Искандаров Юсуф Назимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Урологик операциядан кейинги қориннинг бел ва латерал қисмидаги чурраларини жарроҳлик даволаш жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5616.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Диёр Шукуруллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.К.Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Чурра дарвозаси эни, денервацион ва инфекцион ҳолатни комплекс баҳолашга асосланган дифференциаллашган хирургик тактикани ишлаб чиқиш йўли билан урологик операциялардан кейинги бел ва олд-ён қорин чурраларига чалинган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урологик аралашувлардан кейин бел ва қориннинг олдинги-ён деворида йирик (W3–W4) чурра нуқсонлари шаклланишининг асосий патогенетик омилларидан бири мушакларнинг денервасион атрофияси эканлиги аниқланиб, унинг мустақил предикторлик аҳамияти функсионал ул'тратовуш текшируви асосида (ОР=4,38; 95% ИИ: 1,67–11,48; п=0,003) исботланган;
урологик аралашувлардан кейин сийдик оқмалари ва инфил'тратлари мавжудлигида инфекцияланган сийдикнинг қорин девори тўқималаридаги морфофунксионал ўзгаришлар билан патогенетик боғлиқлиги аниқланиб, операсион яра йиринглаш частотаси стерил сийдикдаги 11,1% га нисбатан 41,0% ни ташкил этиши статистик жиҳатдан (п<0,001) тасдиқланган;
қорин ён деворининг анатомик-функсионал етишмовчилигини интраоперасион УТТ асосида баҳолаш орқали превентив эндопротезлаш ва герниопластика усулини дифференциал танлаш алгоритми ишлаб чиқилиб, чурралар ресидиви частотасини 18,8% дан 5,6% гача камайтириш самарадорлиги исботланган;
қорин ичи босимининг 10,5 мм сим. уст.дан ошиши йирик чурра нуқсонлари (АУC=0,783), чурра дарвозаси кенглигининг 10,2 см дан ортиши эса операциядан кейинги ресидивлар (АУC=0,749) ривожланишининг прогностик мезонлари эканлиги аниқланиб, дифференциаллашган хирургик тактикани танлашдаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Урологик операциялардан кейинги бел ва олд-ён қорин чурраларини жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: урологик аралашувлардан кейин бел ва қориннинг олдинги-ён деворида йирик (W3–W4) чурра нуқсонлари шаклланишининг асосий патогенетик омилларидан бири мушакларнинг денервасион атрофияси эканлиги аниқланиб, унинг мустақил предикторлик аҳамияти функсионал ул'тратовуш текшируви асосида (ОР=4,38; 95% ИИ: 1,67–11,48; п=0,003) исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 03.02.2026 йилдаги 6-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Особенности хирургической коррекции поясничных и боковых грыж передней брюшной стенки после урологических операций» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 196 иЧ-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 104-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 й. 30/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: денервацион атрофияни обектив инструментал усул билан операциягача аниқлаш йирик нуқсон шаклланиши хавфи юқори бўлган беморларни олдиндан ажратиш ва уларга адекват реконструктив тактикани режалаштириш имконини беради; бу эса меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларда (танланманинг 83,3%) ногиронланишнинг олдини олади ва жисмоний фаолликка тез қайтишни таʼминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳини операциягача аниқлаш адекват пластика усулини биринчи марта танлашга имкон бериб, такрорий герниопластика ва унга боғлиқ стационар даволаш харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 3 500 000–5 000 000 сўмга камайтиради. Хулоса: мушакларнинг функсионал УТТ асосида денервацион атрофияни баҳолаш йирик чурра нуқсонлари шаклланишини прогнозлашнинг обектив мезонини яратди ва жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштирди.
