Худойқулов Шаҳзод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аутистик спектрнинг бузилиши бўлган беморлар учун стоматологик ёрдамда седатив дори воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Tib6523.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амхадова Малкан Абдурашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Samsung тиббиёт маркази (Жанубий Корея).
II. Тадқиқотнинг мақсади: хулқ-атворга оид тайёргарлик билан биргаликда медикаментоз седациянинг табақалаштирилган протоколини ишлаб чиқиш орқали аутистик спектри бузилишлари бўлган болаларни стоматологик даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор стоматология амалиёти шароитида аутизм спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болаларни стоматологик даволашда комбинирланган хулқ-атвор терапияси ва медикаментоз седация алгоритмининг самарадорлиги клиник кўрсаткичлар ҳамда бемор адаптациясининг психофизиологик параметрларини мажмуавий қиёсий баҳолаш орқали асосланган;
аутизм спектри бузилишларига хос патогенетик хусусиятлар марказий асаб тизимининг таъсирланувчанлиги, DSM-5 бўйича когнитив ва хулқ-атвор бузилишлари оғирлик даражаси ҳамда стоматологик фобиянинг ифодаланганлигини тизимли интеграциялашга асосланган седация усулини дифференциал танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
маҳаллий стоматология амалиёти шароитида хулқ-атвор усуллари (АВА-терапия ва видеомоделлаштириш)ни фармакологик седация билан биргаликда қўллашнинг беморларда хавотир даражасини пасайтириш ва комплаентликни (даволашга мослашувчанликни) оширишга таъсир қилиш қонуниятлари аниқланган;
халқаро протоколларни маҳаллий тиббиёт шароитига мослаштириш асосида седатив препаратларни (мидазолам ва дексмедетомидин комбинацияси) қўллашнинг оптимал дозалаш тартиби ва кетма-кетлиги аниқланиб, тиббий аралашувларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминловчи такомиллаштирилган дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Аутистик спектрнинг бузилиши бўлган беморлар учун стоматологик ёрдамда седатив дори воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: илк бор стоматология амалиёти шароитида аутизм спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болаларни стоматологик даволашда комбинирланган хулқ-атвор терапияси ва медикаментоз седация алгоритмининг самарадорлиги клиник кўрсаткичлар ҳамда бемор адаптациясининг психофизиологик параметрларини мажмуавий қиёсий баҳолаш орқали асосланган. Анъанавий ёндашувлардан фарқли равишда, ушбу усул стоматологик аралашувнинг барча босқичларида беморнинг психоэмоционал профили барқарорлигини таъминлайди. Илмий янгиликнинг моҳияти. Клиник, психометрик ва инструментал усуллар ёрдамида Аутистик спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болаларни стоматологик даволашда медикаментоз седациянинг энг самарали усуллари аниқланди. Хавотирланиш динамикасини баҳолаш ва ДСМ-5 бўйича функционаллик даражасига қараб седация усулини танлашни оптималлаштириш мақсадида хулқ-атвор ва психофизиологик кўрсаткичларнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди. Натижалар Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги Стоматология ўқув-амалий марказида (2026-йил 26-мартдаги Т-01/08/800-сонли буйруқ) ҳамда Самарқанд вилояти болалар стоматология поликлиникасида (2026-йил 1-апрелдаги 25-сонли буйруқ) амалий фаолиятга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Когнитив функционаллик даражаси, стоматологик хавотирланиш даражаси ва режалаштирилган аралашув ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, АСБ бўлган болаларни стоматологик даволашда медикаментоз седация усуллари самарадорлигини клиник-хулқий баҳолашнинг янги мезонлари ишлаб чиқилди. Иқтисодий самарадорлиги: Седация самарадорлигини баҳолашнинг клиник, психометрик ва инструментал усулларидан фойдаланиш бир бемор ҳисобига стоматологик даволашдаги муваффақиятсиз уринишлар ва такрорий ташрифлар сонини 3–5 тадан 0–1 тагача камайтириш имконини берди. Бундан ташқари, бутун даволаш чоралари мажмуасининг умумий қиймати 65,4 фоизга камайди (стандарт ёндашувнинг 34,6 фоизини ташкил этади), бу эса бир бемор учун 2 876 400 сўм миқдоридаги бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: АСБ бўлган болаларни стоматологик даволашда медикаментоз седация усуллари самарадорлигининг асосий мезонлари сифатида хавотирланиш даражасининг пасайиши, беморнинг ҳамкорликка мойиллиги, препарат фармакологик профилининг хавфсизлиги ва режалаштирилган аралашув ҳажмининг муваффақиятли якунланиши белгилаб олинди. Клиник, психометрик ва инструментал тадқиқот усуллари турли седация протоколларининг қиёсий самарадорлигини аниқлашга имкон берди. Бу эса АСБ бўлган болани стоматологик даволашга медикаментоз тайёрлашнинг оптимал усулини индивидуаллаштирилган тарзда танлаш учун шароит яратди.
