Шарафатдинова Раушан Амангелди қизининг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида Cаппарис спиноса Л. ўсимлигининг биоекологик хусусиятлари ва етиштириш технологияси”, 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродуксияси, етиштириш технологияси ва агрофармоекологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Qx2081.
Илмий раҳбар: Матжанова Холида Казакбаевна биология фанлари номзоди, доцент.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қорақалпогистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, PhD.32/2025.27.12.B/Qx.01.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Шўрланган тупроқларида Cаппарис спиноса Л ўстириш усули (ИАП 8328).
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон шароитида Cаппарис спиноса Л. нинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, деградацияга учраган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш учун ковул етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг қурғоқчил ва кучли шўрланган тупроқ-иқлим шароитида Cаппарис спиноса Л. ни етиштириш учун тупроқни тайёрлаш, уруғларни экишга тайёрлаш, ўғитлаш, пушта олиш, суғориш ва мулчаш тадбирларини ўз ичига олган комплекс агротехнология ишлаб чиқилган;
Cаппарис спиноса Л. уруғларини +4…+6 °C ҳароратда 30 кун давомида нам қумда стратификация қилиш ва экишдан олдин 0,01% калий гумати, 0,05% Тричодерма ҳарзианум экстракти ҳамда 0,001% дан Зн ва Б микроелементлари эритмасида 24 соат давомида ивитиш орқали уруғларнинг унувчанлигини 70–80% гача, яъни 2,5 баробарга ошириш усули ишлаб чиқилган;
Шўрланган тупроқларда Cаппарис спиноса Л. ўсимлигининг яшовчанлигини ошириш учун тупроқни 40 см чуқурликда юмшатиш, 2 т/га миқдорида маҳаллий гипс ва 40–70 т/га органик ўғит қўллаш ҳамда 25–30 см баландликдаги пушталар шакллантиришдан иборат агротехник тадбирлар мажмуаси такомиллаштирилиб, ўсимликларнинг тутиб қолиш даражаси 94% гача оширилган;
Cаппарис спиноса Л. ни етиштиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун биринчи вегетация йилида 250–300 м³/га миқдорида томчилатиб суғориш тизимини 4–5 см қалинликдаги маҳаллий қамиш мулчаси билан уйғунлаштириш ҳамда суғоришдан кейин қатор ораларини юмшатиш усули такомиллаштирилиб, сув сарфи 40% гача камайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида Cаппарис спиноса Л. (ковул) ўсимлигининг биоекологик хусусиятлари ва етиштириш технологиясига оид илмий натижалар асосида:
Шўрланган ва гипсланган тупроқ шароитида Cаппарис спиноса Л. (ковул) кўчатларини етиштиришнинг такомиллаштирилган агротехнологияси ҳамда УЗ ИАП 8328-сонли ихтиро патенти билан ҳимояланган "Шўрланган тупроқларда Cаппарис спиноса Л. ўстириш усули" илмий-амалий ишланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги хўжалик ўрмон кўчатхонасининг 0,1 гектар (10 сотих) майдонида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 02/013-2410-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларни қатламлаш (+4…+6°C), тупроққа гипс киритиш ва Гломус интрарадиcес микоризали инокуляциясидан фойдаланиб, 1,0 × 0,5–0,7 м экиш схемаси қўлланилганда уруғларнинг униб чиқиш кўрсаткичи 70–80% га, кўчатларнинг тутиб қолиш даражаси 94% га етган, томчилатиб суғориш ҳисобига сув сарфи 40% га тежалган ҳамда 1 гектар майдондан 15 минг дона кўчат етиштирилиб, уларни реализация қилиш орқали 150 млн сўмгача ялпи даромад олиш имконияти яратилган (ушбу кўрсаткичларга эришишда муаллифнинг илмий улуши 80% ни ташкил этади);
Ковулнинг саноат плантациясини барпо этиш ҳамда маҳсулотни қайта ишлаш (мариновка) технологияси Чимбой туманидаги 1 гектар гипсланган шўрхок ер майдонида (саноат плантацияси) ва 0,1 гектар кўчатхона майдонида жорий этилган (БМТТД (УНДП) нинг "Иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги орқали Оролбўйи минтақасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш" №01001247 лойиҳасининг 2025-йилги далолатномаси). Натижада, етиштирилган кўчатларни реализация қилишдан 50 млн сўм ялпи даромад олинган, плантация тўлиқ ҳосилга киргач йиллик даромад гектаридан 125 минг АҚШ долларигача етиши илмий асосланган ҳамда қайта ишланган тайёр маҳсулот (150 граммлик қадоқдаги ғунчалар) сотуви Нукус шаҳридаги "Аисанем" маркети ва "ОВОП" онлайн дўкони орқали йўлга қўйилган.