иккинчи илмий янгилик: урологик аралашувлардан кейин сийдик оқмалари ва инфил'тратлари мавжудлигида инфекцияланган сийдикнинг қорин девори тўқималаридаги морфофунксионал ўзгаришлар билан патогенетик боғлиқлиги аниқланиб, операсион яра йиринглаш частотаси стерил сийдикдаги 11,1% га нисбатан 41,0% ни ташкил этиши статистик жиҳатдан (п<0,001) тасдиқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 03.02.2026 йилдаги 6-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Особенности хирургической коррекции поясничных и боковых грыж передней брюшной стенки после урологических операций» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 196 иЧ-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 104-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 й. 30/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инфекцияланган сийдикнинг мустақил хавф омили сифатида аниқланиши бирламчи урологик операция босқичида сийдик инфекциясини санация қилиш ва профилактик антибактериал тактикани кучайтириш зарурлигини асослайди; бу эса яра асоратлари ва кейинчалик чурра шаклланиши хавфини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифатини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: яра йиринглаши частотасининг камайиши узоқ муддатли боғлов, антибактериал терапия ва такрорий госпитализация харажатларини қисқартиради, ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 2 000 000–3 000 000 сўм тежамкорликни таʼминлайди. Хулоса: инфекцияланган сийдикнинг яра жараёнига таʼсирини асослаш операциядан кейинги чурралар профилактикасининг янги йўналишини очиб берди.
учинчи илмий янгилик: қорин ён деворининг анатомик-функсионал етишмовчилигини интраоперасион УТТ асосида баҳолаш орқали превентив эндопротезлаш ва герниопластика усулини дифференциал танлаш алгоритми ишлаб чиқилиб, чурралар ресидиви частотасини 18,8% дан 5,6% гача камайтириш самарадорлиги исботланган. Бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 03.02.2026 йилдаги 6-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Особенности хирургической коррекции поясничных и боковых грыж передней брюшной стенки после урологических операций» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 196 иЧ-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 104-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 й. 30/57-сон хулосаси). қорин ён деворининг анатомик-функсионал етишмовчилигини интраоперасион УТТ асосида баҳолаш орқали превентив эндопротезлаш ва герниопластика усулини дифференциал танлаш алгоритми ишлаб чиқилиб, чурралар ресидиви частотасини 18,8% дан 5,6% гача камайтириш самарадорлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: дифференциаллашган тактикани жорий этиш эрта яра асоратлари частотасини 39,6% дан 18,5% гача камайтирди, одатий жисмоний фаолликка қайтиш муддати медианаси 10 [8;14] дан 7 [6;10] ҳафтагача қисқарди (п=0,002); операциядан 12 ой ўтгач ЭураҲС-ҚоЛ сўровномасининг барча уч домени бўйича ҳаёт сифати яхшиланди (оғриқ домени бўйича 1,5±1,1 га қарши 0,8±0,8 балл; п<0,001). Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаш давомийлиги медианаси 9 [8;11] дан 7 [6;9] суткагача қисқарди (п<0,001); бир койко-кун ўртача 500 000 сўм деб ҳисобланганда ҳар бир бемор ҳисобига 1 000 000 сўм тежамкорлик таʼминланади, рецидивларнинг 18,8% дан 5,6% гача камайиши эса такрорий операциялар харажатларини қўшимча равишда 4 000 000–5 500 000 сўмга қисқартиради. Хулоса: дифференциаллашган танлаш алгоритмини жорий этиш даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини сезиларли яхшилади ҳамда рецидив частотасини уч баравардан кўпроқ камайтирди.
тўртинчи илмий янгиликқорин ичи босимининг 10,5 мм сим. уст.дан ошиши йирик чурра нуқсонлари (АУC=0,783), чурра дарвозаси кенглигининг 10,2 см дан ортиши эса операциядан кейинги ресидивлар (АУC=0,749) ривожланишининг прогностик мезонлари эканлиги аниқланиб, дифференциаллашган хирургик тактикани танлашдаги аҳамияти асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 03.02.2026 йилдаги 6-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Особенности хирургической коррекции поясничных и боковых грыж передней брюшной стенки после урологических операций» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 196 иЧ-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (03.11.2025 й. 104-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.12.2025 й. 30/57-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган чегаравий қийматлар таранглашувли ва таранглашувсиз пластика ўртасида танлашнинг обектив операциягача мезони бўлиб хизмат қилади, бу эса қорин ичи гипертензияси ва компартмент синдроми каби оғир асоратларнинг олдини олади ҳамда операция хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: обектив чегаравий қийматлар асосида усулни танлаш асоратларни бартараф этишга йўналтирилган интенсив терапия ва қўшимча аралашувлар харажатларини камайтиради, ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1 500 000–2 500 000 сўм тежамкорликка эришилади. Хулоса: қорин ичи босими ва чурра дарвозаси энининг прогностик чегаравий қийматларини аниқлаш жарроҳлик усулини танлашнинг миқдорий асосини яратди.