Ахмедов Амед Суюновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тухумдоннинг ёмон сифатли ўсмасида ангиогенезнинг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари” 14.00.02 – Морфология ва 03.00.01 – Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5793.
Илмий раҳбарлар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Халиков Каххор Мирзаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий опонентлар: Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Патоморфологик ташхислаш мезонларини такомиллаштириш ва ўсманинг ривожланиш жараёнини прогностик баҳолаш учун тажрибада тухумдон хавфли ўсмаларида ангиогенезнинг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор хавфлилик даражаси паст бўлган сероз карсиномада томирларнинг нотекис тақсимланиши, юқори дифференциаллашган эндометриоид аденокарсиномада венуляр компонентнинг кескин реактив ўзгариши, дисгерминомада эса томирларнинг кучли тармоқланиши ва йириклашиши аниқланган;
Ки-67 маркери ёрдамида пролиферация индекси кўрсаткичининг хавфлилик даражаси паст бўлган сероз карсиномадан дифференциалланиш дарагаси юқорибўлган эндометриоид аденокарсинома ва дисгерминомага томон ортиб бориши, ва бунда энг юқори кўрсаткич дисгерминомага хос эканлиги аниқланган;
илк бор дисгерминомада лактатдегидрогеназа (ЛДҲ) фаоллиги ва β-ҲCГ миқдорининг, сероз ва эндометриоид карсиномаларда эса ҲЕ4 ҳамда CА-125 миқдорининг ошиши, ҲЕ4, CА-125 ва лаборатория кўрсаткичларини талқин қилишда ўсманинг гистологик турини ҳисобга олиш зарурати РОМА индексининг энг юқори қийматлари сероз карсиномада қайд этилгани билан асосланган;
дисгерминомада юқори пролифератив фаоллик ва қон томирларидаги кушли ўзгаришлар, ЛДҲ фаоллиги ҳамда β-ҲCГ миқдорининг ошиши билан бирга кузатилиши аниқланган, эпителиал ўсмаларда эса ҲЕ4 ва CА-125 кўрсаткичларининг ошиши морфологик белгилар, CД31, Ки-67 пролиферация индекси ва зардоб онкомаркерларини комплекс баҳолаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Тухумдон ёмон сифатли ўсмаларида кузатилган морфологик ўзгаришлар бўйича олинган тадқиқот натижаларига асосан:
биринчи илмий янгилик: илк бор хавфлилик даражаси паст бўлган сероз карсиномада томирларнинг нотекис тақсимланиши, юқори дифференциаллашган эндометриоид аденокарсиномада венуляр компонентнинг кескин реактив ўзгариши, дисгерминомада эса томирларнинг кучли тармоқланиши ва йириклашиши аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 25-майдаги №10 қарори билан тасдиқланган «Тухумдоннинг турли генезли ёмон сифатли ўсмаларини ташхислаш усулларини такомиллаштириш» методик тавсияларига киритилган. Ушбу тавсиялар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали (Буйруқ №12-У, 25.12.2025) ва Қашқадарё вилояти филиали (Буйруқ №9-У, 27.12.2025) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026-йил 12-январ санасидаги №1 хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ўсмалар ангиоархитектоникасининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида аниқ ўз вақтида дифференциал ташхислаш даволаш тактикасини оптималлаштириш ҳамда беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тиклашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: маркерлар асосида ёмон сифатли ўсмалар гистотипларини эрта ва аниқ верификация қилиш диагностик хатоликлар хавфини минималлаштиради, васкуляр асоратлар ривожланишининг олдини олади, терапиянинг умумий самарадорлигини оширади ва беморнинг шифохонада қолиш ўртача давомийлигини қисқартиради, бу эса ажратиладиган бюджет маблағларининг тўғридан-тўғри тежалишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: Ки-67 маркери ёрдамида пролиферация индекси кўрсаткичининг хавфлилик даражаси паст бўлган сероз карсиномадан дифференциалланиш дарагаси юқорибўлган эндометриоид аденокарсинома ва дисгерминомага томон ортиб бориши, ва бунда энг юқори кўрсаткич дисгерминомага хос эканлиги аниқланганлиги «Тухумдоннинг турли генезли ёмон сифатли ўсмаларини ташхислаш усулларини такомиллаштириш» методик тавсиялар мазмунига киритилган ва Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 25-майдаги №10 қарори билан тасдиқланган. Ушбу тавсиялар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали (Буйруқ №12-У, 25.12.2025) ва Қашқадарё вилояти филиали (Буйруқ №9-У, 27.12.2025) амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026-йил 12-январ санасидаги №1 хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Ўсмаларнинг пролифератив фаоллиги ва унинг гистологик турлари бўйича ўзига хос хусусиятларини аниқлаш натижасида касалликнинг агрессивлик даражасини аниқ прогноз қилиш, шунингдек, беморлар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш ва даволаш натижаларини яхшилаш учун ўз вақтида индивидуаллаштирилган патогенетик терапияни танлаш имконияти пайдо бўлади. Иқтисодий самарадорлик: пролиферация индекси ва ўсмаларнинг гистологик хусусиятларини эрта баҳолаш асосида онкологик жараённинг дастлабки босқичларида даволаш стратегиясини оптималлаштиришга эришилади, бу эса касалликнинг ўтказиб юборилган шаклларини даволашга сарфланадиган самарасиз харажатларнинг олдини олади ва беморларни стационарда даволаниши учун ажратиладиган бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.
учинчи илмий янгилик: илк бор дисгерминомада лактатдегидрогеназа (ЛДҲ) фаоллиги ва β-ҲCГ миқдорининг, сероз ва эндометриоид карсиномаларда эса ҲЕ4 ҳамда CА-125 миқдорининг ошиши, ҲЕ4, CА-125 ва лаборатория кўрсаткичларини талқин қилишда ўсманинг гистологик турини ҳисобга олиш зарурати РОМА индексининг энг юқори қийматлари сероз карсиномада қайд этилгани билан асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 25-майдаги 10-сонли қарори билан тасдиқланган «Тухумдоннинг турли генезли ёмон сифатли ўсмаларини ташхислаш усулларини такомиллаштириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилоят филиали (2025-йил 25-декабрдаги 12-У-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилоят филиали (2025-йил 27-декабрдаги 9-У-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 12-январдаги 1-сонли Хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ўсмаларнинг гистологик турига қараб спесифик биокимёвий ва серологик онкомаркерлар мониторингини комплекс қўллаш дифференциал ташхислаш аниқлигини оширади, патологик жараённинг ўзига хослигини барвақт аниқлаш ҳамда ҳар бир бемор учун индивидуаллаштирилган даволаш тактикаси ва реабилитациясини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: касалликнинг гистологик хусусиятлари ва лаборатор биомаркерлар ҳолатини аниқ баҳолаш асосида терапияни стратегик режалаштириш самарадорлигини оширишга эришилади, бу эса самарасиз даволаш стандартлари буюрилишининг олдини олади, диагностик хатоликлар ҳамда асоратларни бартараф этиш харажатларини қисқартиради ва беморларга сарфланадиган бюджет маблағларини муайян миқдорда тежайди.
тўртинчи илмий янгилик: дисгерминомада юқори пролифератив фаоллик ва қон томирларидаги кушли ўзгаришлар, ЛДҲ фаоллиги ҳамда β-ҲCГ миқдорининг ошиши билан бирга кузатилиши аниқланганлиги, эпителиал ўсмаларда эса ҲЕ4 ва CА-125 кўрсаткичларининг ошиши бўйича морфологик белгилар, CД31, Ки-67 пролиферация индекси ва зардоб онкомаркерларини комплекс баҳолаш асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025-йил 25-майдаги 10-сонли қарори билан тасдиқланган «Тухумдоннинг турли генезли ёмон сифатли ўсмаларини ташхислаш усулларини такомиллаштириш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилоят филиали (2025-йил 25-декабрдаги 12-У-сонли буйруқ) ҳамда Қашқадарё вилоят филиали (2025-йил 27-декабрдаги 9-У-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 12-январдаги 1-сонли Хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ишлаб чиқилган дифференциал диагностик ёндашув (ангиомаркерларнинг зардоб ва тўқимавий мониторинги комбинациясини) қўллаш тухумдон хавфли ўсмаларини дастлабки босқичларда самарали ташхислаш, уларнинг инвазив салоҳиятини обектив баҳолаш ва ўз вақтида индивидуаллаштирилган терапияни тайинлаш имконини беради, бу эса касалликнинг қайталаниш (рецидив) частотасини камайтиради ва беморларнинг меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: Ёмон сифатли ўсмаларни эрта ташхис қилиш ва эҳтимолий асоратларни олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириб, бюджетдан сарфланадиган маблағларни тежашга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Тухумдон хавфли ўсмаларида ангиогенезнинг морфологик ва иммуноҳистокимёвий хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгаш раисига Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2026-йил 7-январдаги 73-сон хат юборилган.