ҳудудлари ва уларнинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларида аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, унинг иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий компонентларини ўзаро мутаносиблигини таъминлаш ҳамда тегишли жиҳатдан ҳудудлараро тафовутларни қисқартиришга қаратилган минтақавий ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналиш, чора ва воситалари ижтимоий географик таҳлил ёрдамида асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудларида аҳоли турмуш сифатини иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий жиҳатдан баҳолаш, ҳудудлараро тафовутларни аниқлаш ҳамда минтақавий ижтимоий сиёсат йўналишларини асослашга қаратилган илмий таклиф ва хулосалар асосида:
Ўзбекистоннинг турли даражадаги маъмурий-ҳудудий бирликлари – вилоят, қишлоқ ва шаҳар туманлари ҳамда шаҳарларни баҳолашда қўллашга мўлжалланган аҳоли турмуш сифати таркибий компонентлари ва уларнинг кўрсаткичлари тизимига оид илмий натижалар “Қорақалпоғистон Республикасининг илмий-маълумотнома Атласи”нинг “Аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий шароити” бўлимидаги туркум хариталарни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 19-июлдаги №03/08-6898-сонли маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида аҳоли турмуш даражаси ва ижтимоий шароитини ифодаловчи кўрсаткичларни картографик усул орқали акс эттириш имконияти яратилган;
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри) аҳоли турмуш сифатининг табиий-экологик омиллари (иқлим шароити ва ресурслари, аероекологик ҳолат, ер ресурслари салоҳияти, сув билан таъминланганлик, гидроекологик вазият)ни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-402104339-сонли “Ўзбекистоннинг нозоекологик шароитини географик таҳлил қилиш асосида ихтисослашган хариталар ишлаб чиқиш (Жиззах ва Сирдарё вилоятлари учун)” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 19-июлдаги №04/11-14082-сонли маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудларида аҳоли турмуш сифатига таъсир этувчи табиий-экологик омилларни комплекс баҳолаш, ҳудудларнинг экологик-ресурс салоҳиятини қиёсий таҳлил қилиш, ер ва сув ресурслари билан таъминланганликдаги тафовутларни аниқлаш ҳамда табиий-экологик шароитларнинг аҳоли турмуш сифатига таъсирини илмий асослаш имконияти кенгайган; 
Ўзбекистон ҳудудлари, қишлоқ ва шаҳар туманлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий кўрсаткичлари бўйича рейтинг ўринларининг 2015-2020-2024-йиллар оралиғидаги динамикаси ҳамда ҳудудлараро тафовутлар даражасининг ўзгариш тенденсияларини аниқлаш учун математик-статистик кўрсаткичлар тизими “Ўзбекистон географияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, Гувоҳнома №452138). Натижада, талабаларда Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тафовутларни рейтинг ўринлари, статистик кўрсаткичлар ва вақт давомида ўзгариш динамикаси асосида таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган;
Республика ҳудудлари ва уларнинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий (12 та параметр) ва ижтимоий-инфратузилмавий (12 та параметр) кўрсаткичлари бўйича рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилиб, математик-статистик ҳамда картографик усуллар ёрдамида қўлланилган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида “Ўзбекистон ҳудудларида аҳоли турмуш сифати иқтисодий компонентининг интеграл рейтинги” ҳамда “Ўзбекистон ҳудудларида ижтимоий инфратузилма кўрсаткичлари бўйича интеграл рейтинг” мавзули хариталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026-йил 19-июлдаги №03/08-6898-сонли маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудлари, қишлоқ ва шаҳар туманлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг аҳоли турмуш сифати кўрсаткичларини комплекс рейтинглаш, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий ривожланиш даражасини қиёсий баҳолаш ҳамда мазкур натижаларни картографик усуллар орқали акс эттириш имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикаси 14 та ҳудуди, 206 та қишлоқ ва шаҳар туманлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг аҳоли турмуш сифати иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий компонентларини бирлаштирувчи интеграл рейтинги ҳамда мазкур компонентларнинг ўзаро мутаносиблигини миқдорий баҳолаш коеффициентига оид илмий натижалар “Ўзбекистон географияси” дарслиги мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, Гувоҳнома №452138). Натижада, талабаларда ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатни баҳолаш ҳамда аҳоли турмуш сифати бўйича ички табақаланишни таҳлил қилиш компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон ҳудудлари ва уларнинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларда аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, иқтисодий ва ижтимоий-инфратузилмавий компонентлар мутаносиблигини таъминлаш ҳамда ҳудудлараро тафовутларни юмшатишга қаратилган минтақавий ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари, чора-тадбирлари ва воситаларини ижтимоий географик таҳлил асосида белгилашга оид илмий-амалий таклифлар “Ўзбекистон географияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, Гувоҳнома №452138). Натижада, талабаларда ҳудудий ривожланиш муаммоларини ижтимоий географик нуқтаи назардан баҳолаш, минтақавий сиёсатнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish