Талабов Миршод Дилшодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Парранда тухуми инкубация жараёнини математик моделлаштириш ва ускунасини ишлаб чиқиш”, 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4126.
Илмий раҳбар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: парранда тухуми инкубация жараёнини математик моделлаштириш ва такомиллаштирилган ускунасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парранда тухумларини инкубациялашда иссиқлик узатиш ҳодисалари ва жараёнларида тухум квазиқатламларидаги (пўчоғи, оқсил қисми, сариғи) ҳарорат ўзгаришларини ҳисоблашни  математик ва компютер моделлари асосланган; 
парранда тухумларини инкубациялашда тухумларни флейкада вертикал жойлаштиришга нисбатан, горизонтал жойлаштириш орқали тухум ва иссиқлик ташувчи орасида борадиган иссиқлик алмашиниш жараёнида тухумларнинг  қатламлари (пўчоғи, оқсил қисми, сариғи) ҳароратини 38 ℃ га етиши мавжуд технологияга нисбатан 21 дақиқадан 7 дақиқага қисқариши асосланган;
парранда тухумларини инкубациялаш жараёнида иссиқлик ташувчини инкубатор кесим юзаси бўйича тенг тақсимланишини таъминловчи тешик юзали элемент ва тухумларни горизонтал жойлаштириб айлантириш механизми қўлланилиши натижасида инкубацияланаётган тухумлардан жўжалар чиқиши 77 % дан 87 % га ўсиши ҳамда жўжаларнинг касалланиши 10 % дан 2 % га камайиши исботланган;
парранда тухумларини катта ўлчами бўйича горизонтал жойлаштириладиган ва иссиқликни тенг тақсимловчи элементли инкубаторнинг такомиллаштирилган конструксион модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Парранда тухуми инкубация жараёнини математик моделлаштириш ва ускунасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички қисмининг таркибида иссиқликни тенг тақсимлагич қўлланилган инкубатор қурилмаси “Интераграр Бухара” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2026-йил 4-феврал УА-02/04-42-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмадан жўжалар чиқиш самарадорлиги 77 % дан 87 % га ошириш имконини берган;
тухумларни горизонтал ағдарувчи инкубатор қурилмаси “Аржунманбону Чорво” МЧЖ фермер хўжалигида жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2026-йил 4-феврал УА-02/04-42-сон маълумотномаси). Натижада, инкубациялашдан чиққан жўжаларнинг касалланиш даражаси 10 % дан 2 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish