Латипова Дилноза Илҳомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қулоқ олди сўлак бези хавфсиз ўсмаларини комплекс ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.1.PhD/Tib5565.
Илмий раҳбар: Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухаммаджон Исмоилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комплекс даволаш-ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали қулоқ олди сўлак безининг хавфсиз ўсмаларини даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив таҳлил асосида дастлабки ташхиснинг патогистологик тадқиқот хулосаси билан юқори даражада (68,2%) фарқ қилиши сабабли ва радиомик таҳлил натижаларига кўра, қулоқ олди сўлак бези ўсмаларининг юқори сезувчанлик (92,4%), ўзига хослик (80,1%) ва диагностик аниқлик (88,6%) кўрсаткичлари билан тавсифланган ўзига хос текстура белгилари аниқланган;
операциядан кейинги асоратларнинг таркибий таҳлили натижаларига кўра, уларнинг юқори частотаси (29,8%) ҳамда юз нервининг вақтинчалик парафункцияси ҳолатларининг устунлиги (асоратларнинг умумий сонидан 48%) аниқланган;
жарроҳликдан кейинги асоратлар хавфи даражасини баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилиши сабабли ва қулоқ олди сўлак безлари ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш усулини танлашнинг шахсийлаштирилган алгоритми такомиллаштирилган;
қулоқ олди сўлак бези ўсмалари билан оғриган беморларни олиб бориш ва жарроҳлик аралашуви усулини танлашга шахсий ёндашувнинг комплекс даволаш-ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқи бўйича 2026 йил 10 июндаги №10/90 – сонли хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: ретроспектив таҳлил асосида дастлабки ташхиснинг патогистологик хулоса билан 68,2% ҳолатда фарқ қилиши аниқланган, радиомик таҳлил ёрдамида эса қулоқ олди сўлак бези ўсмаларининг сезувчанлиги 92,4%, ўзига хослиги 80,1% ва диагностик аниқлиги 88,6% бўлган текстура белгилари аниқланган. Шунингдек, ўсмаларни фарқлашда ўлчанадиган диффузия коэффициентининг диагностик аҳамияти тасдиқланган. Натижалар асосида «Қулоқ олди сўлак бези ўсмалари билан оғриган беморларни даволаш ва ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсия ишлаб чиқилган (Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2026-йил 25-февралдаги №02-26/923-т-сон қарори). Илмий натижалар «Тўртинчи» МЧЖ стоматология поликлиникаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: ташхис аниқлигини ошириш ва жарроҳлик тактикасини тўғри танлаш орқали диагностик хатолар ҳамда операциядан кейинги асоратлар камаяди, беморларнинг тикланиш муддати қисқаради. Иқтисодий самарадорлик: такрорий текширувлар ва қайта даволашга эҳтиёж камайиши ҳисобига ўртача 11 625 000 сўм маблағ тежалади.
Иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги асоратлар 29,8% ҳолатда учраши, уларнинг умумий сонида юз нервининг вақтинчалик парафункцияси 48% ни ташкил этиши аниқланган. Натижалар асосида «Қулоқ олди сўлак бези ўсмалари билан оғриган беморларда операциядан кейинги асоратлар хавфини шахсийлаштирилган баҳолаш тактикаси» номли услубий тавсия ишлаб чиқилган (Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2026-йил 25-февралдаги №02-26/924-т-сон қарори). Тавсия «Тўртинчи» МЧЖ стоматология поликлиникаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олиш стационарда даволаниш ҳамда реабилитация муддатини қисқартириб, беморнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлик: дори-дармонлар, боғлов материаллари, қўшимча текширувлар ва такрорий жарроҳлик амалиётларига сарфланадиган харажатлар камаяди.
Учинчи илмий янгилик: жарроҳликдан кейинги асоратлар хавфини баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилиб, қулоқ олди сўлак бези ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш усулини танлашнинг шахсийлаштирилган алгоритми такомиллаштирилган. Ижтимоий самарадорлик: хавф даражасини индивидуал баҳолаш беморга мос жарроҳлик усулини танлаш, асоратларни камайтириш ва тикланишни тезлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: асоратлар, қўшимча даволаш ва такрорий диагностика билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга хизмат қилади.
Тўртинчи илмий янгилик: радиомик таҳлил ва операциядан кейинги асоратлар хавфини индивидуал баҳолашни бирлаштирган комплекс даволаш-ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган. Уни қўллаш операциядан кейинги асоратлар частотасини 68% га камайтириш имконини берган. Ижтимоий самарадорлик: даволаш тактикасини мақбуллаштириш, юз нерви функциясини сақлаш ва беморларнинг кундалик ҳамда касбий фаолиятга эртароқ қайтишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, асоратлар ҳамда такрорий аралашувлар сонини камайтириш орқали маблағ тежалишига эришилади. Авторефератда кўрсатилган умумий иқтисодий самара - ўртача 11 625 000 сўмни ташкил қилган.