Иккинчи илмий янгилик: аутизм спектри бузилишларига хос патогенетик хусусиятлар марказий асаб тизимининг таъсирланувчанлиги, DSM-5 бўйича когнитив ва хулқ-атвор бузилишлари оғирлик даражаси ҳамда стоматологик фобиянинг ифодаланганлигини тизимли интеграциялашга асосланган седация усулини дифференциал танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. ДСМ-5 мезонларини психометрик шкалалар (ВАШ, Венхам) билан интеграция қилиш препаратларни дозалашни индивидуаллаштириш имконини берди ва нохуш фармакологик реакциялар ривожланиши хавфини минималлаштирди. Илмий янгиликнинг моҳияти. Клиник, хулқ-атвор ва психометрик кўрсаткичлар ўртасида корреляцион таҳлил ўтказилди. Таҳлил натижалари беморларнинг стоматологик даволашдан кейинги узоқ муддатли кузатув маълумотлари билан тасдиқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги Стоматология ўқув-амалий марказида (2026-йил 26-мартдаги Т-01/08/800-сонли буйруқ) ҳамда Самарқанд вилояти болалар стоматология поликлиникасида (2026-йил 1-апрелдаги 25-сонли буйруқ) амалий фаолиятга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Клиник ва психометрик тадқиқот усуллари ёрдамида АСБ бўлган болаларда медикаментоз седация самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланди. Улар қаторига ДСМ-5 бўйича функционаллик даражаси, сенсор гиперсезувчанлик даражаси, олдиндан хулқ-атворга оид тайёргарликнинг мавжудлиги ҳамда қўлланилган препарат тури киради. Шунингдек, олиб борилаётган даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида хулқ-атвор кўрсаткичлари динамикасининг ўзига хос жиҳатлари белгиланди ҳамда ушбу тоифадаги беморларда стоматолог қабулида ижобий хулқ-атвор модели шаклланишининг қонуниятлари аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: медикаментоз седация усулини танлашга табақалаштирилган ёндашув натижасида стоматологик даволашнинг ижобий якунлари 2,5 баравар кўп кузатилганини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 234 800 сўмни ташкил этади. Хулоса: хулқ-атвор ва психофизиологик кўрсаткичларнинг динамик баҳоси медикаментоз седациянинг турли усуллари қўлланилганда АСБ бўлган болаларнинг стоматологик даволашга адаптация самарадорлигида фарқлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, хавотирнинг пасайиш тезлиги, беморнинг кооперативлик даражаси, нохуш ҳолатлар учраш кўрсаткичи ва стоматологик аралашувнинг якунланиш сифати каби жиҳатларда фарқлар аниқланди. Тадқиқот натижалари комплекс психометрик баҳолаш седация усулларининг самарадорлигини баҳолашда муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Ушбу ёндашув стоматологик даволаш вақтида АСБ бўлган болаларнинг хулқ-атвор адаптациясини мониторинг қилишнинг етакчи воситаларидан бири ҳисобланади.
