Бердимбетов Саламат Бахитбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт чиқиндиларини қайта ишлаш ва иккиламчи маҳсулот олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6338.
Илмий раҳбар: Юсупова Надира Кайпбаевна, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Пўлатов Ғолибжон Муродович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт шламларини самарали қайта ишлаб керамзит олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10% енгил нафта ҳамда 3% деемулгатордан фойдаланиш нефт шламининг зичлиги 1100 кг/м3 дан 813 кг/м3 гача, қовушқоқлиги 975 мм2/с дан 638 мм2/с гача самарали камайтириши исботланган;
нефт шламини эритувчи ва деемулгатор иштирокида 60 °C ҳароратда қайта ишлаш натижасида аралаштириш самарадорлигининг 99,85% га етиши асосланган;
керамзит олиш жараёнида хомашё аралашмасининг намлик даражаси, куйдириш ҳарорати, иситиш тезлиги, куйдириш давомийлиги каби технологик параметрлар маҳсулотнинг ғоваклиги, зичлиги ва мустаҳкамлигига коррелацион боғлиқлиги аниқланган;
керамзит олиш учун 20% нефт шлами ва 80% бентонит асосида оптимал хомашё аралашмаси ишлаб чиқилган ва тайёрланган хомашё аралашмаси дастлаб қуритиш ва кейин айланма печда 1000 °C ҳароратда куйдиришнинг оптимал режими аниқланиши натижасида қурилиш материаллари талабларига мос келадиган керамзит олинган;
нефт шлами таркибидан 45% органик қисмини ажратиб олиш ва керамзит қурилиш материали олиш имконини берувчи технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт шламларини самарали қайта ишлаш, керамзит қурилиш материали олиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
нефт шламларини самарли қайта ишлаш, углеводородларни ажратиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2026-йил 27-январдаги 02-02/28-сон маълумотномаси). Натижада, нефт шлами таркибидан 43,65% гача органик қисмини ажратиш имконини беради;
нефт шламларини ва Крантау кони бентонити асосида керамзит қурилиш материали ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2026-2027-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2026-йил 27-январдаги 02-02/28-сон маълумотномаси). Натижада, механик мустаҳкам, енгил, кенгайиш коеффициенти ва сув сингдирувчанлиги меёрларга мос керамзит қурилиш материали ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish