Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвақтов Жўрабек Ҳатамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий уранли “КВИНТА” йиғилмасини 2, 4, 6 ва 8 ГэВ энергияли дейтронлар оқими билан нурлантиришда ҳосил бўлган иккиламчи нейтронларнинг 232Th, 129I ва 127I ядролари билан ўзаро таъсирини ўрганиш», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM186.
Илмий раҳбар: Юлдашев Бехзод Садикович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти, Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Дубна, Россия).
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Мўминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Киевицкая Анна Ивановна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Курчатов институти» миллий тадқиқот маркази қошидаги А.И. Алиханов номидаги Экспериментал ва назарий физика институти (Москва, Россия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий уранли “КВИНТА” йиғилмасини Бирлашган ядро тадқиқотлари институти нуклотронида тезлаштирилган 2, 4, 6 ва 8 ГэВ энергияли дейтронлар оқими билан нурлантиришда ҳосил бўлган иккиламчи нейтронларнинг 232Th, 129I ва 127I ядролари билан таъсирлашувидаги қолдиқ ядролар учун реакция тезлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
127I(n,xn) остона реакцияларидан фойдаланиб тез нейтронлар оқимини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор 127I намуналарида остона (n,xn) реакцияларидан фойдаланиб 10-120 МэВ энергия оралиғидаги нейтронлар оқими аниқланган;
Монте-Карло моделлаштириши натижалари бўйича “КВИНТА” қурилмаси 298 та табиий уранли цилиндрларининг ҳар биридаги бўлиниш реакциялари миқдори ҳақида батафсил маълумот олинган;
“КВИНТА” қурилмасида 129I(n,γ) реакцияси орқали трансмутация қилиш имкониятини тажрибада баҳолаш учун ҳосил бўлган 130I массасининг 129I массасига нисбати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий уранли “КВИНТА” йиғилмасини 2, 4, 6 ва 8 ГэВ энергияли дейтронлар оқими билан нурлантиришда ҳосил бўлган иккиламчи нейтронларнинг 232Th, 129I ва 127I ядролари билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган остона 127I(n,xn) реакцияларидан фойдаланиб нейтронлар оқимини аниқлаш усули 10 МэВдан 120 МэВгача энергияли нейтронлар оқимини тажрибада аниқлаш учун “Энергия ва радиоактив чиқиндилар трансмутацияси” халқаро ҳамкорлик дастури доирасида (2012-2015) фойдаланилган (Бирлашган ядро тадқиқотлари институти Юқори энергиялар физикаси лабораториясининг 2019 йил 5 мартдаги 100-26/83-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши Монте-Карло усули билан бажарилган моделлаштириш натижаларини текшириш имконини берган;
“КВИНТА” йиғилмасида ўлчанган 129I(n,γ)130I реакцияси тезлиги массив қўрғошин нишонини 660 МэВ энергияли протонлар оқими билан нурлантириш бўйича БЯТИ Фазотронида ўтказилган тажрибаларда фойдаланилган  (Бирлашган ядро тадқиқотлари институти Юқори энергиялар физикаси лабораториясининг 2019 йил 5 мартдаги 100-26/83-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши 129I радионуклидини трансмутация қилиш имкониятини олдиндан баҳолаш имконини  берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish