Ихтиёр Ўринбоевич Низамовнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда эндоурологик операциялар вақтида анестезиологик ҳимоя ва мониторингни оптималлаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология ихтисослиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3965.
Илмий раҳбар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, Илмий кенгаш DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ким Ён Дин Донханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болаларда эндоурологик операцияларни ўтказишда севофлураннинг паст оқимли ингаляцияси билан уйғунлаштирилган умумий анестезия шароитида анестезиологик ҳимоя ва интраоперацион мониторинг самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда 90 дақиқадан ортиқ давом этадиган эндоурологик операциялар вақтида карбоксиперитонеум кортизол миқдорининг 2,3 баравар (п<0,001), лактатнинг 1,8 баравар (п<0,01) ва глюкозанинг 1,6 баравар (п<0,01) бошланғич кўрсаткичларга нисбатан ишончли ошишига олиб келиши исботланган бўлиб, бу операциянинг режалаштирилган давомийлигига қараб анестезиологик ҳимоя усулини табақалаштирилган ёндашув асосида танлаш зарурлигини асосланган;
болаларда эндоурологик операциялар вақтида севофлураннинг паст газ оқими (0,5–0,8 л/мин) асосидаги ингаляцияси билан уйғунлаштирилган умумий анестезияни қўллаш беморларнинг 94,7 % ида БИС-мониторинг кўрсаткичларининг 40–60 бирлик оралиғида барқарор сақланишини таъминлаши, анестезик сарфини 43,2 % га (п<0,001) камайтириши ҳамда стандарт юқори газ оқимли анестезияга нисбатан операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш ҳолатлари тез-тезлигини 38,4 % га (п<0,05) қисқартириши исботланган;
3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда 10–12 мм симоб устуни босимидаги карбоксиперитонеум тўқима перфузияси индексининг 34,6 % га (п<0,001) пасайишига ҳамда ПаCО₂ нинг 48,3±4,7 мм симоб устунигача (п<0,001) ошиши билан кечувчи респиратор ацидоз ривожланишига олиб келиши исботланган; 
БИС-мониторинг, капнография, перфузия индексини аниқлаш билан бирга пулсоксиметрия ҳамда қоннинг кислота-ишқор ҳолатини ҳар соатда назорат қилишни ўз ичига олган кенгайтирилган интраоперацион мониторинг болаларда эндоурологик операциялар вақтида интраоперацион асоратлар учрашиш тезлигини 12,8 % дан 3,4 % гача (п<0,01) камайтириши ва беморларнинг реанимация бўлимида қолиш муддатини 6,2±1,8 соатга (п<0,05) қисқартириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болалар урологиясида кам инвазив (ВЛС) операциялар шароитида анестезиологик таъминот ва мониторингни оптималлаштиришга қаратилган олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда 90 дақиқадан ортиқ давом этадиган эндоурологик операциялар вақтида карбоксиперитонеум кортизол миқдорининг 2,3 баравар (п<0,001), лактатнинг 1,8 баравар (п<0,01) ва глюкозанинг 1,6 баравар (п<0,01) бошланғич кўрсаткичларга нисбатан ишончли ошишига олиб келиши исботланган бўлиб, бу оператив аралашувнинг режалаштирилган давомийлигига қараб анестезиологик ҳимоя усулини танлашда табақалаштирилган ёндашув зарурлигини асослайди. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда 90 дақиқадан ортиқ давом этадиган эндоурологик операциялар вақтида анестезиологик ҳимоянинг табақалаштирилган протоколини жорий этиш операциядан кейинги метаболик асоратлар учрашиш тезлигини камайтириш ва беморларнинг тикланиш муддатини қисқартириш имконини беради. Болалар организмининг стресс жавобини ўз вақтида коррексия қилиш операциядан кейинги даврда ҳаёт сифатини яхшилашга ҳамда реанимация ва интенсив терапия бўлимлари тиббиёт ходимлари юкламасини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган протокол асосида операция қилинган 102 нафар болада дори воситалари харажатлари бўйича умумий тежамкорлик 12 880 000 сўмни ташкил этди, реанимация ва интенсив терапия бўлимида (РИТБ) даволаниш билан боғлиқ харажатлар тахминан 18 400 000 сўмга қисқарди, метаболик бузилишларни қўшимча дори воситалари билан коррексия қилиш харажатлари эса 20 240 000 сўмга камайди. Натижада, беморлар гуруҳи бўйича умумий иқтисодий самарадорлик қарийб 51 520 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: шундай қилиб, болаларда узоқ давом этадиган эндоурологик операциялар вақтида анестезиологик ҳимояни таъминлашда илмий асосланган табақалаштирилган ёндашувни қўллаш ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 560 000 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини беради. Олинган натижалар ишлаб чиқилган протоколни болалар урологик стасионарларининг клиник амалиётига кенг жорий этишнинг тиббий ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда эндоурологик операциялар вақтида севофлураннинг паст газ оқими (0,5–0,8 л/мин) асосидаги ингаляцияси билан уйғунлаштирилган умумий анестезияни қўллаш беморларнинг 94,7 % ида БИС-мониторинг кўрсаткичларининг 40–60 бирлик оралиғида барқарор сақланишини таъминлаши, анестезик сарфини 43,2 % га (п<0,001) камайтириши ҳамда стандарт юқори газ оқимли анестезияга нисбатан операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш ҳолатлари тез-тезлигини 38,4 % га (п<0,05) қисқартириши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда эндоурологик операциялар вақтида севофлураннинг паст газ оқими асосидаги ингаляцияси билан уйғунлаштирилган умумий анестезияни жорий этиш операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш ҳолатлари тез-тезлигини сезиларли даражада камайтириб, эрта тикланиш даврининг енгил кечишини таъминлайди. Беморларнинг 94,7 % ида БИС-мониторинг бўйича 40–60 бирлик оралиғидаги барқарор кўрсаткичлар билан тасдиқланган анестезиологик ҳимоянинг барқарор даражаси оператив аралашув хавфсизлигини таъминлайди ҳамда реанимация ва интенсив терапия бўлимлари тиббиёт ходимлари юкламасини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: паст газ оқимли усулни қўллаш натижасида операция қилинган 102 нафар болада севофлуран сарфининг 43,2 % га камайиши анестезик қиймати бўйича 13 200 000 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини берди. Операциядан кейинги асоратлар сонининг камайиши уларни дори воситалари билан коррексия қилиш харажатларини тахминан 19 600 000 сўмга қисқартирди, реанимация ва интенсив терапия бўлимида (РИТБ) даволаниш муддатининг қисқариши эса қарийб 18 700 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Натижада, беморларнинг бутун гуруҳи бўйича умумий иқтисодий самарадорлик қарийб 51 500 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: умумий харажатлар ҳисоб-китоби шуни кўрсатдики, болаларда эндоурологик операциялар вақтида севофлуран билан паст газ оқимли анестезияни қўллаш ҳар бир бемор ҳисобига тахминан 560 000 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини беради. Олинган натижалар мазкур усулни республиканинг болалар урологик стасионарларида кенг жорий этишнинг амалий ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослайди.