Учинчи илмий янгилик маҳаллий стоматология амалиёти шароитида хулқ-атвор усуллари (АВА-терапия ва видеомоделлаштириш)ни фармакологик седация билан биргаликда қўллашнинг беморларда хавотир даражасини пасайтириш ва комплаентликни (даволашга мослашувчанликни) оширишга таъсир қилиш қонуниятлари аниқланган; бу ВАШ шкаласи бўйича хавотирланиш даражасининг (АВА-дан кейин 5,6 балл; 6 ойдан сўнг 1,8 балл, 5-жадвал) ишончли пасайишида ва юбориладиган анестетиклар умумий ҳажмининг камайишида намоён бўлади. Илмий янгиликнинг моҳияти.. Проспектив клиник тадқиқот усули ёрдамида Аутистик спектри бузилишлари бўлган болаларнинг стоматологик даволаниш чоғидаги хулқ-атвор реакциялари ва психофизиологик хусусиятлари ўрганилди. Бунда медикаментоз седациянинг турли усуллари АВА + видеомоделлаштиришни ўз ичига олган хулқ-атворга оид тайёргарлик протоколи билан биргаликда қўлланилди. Илмий ютуқнинг амалиётга татбиқ этилиши: Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги Стоматология ўқув-амалий марказида (2026-йил 26-мартдаги Т-01/08/800-сонли буйруқ) ҳамда Самарқанд вилояти болалар стоматология поликлиникасида (2026-йил 1-апрелдаги 25-сонли буйруқ) амалий фаолиятга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: турли медикаментоз седация усуллари қўлланилган ҳолда стоматологик даволаш вақтида Аутистик спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болаларнинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар ва психофизиологик адаптацияси хусусиятлари ўрганилди; хулқ-атворга тайёрлаш ва медикаментоз седациянинг комбинациялашган протоколи алоҳида фармакологик ёндашувга нисбатан кооперативликнинг энг юқори кўрсаткичларини ва нохуш ҳолатлар частотасининг энг паст даражасини таъминлаши аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: хулқ-атворга тайёрлаш протоколини медикаментоз седация билан биргаликда қўллаш, АСБнинг оғир шакллари бўлган болаларни даволашнинг муқобил усули ҳисобланган умумий анестезияга нисбатан 65–75% юқори иқтисодий самарадорликни таъминлади. Хулоса: АСБ бўлган болаларда турли медикаментоз седация усуллари қўлланилганда уларнинг хулқ-атвор реакциялари ўрганилганда, тадқиқ этилаётган протоколларнинг анксиолитик самарадорлиги ва хавфсизлиги турли даражада эканлигини кўрсатувчи клиник хусусиятлар аниқланди. Клиник, хулқ-атвор ва психометрик кўрсаткичларнинг коррелятсион таҳлили орқали АСБ бўлган болаларда седациянинг оптимал усулини танлаш учун диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлган муҳим самарадорлик мезонлари белгилаб олинди.
Тўртинчи илмий янгилик халқаро протоколларни маҳаллий тиббиёт шароитига мослаштириш асосида седатив препаратларни (мидазолам ва дексмедетомидин комбинацияси) қўллашнинг оптимал дозалаш тартиби ва кетма-кетлиги аниқланиб, тиббий аралашувларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминловчи такомиллаштирилган дастур ишлаб чиқилган. Седатив препаратларни қўллашнинг оптималлаштирилган дастури (мидазолам ва дексмедетомидин комбинацияси) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган; у башорат қилинувчи чуқурлик ва давомийликдаги седатив таъсирни таъминлаш ҳисобига амбулатория шароитида стоматологик даволаш хавфсизлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг моҳияти. Аутистик спектри бузилишлари бўлган болаларни стоматологик даволашда медикаментоз седация ва хулқ-атворга тайёрлашнинг замонавий комбинациялашган алгоритмини қўллаш самарадорлиги ўрганилди. Илмий ютуқнинг амалиётга татбиқ этилиши: Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги Стоматология ўқув-амалий марказида (2026-йил 26-мартдаги Т-01/08/800-сонли буйруқ) ҳамда Самарқанд вилояти болалар стоматология поликлиникасида (2026-йил 1-апрелдаги 25-сонли буйруқ) амалий фаолиятга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: АСБ бўлган болаларни стоматологик даволашда клиник (ДСМ-5 бўйича функционаллик даражаси, аралашув ҳажми), хулқ-атвор (Франкл ва Венхам шкалалари) ҳамда психофизиологик кўрсаткичларни (юрак уриш частотаси, SpO₂, артериал босим) комплекс баҳолашга асосланган медикаментоз седациянинг оптимал усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Бу ҳар бир беморга ёндашувни индивидуаллаштириш ва нохуш ҳолатлар хавфини минималлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Аутистик спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болаларни амбулатория шароитида ишлаб чиқилган комбинациялашган седация алгоритми ёрдамида даволаш ўртача 1 420 600 сўм умумий харажатни талаб этади, бу эса стандарт ёндашувга нисбатан 65,4% камдир. Йиллик иқтисодий кўрсаткич умумий наркоз қўлланилишига қараганда бюджет маблағларини 40% гача тежаш имконини беради. Хулоса: медикаментоз седация ва хулқ-атворни шакллантиришнинг комбинациялашган алгоритми қўлланилганда, анъанавий усулларга нисбатан АСБ бўлган болаларда стоматологик даволаш ва хулқ-атвор адаптациясининг анча яхши натижалари кузатилди. Комплекс тадқиқот натижалари АСБнинг нейробиологик хусусиятлари шароитида седатив препаратларнинг фармакодинамика механизмларини тушуниш учун муҳим аҳамият касб этди ва клиник стоматология амалиётида медикаментоз седациянинг индивидуаллаштирилган баённомаларини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилди.