Қиличова Назокат Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Конимех табиий географик раёни тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва геокимёвий хусусиятлари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2026.1.PhD/В1068.
Илмий раҳбар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертацияси бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Гуломжон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдрахмонов Тохтасин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Конимех табиий географик раёнида тарқалган қумли чўл, суғориладиган сур тусли қўнғир, сур қўнғир-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати, унумдорлигини антропоген омиллар таъсирида ўзгаришини аниқлаш, геокимёвий хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конимех табиий географик раёнида тарқалган қумли чўл, суғориладиган сур тусли қўнғир, сур қўнғир-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг ҳозирги морфогенетик, геокимёвий хосса-хусусиятлари ва экологик-мелиоратив ҳолатини антропоген омиллар таъсирида ўзгариши аниқланган;
устки 1 метрлик қатламда гумуснинг ўртача миқдори суғоришлар даврийлигига боғлиқ ҳолда сур тусли қўнғир тупроқларга (0,550%) нисбатан → сур қўнғир-ўтлоқи (0,620%) → ўтлоқи тупроқлар (0,860%) томон 1,13-1,56 баробарга ортгани аниқланган, бунда C:Н нисбатининг 8-12 бўлиши эса гумус тўпланиши ҳамда тупроқ унумдорлиги учун нисбатан қулай биогеокимёвий муҳит вужудга келганлиги асосланган;
Конимех суғориладиган тупроқларининг устки 100 смлик қатламида шўрсизланиш ва 100-200 смлик қатламида тузлар аккумуляцияланиши жараёни кечаётганлиги асосланган;
ҳудуд ерлари “тупроқ – она жинс” тизимида циклик (На, Мг, Ал, К, П, Cа, Ти, Cр, Мн, Фе, Cо, Ни, Cу, Зн, Пб, Ср, Зр, Мо, Аг, Cд, Сн, Сб, Ба, Ҳф, W, Тл, Би), тарқоқ (Ли, Сc, Га, Рб, Нб, Ин, Й, Cс, Та, В), радиоактив (Тҳ, У), камёб Ер элементлар (Ла, Cе, Пр, Нд, См, Эу, Гд, Тб, Дй, Ҳо, Эр, Тм, Йб, Лу)нинг миқдори, сифати, консентрация кларки, кларк тақсимоти ва радиал миграция коеффициентлари аниқланган;
карбонат-ишқорий (Cа-На-К-Фе-Ал), полиметалли ва торий-уранли (Зн-Cу-Cр-Тҳ-У), полиметалл-радиогеокимёвий (Тҳ-У-НЕЕ-Зн-Cу) ва лантанидли-полиметалл (Cе-Ла-Нд-Зн-Cу-Мо) маҳаллий геокимёвий провинсиялари ажратилган ҳамда уларнинг шаклланиши тупроқларнинг унумдорлиги, экологик барқарорлиги ва мелиоратив ҳолати билан узвий боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Конимех табиий географик раёни тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва геокимёвий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Конимех табиий географик раёнида тарқалган қумли чўл, суғориладиган сур тусли қўнғир, сур қўнғир-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларда циклик элементлардан – На, Мг, Ал, К, П, Cа, Ти, Cр, Мн, Фе, Cо, Ни, Cу, Зн, Пб, Ср, Зр, Мо, Аг, Cд, Сн, Сб, Ба, Ҳф, W, Тл, Би, тарқоқ элементлардан – Ли, Сc, Га, Рб, Нб, Ин, Й, Cс, Та, В, радиоактив элементлардан – Тҳ, У, камёб Ер элементлардан – Ла, Cе, Пр, Нд, См, Эу, Гд, Тб, Дй, Ҳо, Эр, Тм, Йб, Лу ларнинг миқдорлари, консентрация кларки (КК), кларк тақсимоти (Кт), радиал дифференциация коеффициенти (Кр) аниқланган ва экинларни жойлаштиришда Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/05-03-196-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудда циклик, тарқоқ, радиактив ва камёб Ер элементларининг аниқланган кўрсаткичлари 2 метрлик тупроқ-грунтларни мелиоратив, геокимёвий баҳолаш имконини берган ва келгусида олиб бориладиган илмий-амалий тадқиқотлар учун фон миқдорлар сифатида хизмат қилган;
Конимех табиий географик раёнида тарқалган қумли чўл, суғориладиган сур тусли қўнғир, сур қўнғир-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг Мн, Cу, Ни, Cд, Cо, Зн, Сб ва Пб элементлари кўрсаткичлари асосида экологик хавфилилик даражаси баҳоланган ва Навоий вилояти Конимех тумани Ҳ.Олимжон номли массивдаги 2 124,7 гектар ва “Маданият” массивидаги 232,4 гектар, жами 2 357,1 гектар майдонга 1:10 000 масштабли “Агроекологик картограмма”лари тузилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/05-03-196-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ердан фойдаланувчиларга қарашли ерларнинг агроекологик ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда тупроқ унумдорлигини яхшилаш, сақлаш ва ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Навоий вилояти Конимех туманидаги Ҳ.Олимжон номли ва “Маданият” массивлари учун 1:10 000 масштабли “Тупроқ шўрланиши” картограммалари тузилган ва 2 357,1 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/05-03-196-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу массивлардаги ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалик ерлари шўрланган тупроқларининг механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типлари асосида шўр ювиш меъёрлари, сони ва муддатларини белгилаш имконини берган;
Навоий вилояти Конимех туманидаги Ҳ.Олимжон номли ва “Маданият” массивлари учун 1:10 000 масштабли “Заҳарли тузлар заҳираси” картограммалари тузилган ва 2 357,1 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/05-03-196-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу массивлар ерларидан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалик ерлариниг устки 1 метрлик қатламидаги заҳарли тузлар заҳиралари ўрганилган массивлар ерларини баҳолаш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;
“Конимех табиий географик раёни тупроқларининг хусусиятлари, экологик-мелиоратив ҳолати, геокимёси ва уларнинг унумдорлигини яхшилашга доир тавсиялар” ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги 05/05-03-196-сонли маълумотномаси). Натижада, Конимех табиий географик раёнидаги қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш учун мажмуавий агротехник, агрокимёвий, экологик-мелиоратив тадбирларни амалга оширишда илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.