учинчи илмий янгилик: 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда 10–12 мм симоб устуни босимидаги карбоксиперитонеум тўқима перфузияси индексининг 34,6 % га (п<0,001) пасайишига ҳамда ПаCО₂ нинг 48,3±4,7 мм симоб устунигача (п<0,001) ошиши билан кечувчи респиратор ацидоз ривожланишига олиб келиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда карбоксиперитонеум шароитида ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) параметрларини ўз вақтида коррексия қилиш оғир респиратор ацидоз ва тўқима перфузияси бузилишларининг ривожланишини олдини олиб, интраоперацион асоратлар хавфини камайтиради. Нафаснинг дақиқалик ҳажмини бошланғич даражага нисбатан 25–30 % га оширишни назарда тутувчи вентиляция протоколининг стандартлаштирилиши турли ёш гуруҳларидаги болаларда лапароскопик эндоурологик операциялар хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) параметрларини коррексия қилишнинг илмий асосланган протоколини 102 нафар болада қўллаш респиратор асоратларни даволаш харажатларини тахминан 16 400 000 сўмга қисқартириш имконини берди. Тўқима перфузияси бузилишлари учрашиш тезлигининг камайиши интенсив терапия харажатларини қарийб 18 900 000 сўмга, реанимация ва интенсив терапия бўлимида (РИТБ) даволаниш муддатининг қисқариши эса 16 200 000 сўмга камайтирди. Натижада, беморларнинг бутун гуруҳи бўйича умумий иқтисодий самарадорлик қарийб 51 500 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: ўтказилган амалий харажатлар ҳисоб-китоби шуни кўрсатдики, болаларда карбоксиперитонеум шароитида вентиляция параметрларини интраоперацион коррексия қилиш протоколини жорий этиш ҳар бир бемор ҳисобига тахминан 560 000 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини беради. Олинган натижалар мазкур ёндашувни республиканинг болалар жарроҳлик стасионарларида кенг жорий этишнинг илмий асосланганлиги ва амалий аҳамиятини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: БИС-мониторинг, капнография, перфузия индексини аниқлаш билан бирга пулсоксиметрия ҳамда қоннинг кислота-ишқор ҳолатини ҳар соатда назорат қилишни ўз ичига олган кенгайтирилган интраоперацион мониторинг болаларда эндоурологик операциялар вақтида интраоперацион асоратлар учрашиш тезлигини 12,8 % дан 3,4 % гача (п<0,01) камайтириши ва беморларнинг реанимация бўлимида қолиш муддатини 6,2±1,8 соатга (п<0,05) қисқартириши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: кенгайтирилган интраоперацион мониторингни жорий этиш интраоперацион асоратлар учрашиш тезлигини 12,8 % дан 3,4 % гача камайтиради, бу эса болаларда эндоурологик операциялар вақтида ҳаёт учун хавфли ҳолатлар ривожланиши хавфини бевосита пасайтиради. Реанимация ва интенсив терапия бўлимида қолиш муддатининг 6,2±1,8 соатга қисқариши беморларнинг тезроқ соғайишига ёрдам беради ҳамда уларнинг оила аъзоларига тушадиган психоемоционал юкламани камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: операция қилинган 102 нафар болада интраоперацион асоратлар учрашиш тезлигининг камайиши уларни дори воситалари билан коррексия қилиш ҳамда қўшимча даволаш тадбирлари харажатларини тахминан 19 300 000 сўмга қисқартирди. Реанимация ва интенсив терапия бўлимида кузатув муддатининг қисқариши ҳисобига 17 600 000 сўм миқдоридаги койка-соат харажатлари тежалди, қўшимча анестезиологик таъминотга бўлган эҳтиёжнинг камайиши эса қарийб 14 700 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Натижада, беморларнинг бутун гуруҳи бўйича умумий иқтисодий самарадорлик қарийб 51 600 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: тўғридан-тўғри ва билвосита харажатлар ҳисоб-китоби шуни тасдиқладики, кенгайтирилган мониторинг протоколини қўллаш операция қилинган ҳар бир бола ҳисобига тахминан 560 000 сўм миқдорида ҳақиқий маблағни тежаш имконини беради. Мазкур кўрсаткич ушбу методикани республиканинг барча болалар жарроҳлик марказларида кенг жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини асослайди. 
Мазкур натижалар «Болаларда эндоурологик операциялар вақтида анестезиологик таъминот» номли услубий тавсияларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019-йил 30-декабрдаги 8н-р/617-сон маълумотномаси). Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш тизимига, хусусан, Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази операцион-анестезиология блоки ва реанимация ҳамда интенсив терапия бўлими фаолиятига (2025-йил 8-январдаги 4-19-сон буйруқ), шунингдек, Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази операцион-анестезиология блоки ва реанимация ҳамда интенсив терапия бўлими фаолиятига (2025-йил 8-майдаги 33-сон буйруқ) жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish