Исматова Нафиса Нусратулла қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Зиғир уруғларини пресслашга тайёрлаш жараёнини электр импулсли майдон таъсирида ишлов бериб, такомиллаштириш”, 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4846.
Илмий раҳбар: Нарзиев Мирзо Сайидович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Анвар Маҳмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: зиғир уруғларини пресслашга таёрлаш жараёнини электр импулсли майдон таъсирида ишлов бериб, такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиғир уруғини пресслаш жараёнини жадаллаштириш учун электр импулсли майдон таъсирида дастлабки ишлов бериш усули илмий асосланган;
таркибида зиғир мойи томчиларини ушлаган ҳужайра структурасининг шикастланиш даражаси электр разряд кучланиши (У=8кВ), импулслар сони (н=25та), босим (П=6МПа) ҳамда қатлам  қалинлигига (ҳ=10мм) боғлиқлиги исботланган; 
зиғир уруғига дастлабки электр импулсли ишлов бериш ва пресслаш жараёнини тавсифловчи математик модел ишлаб чиқилган;
маҳаллий шароитда йетиштирилган зиғир уруғига электр импулсли ишлов бериш ва пресслаш орқали мой олиш жараёнининг самарали технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиғир уруғларини пресслашга тайёрлаш жараёнини электр импулсли майдон таъсирида ишлов бериб, такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиғир уруғларига электр импулсли майдон таъсирида ишлов бериш қурилмаси “Букҳоро лабса” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон мой-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 16 декабрдаги ЁМ/3-452-сон маълумотномаси). Натижада, электр импулсли ишлов берилган янчилманинг бир марталик пресслашдан сўнг кунжара таркибидаги қолдиқ мой миқдорини 11,5 % дан 6 % гача камайтириш имконини берган;  
электр импулсли майдон таъсирида зиғир уруғини пресслаш жараёнининг оптимал режимлари “Ризқу-Тожир” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон мой-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 16 декабрдаги ЁМ/3-452-сон маълумотномаси). Натижада, зиғир уруғларига электр импулсли ишлов бериш ҳисобига совуқ пресслашда мой чиқиш даражаси уруғ массасига нисбатан 5,5 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish